Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet85/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Такрорийликни ягона жиноят ҳисобланувчи давомли талон-торож қилишдан фарқлаш лозим.
Умумий мақсадга эга бўлган ва талон-торож қилаётган шахс­нинг ягона қасди билан қамраб олинган, бир-бирига ўхшаш жи­ноий қилмишлардан иборат бўлган ўзганинг мулкини бир неча ҳаракат билан олиниши давомли талон-торож қилиш деб топилади. Шун­дай қилиб, қуйидагилар: айбдор шахс қасдининг ягоналиги, та­лон-торож қилинаётган манбанинг ягоналиги, талон-торож усу­лининг бир хил эканлиги давомли талон-торож қилишнинг ало­матлари ҳисобланади.
Давомли талон-торож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани ҳисобга ол­ган ҳолда квалификация қилиниши зарур.
Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан, мисол учун ўғрилик, талончилик, фирибгарлик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳара­катлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавоб­гарликни назарда тутувчи Жиноят кодекси моддасининг диспози­циясига мувофиқ, жумладан, такрорийлик белгиси билан ҳам ква­лификация қилиш лозим.
19. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата қилиш деганда, ушбу жиноят Жи­ноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида тушунчаси берил­ган махсус субъект – мансабдор шахс ёки жавобгар мансабдор шахс томонидангина содир этилишини тушуниш керак.
Жиноят субъекти эгаллаб турган лавозими бўйича ўзига ишо­ниб топширилган мулкка нисбатан у ёки бу ваколатни амалга ошира туриб, ишониб топширилган мулкни ўзлаштираётганда ёки растрата қилаётганда доимо ўзи эгаллаб турган лавозимдан фой­даланади, чунки ушбу лавозим бўлмаганда мулк унинг бошқару­вида ва тасарруфида бўлмас эди. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг 2-қисм диспозициясида алоҳида квалификация қилиш белгиси сифатида назарда тутилганлиги сабабли, мансаб­дор шахс­нинг бундай ҳаракатлари, агар айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК 205-моддаси билан қўшимча ква­лификация қилинмайди. Бироқ мансабдор шахснинг қилмишида алоҳида, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қасди билан боғлиқ бўлмаган ҳокимият ёки мансаб вако­латларини суиистеъмол қилиш тарзидаги жиноят таркиби мавжуд бўлса, бундай қилмиш ЖК 167 ва 205-моддаларида назарда ту­тилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши ке­рак[90].
Бу ўринда шуни назарда тутиш лозимки, агар ўзгалар мулки­нинг ғайриқонуний равишда текинга айбдорнинг мулкига айлан­тириш мақсади билан олиб қўйилганлиги аниқланмаган бўлиб, лекин бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар мавжуд бўлган тақдирда бундай ҳаракатлар (масалан, товар-моддий бойликларининг ка­момади ёки уни яшириш ҳолатининг ўзигина; ўзганинг мулкидан ўзиникига айлантириб олиш мақсадисиз вақтинча фойдаланиш, ўзганинг мулкини қарзга бериб юбориш ва ҳоказо) талон-торож қилиш деб квалификация қилиниши мумкин эмас. Етарли асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган ҳаракатлар ЖК 205-моддасида на­зарда тутилган мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилиниши керак[91].
20. Суд-тергов амалиётида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатини суиистеъмол қилиш орқали содир этиладиган талон-торож қилишнинг бир неча турлари мавжуд.
Уларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин:
¨ мансабдор шахсга ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш;
¨ бўйсунувчи шахсларга ишониб топширилган ёки уларнинг бошқарувида бўлган мулкни эгаллаш ёки учинчи шахсларга топ­шириб юбориш;
¨ мансабдор шахсга ишониб топширилмаган ва унинг бошқару­вида бўлмаган мулкни эгаллаб олиш.
Юқорида кўрсатилган талон-торож турларидан иккитаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан содир этилади, шунинг учун ЖК 167-моддаси билан квалификация қилинади. Учинчи тури эса ўзганинг мулкини олиш усулига боғлиқ равишда талон-торож қилишнинг бошқа шакллари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар бўйича квалификация қилинади.
21. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата тариқасида талон-торож қилиш жиноятининг тугал­ланган қисми суиистеъмолликни амалга ошириш вақти эмас, балки жиноий йўл билан талон-торож қилинган мулкни эгаллаган ёки уни бошқа шахсларга қасд мақсадларида ўтказган вақти ҳи­собланади.
22. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата турларидан яна бири қилинган ишларнинг ҳажмини ошириб кўрсатиш орқали улар томонидан қўшимча олинган пул маблағларини ишчилардан олиш. Бундай ҳаракатлар ЖК 167-моддаси 2 қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятлар таркибини тўлиқ қамраб олади ва ЖК 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
23. Ўзганинг мулкини мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштирган ёки растрата қилган шахснинг ҳаракатларини хом ашё харажатлари нормаларини бузиб кўрсатиш орқали, иш­лаб чиқариш технологияларини бузиш ва табиий харажат норма­ларини ошириб кўрсатиш орқали тўплаган мулкни ўзининг фой­дасига ўзлаштиришга қаратилган жиноят сифатида квалификация қилмоқ лозим. Шу ўринда, агар мансаб ҳолатини суиистеъмол қилиш ўч мотивларида содир этилса ҳам, ўзганинг мол-мул­кини қопламасдан олиш билан боғлиқ бўлмаса, мансабдор шахс­нинг ҳаракатларини ушбу модда бўйича квалификация қилиш мумкин эмас.
24. Мансабдор шахснинг солиқни тўлашдан бўйин товлаш, ишчи кучидан ёки давлат ёхуд жамоат транспортидан фойдала­ниш ҳаракатлари орқали моддий фойда тўплаши, агар мансабдор шахс ҳаракатлари ўзганинг мулкини ўзининг фойдасига айланти­риш билан боғлиқ бўлмаса, ўзлаштириш ёки растрата сифатида квали­фикация қилиниши мумкин эмас. Давлат ёки жамоат маб­лағлари ўзининг жамоаси учун турли хил “тадбирлар” ўтказиш ёки турли хил комиссия, “меҳмон”ларни кутиб олиш учун ғай­риқонуний ра­вишда сарфланганлиги ҳолатлар ҳам юқоридагидек ҳал этилади. Бун­дай ҳаракатларни жиноятларни содир этиш ҳолатига қараб ЖК 206 ёки 206-моддалари билан квалификация қилиш ло­зим.
25. Тушунтириб ўтилсинки, агар мансабдор шахс ўзи содир этган талон-торож жиноятини енгиллаштириш ёки яшириш мақ­садида расмий ҳужжатларга била туриб ёлғон маълумотлар ва ёзувлар киритган бўлса, унинг қилмиши ЖК 167 ва 209-моддала­рида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак.
Агар мансаб сохтакорлиги мансабдорлик жиноятининг субъ­екти бўлмаган бошқа шахслар билан иштирокчиликда содир этилган бўлса, башарти улар талон-торож жинояти иштирокчиси бўлмаса, бундай иштирокчиларнинг ҳаракатлари ЖК 228-мод­даси билан эмас, балки мазкур Кодекснинг 28, 209-моддалари би­лан квалификация қилиниши керак[92].
26. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-модда 3-қисмида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қи­лишнинг қуйидаги:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилганда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.
Шу модданинг 3-қисми "а", "б", "в" бандларида кўрсатилган белгилар юқорида кўриб чиқилган босқинчиликни квалификация қилиш таркиби белгилари билан ўхшашдир (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг).
27. ЖК 167-моддаси 3-қисмидаги талон-торож қилишни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиш ўзлаштириш ёки растрата орқали содир этишнинг квалификация қилиш туридир.
Компьютер воситалари инсоният томонидан эришилган энг улкан ютуқлардан бири бўлиб, ҳозир ҳеч қайси ташкилот, муас­саса ва корхоналар уларсиз фаолият юритмайди. Компьютер во­ситалари ҳозирги вақтда илмий-техник жараёнда энг кенг ривож­ланаётган соҳадир. ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” бандида барча компьютер воситалари эмас, балки улардан фойдаланиш жиноятчига ўзининг қасд мақсадларига эришишига ёрдам бера­диган қисмигина назарда тутилган.
28. Компьютер техникаси воситаларини иккита катта гу­руҳга ажратиш мумкин:
¨ аппарат воситалари;
¨ дастур воситалари.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling