Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастур воситалари
- Компьютер техника воситаларидан фойдаланиш
- ЖК 167-модда 4-қисми
- Фирибгарлик
Аппарат воситалари – бу маълумотларни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган техник воситалар. Уларга: шахсий компьютер (саноқ ва ахборот масалаларини ечиш жараёнида маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш учун мўлжалланган техник воситаларнинг йиғиндиси), периферия ускуналари (марказий процессорни бевосита бошқарувига кирмайдиган, ЭҲМнинг ташқи воситалари йиғиндисидир) ва машина ахборотларининг моддий ташувчилари (дискетлар, кассеталар, лазер дисклар ва бошқалар) киради.
Дастур воситалари – бу муайян натижага эришиш мақсадида, компьютер ва аппарат воситаларини бошқаришга мўлжалланган маълумотлар ҳамда буйруқлар йиғиндисини ифода этувчи объектив шакл, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва улар ёрдамида шакллантириладиган аудио-визуал тасвирларни қайд этган моддий ташувчи материаллардир. Уларга қуйидагилар киради: ¨ система дастурларидан иборат (операцион система ва техник хизмат кўрсатиш дастурлари) дастурий таъминотлар (бошқарувчи ва қайта ишловчи дастурлар йиғиндиси), қўшимча дастурлар (муайян турдаги масалаларни ечишга мўлжалланган дастурлар, масалан, матн муҳаррирлари, антивирус дастурлари ва ҳоказо), шунингдек, жиҳоз дастурлари (дастурлаш тилларидан иборат дастурлаш системалари: Turbo C, Microsoft Basic ва бошқалар) ҳамда таржимонлар – (алгоритмик ва белгили тиллардан машина кодларига автоматик таржимани таъминлайдиган дастурлар йиғиндиси); ¨ фойдаланувчи ва компьютер эгасининг машина маълумотлари. Компьютер техникасининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бир вақтда фойдаланилади ва алоҳида ишлатилиб бўлмайди, чунки улар махсус яратилган ва бир-бирини тўлдириб туради. 29. Компьютер техника воситаларидан фойдаланиш, мулкни ўзлаштириш учун зарур бўлган (масалан, товар-транспорт юк хати) қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш, ташкилот ҳисоб-рақамидан айбдорнинг ҳисобига пул ўтказиш учун тармоқ компьютер воситаларидан фойдаланиш шаклида ифодаланади. 30. Компьютер техникаси воситаларидан қалбаки ҳужжатларни ёки бошқа ижтимоий хавфли қилмишларни содир этишда фойдаланилса, унда бу ҳаракатлар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди таркибини тўлиқ қамраб олмайди ва жиноятларнинг мажмуи қоидаси бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилинади. Агар мансабдор шахс ўзи содир этган ўзлаштириш ёки растратани енгиллаштириш ёки яшириш мақсадида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумотлар киритган бўлса, унда қилмиш, бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 209-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади. 31. Шуни қайд этиш лозимки, гуруҳ томонидан содир этилган талон-торож қилишларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Чунки ушбу жиноят махсус субъект (мансабдор шахс ёки масъул мансабдор шахс) томонидан содир этилиши мумкин, мансабдор ҳисобланмайдиган, шунингдек, мулк ишониб топширилмаган ёки бошқарувига берилмаган, лекин талон-торож қилишда иштирок этган шахслар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди (жиноят мансабдор шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлигига боғлиқ равишда) ЖК 28-моддасига ҳавола этиш орқали квалификация қилинади. Бироқ, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) томонидан жиноят уюшган гуруҳ таркибида ёки унинг манфаатлари йўлида содир этилган бўлса, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) билан бирга бундай гуруҳнинг барча иштирокчилари Жиноят кодексининг анча оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан жавобгарликка тортилиши лозим. Ҳукмнинг баён қисмида ҳар бир айбланувчига нисбатан барча моддалар ва барча белгилар бўйича қилмиш тўлиқ квалификация қилиниши лозим. 32. Агар жиноят туфайли келтирилган моддий зарар тўлиқ равишда қопланса, айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жавобгарлик қўлланилмайди (ЖК 167-модда 4-қисми). Бироқ судлар, иш бўйича моддий зарар умуман қопланмаган ёки қисман қопланган бўлса ҳам, ҳукмда бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга ҳақли[93]. Етказилган зарар қопланган тақдирда апелляция, кассация, назорат инстанцияси суди, моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шарт[94]. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахс томонидан ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қопланган тақдирда кассация, назорат инстанцияси суди бу жазо турини ЖК 61, 62 моддаларида назарда тутилган қоидаларга асосан бошқа жазо тури билан алмаштиради. Агар моддий зарар қопланган кунга қадар ўталган жазо муддати бошқа жазо тури учун қонунда белгиланган энг кўп миқдордан ошган бўлса, суд жазони ўталган деб ҳисоблайди ҳамда маҳкумни дарҳол қамоқдан озод қилади[95]. 33. Суд-тергов органлари шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, шарҳланаётган модданинг 4-қисмида мустаҳкамланган қоида тугалланмаган жиноятга ҳам, башарти зарар билан боғлиқ оқибатлар келиб чиққунга қадар жиноятнинг олди олинган бўлса, татбиқ этилади[96]. Ушбу қисмда келтирилган ҳолатлар тенг равишда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони олдин ўтаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади[97]. 34. Шарҳланаётган жиноят бир неча шахслар иштирокида содир этилиб, келтирилган зарар биттаси ёки уларнинг бир нечтаси томонидан тўлиқ қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо чораси барча иштирокчиларга нисбатан қўлланилмайди[98]. Агар шарҳланаётган жиноят бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлса, суд учун ЖК 167-моддаси 4-қисми бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш содир этилган бошқа жиноятларга нисбатан, уларни содир этганлик учун қонун билан муқобил жазо чоралари назарда тутилган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо турини қўллаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини муҳокама қилиш учун зарурдир[99]. 35. Судлар шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган моддий зарарни қоплаш жазо турини қўллаганда, агар жавобгар жарима тўлашдан ёки ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товласа, ушбу жазоларни қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазо турлари билан алмштириши мумкин[100]. 168 - м о д д а. Фирибгарлик Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Фирибгарлик: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фирибгарлик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суиис-теъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкий ҳуқуқини қўлга киритишдан иборат бўлади. Фирибгарликнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат унинг содир этилиши усули, балки қонунда махсус белгиланган тажовуз қилиш предмети ҳам ҳисобланади. 2. Фирибгарликнинг объекти ўзганинг мулки ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling