Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номуайян хусусиятга эга таҳдид
- Қурол ёки қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган бошқа нарсалардан фойдаланган ҳолда босқинчилик қилиш
- Ўқотар қурол
Муайян таҳдидга қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган нарсалар билан қўрқитиш, шахсни ўлдириш ёки унинг соғлиғига зарар етказиш нияти борлигини имо-ишоралар билан ифодалаш киради.
Номуайян хусусиятга эга таҳдид ниқобланган шаклда ифодаланади. Масалан, жабрланувчига кўринмайдиган нарсалар, муайян имо-ишоралар (қуролни қўлдан қўлга олиш) билан қўрқитиш. 14. Қўрқитиш оғзаки, қуролни кўрсатиш, имо-ишораларда ифодаланиши мумкин (масалан, “ўлдираман”, “майиб қиламан”, “кўзингни ўйиб оламан” дейиш, тўппончани, пичоқни жабрланувчи баданига ўқталиш ва ҳоказо). Фақатгина суд ҳар бир алоҳида ҳолда, содир этилган жиноят ҳолатларини ҳисобга олиб, таҳдиднинг реаллиги ва ҳақиқатда мавжуд бўлганлигига баҳо беради. Бундай ҳолларда суд жабрланувчининг реал таҳдид мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги субъектив фикрига эмас, балки аниқ фактларга таяниши керак. Масалан, жиноятчи ярим тунда жабрланувчининг орқасидан келиб: “қимирлама, акс ҳолда ёмон бўлади”, деган сўзлар билан орқасига бармоғини тиради. Судда жабрланувчи ўз ҳаёти хавф остида қолганлигини даъво қилган, бироқ суд бундай ҳолатларда жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун реал хавф бўлмаган, деб ҳисоблашни лозим топган. Таҳдиднинг ташқи кўриниши аҳамиятга эга эмас. Жабрланувчи учун у ёки бу шаклда ифодаланган таҳдид реал ва ҳақиқатда мавжуд бўлиб, шунинг оқибатида жабрланувчи томонидан мулкни эгаллашга нисбатан қаршилик кўрсатилса, унга нисбатан шу таҳдиднинг амалга оширилишига ишончи бўлиши муҳимдир. Босқинчилик воситаси сифатида таҳдиднинг мақсади мулкнинг талон-торож қилинишини енгиллаштириш учун жабрланувчининг иродасини сусайтиришдан иборатдир. Таҳдиднинг жиноят таркиби белгиси бўлиши мумкинлиги масаласини ҳал этиш учун судлар шарҳланаётган жиноятнинг воситаси сифатида муайян иш ҳолатларини, биринчи навбатда, босқинчилик содир этилган жой ва вақтни, жиноятчилар сони, шакли бўйича ноаниқ бўлган таҳдидни мустаҳкамлаш мақсадида ишлатилган ашёлар ва воситаларни инобатга олган ҳолда, таҳдиднинг мазмуни ва йўналтирилганлигини ўрганишлари лозим. 15. Босқинчиликдаги жисмоний ва руҳий зўрлик асосан ўзганинг мол-мулкини эгаллаб олиш воситаси бўлиб, кўп ҳолларда зўрлик эгаллаб олишдан олдин содир этилади. Шу билан бирга, ўғрилик, талончилик (шунингдек, зўрлик ишлатилган талончилик) жиноятлари сифатида бошланган, аммо кейинчалик содир этиш жараёнида ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан содир этилган талон-торожга айланган жиноятлар ЖК 164-моддасида назарда тутилган тажовуз сифатида кўрилади. Аммо, агар жиноятчи жиноят жойида ушланган пайтида талон-торож қилинган нарсаларни ташлаб, жабрланувчига нисбатан фақатгина кузатувдан қутулиш мақсадида зўрлик ишлатганида, жавобгарлик босқинчилик учун эмас, балки ўғрилик ва тегишли равишда шахсга ёки бошқарув тартибига қарши қаратилган жиноятлар учун юзага келади. 16. Босқинчилик қонундаги белгиларига кўра ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эканлигини инобатга олиб, Жиноят кодексида кесик таркиб сифатида ифодаланган бўлиб, жиноят “жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ҳужум бошланган вақтдан бошлаб[71]” тугалланган ҳисобланади. Бунда айбдорнинг мулкни талон-торож қилиб бўлган-бўлмаганлигининг аҳамияти йўқ. 17. Босқинчилик субъектив томондан айбдорда тўғри қасд ва ғаразли мақсад мавжудлиги билан тавсифланади. Айбдор жиноят содир этишда унинг томонидан содир этилаётган зўрликнинг жабрланувчи ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфлилигини ва ушбу зўрлик ўзганинг мулкини ўзи ва ўзга шахслар фойдасига эгаллаш воситаси сифатида ишлатилаётганлигини тушунади ва шуни хоҳлайди. Субъектив томоннинг зарурий белгиси – ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсади ҳисобланади. 18. Жиноятнинг субъекти – жиноят содир этиш вақтига келиб 14 ёшга тўлган ҳар қандай шахсдир. 19. ЖК 164-моддаси 2-қисмида босқинчиликнинг жазони оғирлаштирувчи бир нечта ҳолатлари кўрсатилган. Булар: а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилиши. 20. Қурол ёки қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган бошқа нарсалардан фойдаланган ҳолда босқинчилик қилиш жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини оширади. Чунки бу ҳужумнинг агрессивлиги ва кучини кескин кучайтиради, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадига эришади, қаршилик кўрсатиш ёки мулк ва шахсга жиноий тажовуз қилишга монелик қилиши мумкин бўлган шахслар томонидан маҳв этилмаслиги жиноятчига ишонч бағишлайди, бу ҳол жабрланувчининг қаршилик кўрсатиш иродасини букиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, босқинчиликда қуролни ёки қурол сифатида бошқа нарсалардан фойдаланиш жиноятчининг соғлиғига жиддий зиён етказиши, айрим ҳолатларда эса янада оғирроқ оқибатни – унинг ўлимини келтириб чиқариши мумкин. Буларнинг барчаси биргаликда қуролли босқинчиликнинг хавфи юқорилигидан далолат беради. 21. Босқинчилик пайтида айбдор томонидан ишлатиладиган қурол барча турдаги портловчи мосламалар – граната, динамит патрони, шашка ва бошқаларни ўз ичига олган ҳолда ўқотар ёки совуқ қурол бўлиши мумкин. Босқинчилик жиноятида қуролнинг махсус рухсатнома билан олиб юриладиган қуроллар ёки рухсат этилган қуроллар (масалан, ов қуроли) турига кириши аҳамиятга эга эмас. 22. Ўқотар қурол деганда, амалда хўжалик-маиший мақсадларда ишлатилмайдиган ва фақат жонли нишонни забт этиш ёки спорт тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган, отиш (яъни снарядни, ўқни улоқтириш) учун порох газларининг кучидан фойдаланиладиган барча турдаги жанговар, спорт ва ов қуроллари тушунилиши лозим[72]. Предмет ўқотар қурол деб ҳисобланиши учун унинг қандай (заводда ёки хонаки усулда) тайёрланганлигининг аҳамияти йўқ. Ўқотар қуроллар аҳамияти, хоссалари, тузилиши, калибри ва бошқа хусусиятларига кўра хилма-хилдир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling