Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 166-моддаси 2-қисмида
- ЖК 166-моддаси 3-қисмида
- ЖК 166-моддаси 4-қисмида
- Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиёрида турган мулк
- ЖК 167-моддаси 2-қисмида
Талончиликдаги жисмоний зўрлик алоҳида зарба, 6 кундан кўп муддат давом этмайдиган лат ейиш, тирналиш, шилиниш, унча катта бўлмаган ғурра тарзида, шунингдек, қўлни қайириш, самбо, каратэ ва бошқа яккакурашларнинг оғриқли усулларини қўллаш бўлиши мумкин. Суд-тергов амалиётида зўрлик ишлатиб талончилик содир этишни ва мулкни ошкора талон-торож қилиш пайтида жабрланувчини чалиб йиқитиш, аёл кишининг қулоғидан зиракларни узиб олиш кабилар кетма-кетлиги бўйича квалификация қилинади.
Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган жисмоний зўрлик тушунчасига, шунингдек, жабрланувчининг мулкни талон-торож қилишга қаршилик кўрсатишини бартараф этиш мақсадида унинг эркинлигини чеклаш ҳам киради. Бундан ташқари, жабрланувчини хушсизлик ҳолатига келтирувчи, аммо унинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар бўлмайдиган инъекциялар қилиниши ҳам жисмоний зўрлик деб топилиши мумкин. 15. Руҳий зўрлик деб, жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрликни ишлатиш билан қўрқитишга айтилади. Зўрлик ишлатиб содир этилган талончиликнинг белгиси сифатидаги қўрқитиш, биринчидан, предметли бўлиши керак, яъни айбдор жабрланувчига қандайдир зарар етказиш билан эмас, балки аниқ жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитади. Иккинчидан, қўрқитиш реал бўлиши керак. Бу унинг объектив борлиқда мавжудлигини билдиради. Учинчидан, у амалда бўлиши керак – жабрланувчи ёки бошқа шахсларга дарҳол ишлатилиши хавфини туғдириши керак. Зўрликни дарҳол эмас, балки келажакда ишлатишдан иборат бўлган қўрқитиш талончиликнинг эмас, балки товламачиликнинг белгиси ҳисобланади (ЖК 165-моддаси шарҳига қаранг). 16. Шуни таъкидлаш керакки, одам ўлдириш билан қўрқитиш ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан қамраб олинмайди ва бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилинади. Агар мулкка эгалик қилиш жараёнида зўрлик ишлатиш таҳдиди амалга оширилса, у ҳолда содир этилган қилмишни етказилган тан жароҳатининг оғирлиги даражасига қараб талончилик ёки босқинчилик сифатида квалификация қилиш даркор. 17. Талончиликдаги зўрлик (жисмоний ёки руҳий) мулк ихтиёрида, тасарруфида ёки қўриқловида бўлган шахсга нисбатан, шунингдек, ўзганинг мулкига очиқдан-очиқ эгалик қилишга қаршилик қилувчи шахсларга нисбатан ҳам қарши йўналтирилган бўлиши мумкин. Жиноят-ҳуқуқий маънода руҳий ёки жисмоний зўрлик талончиликни содир этишда икки хил кўринишда намоён бўлади: 1) мулкни ошкора эгаллаш воситаси сифатида; 2) эгаллаб олинган мулкни ушлаб қолиш воситаси сифатида. Шунинг учун айбдор томонидан ўғирлик жинояти тугалланганидан сўнг ушлаб қолинмаслик воситаси сифатида ишлатилган зўрлик бўлса, бундай ҳаракат талончилик ёки босқинчилик деб қаралмайди. Зўрлик ишлатишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга қараб қилмишни ўғирлик деб, бошқа жиноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак[88]. Талончиликда ишлатиладиган зўрлик мулкни ошкора талон-торож қилишни енгиллаштирувчи восита ҳисобланади. 18. ЖК 166-моддаси 2-қисмида белгиланган квалификация қи-лиш белгилари босқинчилик жинояти таркибида ўрганилган эди ва шарҳланаётган жиноятда ишлатилиши бўйича ҳеч қандай ўзига хос хусусиятларга эга эмас. 19. ЖК 166-моддаси 3-қисмида саналиб ўтилган квалификация қилиш белгилари айбдорнинг хавфлироқ талончилик содир этишидан далолат беради. Булар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб; в) кўп миқдорда содир этилган талончилик. (Ушбу белгиларни ЖК 164-моддаси – босқинчилик жинояти таркибини кўриб чиққанимизда батафсил шарҳлаган эдик.) 20. ЖК 166-моддаси 4-қисмида нисбатан оғирроқ квалификация қилиш белгилари саналган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган талончилик. Ушбу жазони оғирлаштирувчи барча ҳолатлар босқинчилик жиноятида таҳлил этилган эди. 21. Шуни таъкидлаш керакки, агар талончилик ЖК 166-моддаси бир неча қисмида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши жиноятларнинг реал жами мавжуд бўлмаган тақдирда, ЖК 166-моддасининг оғирроқ жазо кўрсатилган қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда ҳукмнинг баён қисмида талончиликнинг барча квалификация қилиш белгилари кўрсатилиши керак. 167 - м о д д а. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фойдаланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ғаразли ниятда ўтказади. 2. Жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади. Ҳар қандай мулк, шунингдек, қимматли қоғозлар ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти предмети ҳисобланади ва айбдор мулкка нисбатан алоҳида ҳуқуқий муносабатда бўлиб, мулк унга ишониб топширилади. Ушбу ҳуқуқий алоқа тажовуз предметининг иқтисодий ва юридик табиатини қамраб олмайди, ўзганинг мулкини моддий ташувчиси бўлиб қолади. 3. Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиёрида турган мулк – мансаб вазифалари ёки шартномавий муносабатларга кўра ёхуд махсус топшириқ муносабати билан ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг (масалан, омбор мудири, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) эгалигида бўлган мулк. Мулк мансаб мажбуриятлари доирасида айбдорнинг қонуний эгалигида ёки тасарруфида бўлиши мумкин. Бунда ходимларга қонун, норматив актлар ёки иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига кўра юклатилган алоҳида ваколатлар тушунилмоғи лозим. 4. Ўзлаштириш ёки растрата қилиш айбдор билан алоҳида жисмоний ёки юридик шахслар шартномавий муносабатлари асосида ҳам бўлиши мумкин. Шартномавий муносабатда айбдорга пудрад, ижара, комиссия, прокат, сақлаш шартномасида қайд этилган ва мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб бериш ёки сақлаш ваколати у ёки бу даражада юклатилган бўлиши мумкин ва ҳоказо. 5. Ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш махсус топшириқ сифатида юклатилиши ҳам мумкин. Шу каби мулкка доир махсус операцияларни амалга оширишни юклатувчи бўлиб давлат номидан мулкдор, ташкилотлар, шу жумладан нодавлат ташкилотлар ҳам, алоҳида фуқаролар ҳам чиқиши мумкин. Ушбу вазифа оғзаки ва ёзма кўринишда ифода этилган бўлиши мумкин, бироқ бу айбдорга ўтказилган мулкнинг ҳуқуқий мақомига таъсир этмайди – у айбдорнинг қонуний эгалигидаги ёки махсус вазифа юзасидан фойдаланиши мумкин бўлган мулк деб топилади. Ўғирлик йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата қилишни содир этишда, айбдор шахснинг талон-торож қилинган мол-мулкка ҳеч қандай алоқаси бўлмайди ёхуд ишлаб чиқариш зарурати, топширилган иш муносабати билан ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, холос. Хусусан, айбдорга махсус топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятлари сифатида комбайнчи, ҳайдовчилар томонидан содир этилган талон-торож қилишни тушуниш мумкин. Чунки ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган функцияларидан ташқари, улар экспедиторлик мажбуриятларини ҳам бажаришади. 6. Айбдор томонидан ўзганинг мол-мулкини бошқариш, етказиб бериш, сақлаш ёки тасарруф қилиш ваколатлари бўлиши сабабларидан қатъи назар, бу ваколатлар мулк эгаси ҳуқуқлари билан амалга оширилган, чунки мулкдор жиноятчига бу ваколатларни қонунийлаштириб берган. Мол-мулк эгасининг хоҳиш-иродасига боғлиқ равишда, мулкнинг ҳажми, амалга ошириш соҳасига қараб бу ваколатлар чекланганлик хусусиятига ва қатъий белгиланган мақсадли топшириққа эгадир. Бироқ талон-торож қилиш субъекти мулкдор томонидан белгиланган доирада мулкдорга тегишли бўлган ҳар қандай ваколатларни амалга ошириши мумкин. Одатда, мол-мулк ишониб топширилган шахснинг ваколатлари муайян ҳужжатлар билан мустаҳкамланади. 7. Объектив томондан жиноят айбдорга ишониб топширилган товар моддий бойликларни олиб қўйиш ёки унинг устидан ноқонуний эгаликни ўрнатиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўз фойдасига олиш ёхуд ўзгалар тасарруфига ўтказиш шаклидаги фаол ҳаракатларда ифодаланади. Ўзлаштиришнинг моҳияти шундан иборатки, мулкдорни эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш каби субъектив ҳуқуқлари ўзлаштириш субъектининг фактик имкониятларига ноқонуний равишда ўтади ва мулкдорга мулк ҳуқуқи асосида ёки ҳужжат бўйича тегишли бўлган мулкка унинг хоҳишидан ташқари муносабатда бўлади. Агар мулкни қайтармаслик ўзга шахсларнинг йўқотиши, йўқ қилиши, ишдан чиқариши ёки ўғирлаб кетиши натижасида юз берган бўлса, ўзлаштириш ҳисобланмайди. 8. Ўзганинг мол-мулкини ўзлаштиришни “вақтинча эгалик қилиб туришдан” фарқлаш лозим. Агар шахс қайтариш ёки қийматини қоплаш мақсадида ўзига ишониб топширилган мулкдан ноқонуний равишда фойдаланган бўлса, унда ўзлаштириш таркиби бўлмайди, айбдор ҳаракатлари эса ЖК 205-моддасидаги (ҳукумат ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) ёки 229-моддасидаги (ўзбошимчалик) жиноят белгилари мавжуд бўлса, ушбу моддалар бўйича квалификация қилинади. Айбдорни қасд мақсадларидан қуйидагилар гувоҳлик бериши мумкин: олинган мулкнинг катта ҳажмдалиги, шахсда уларни қайтариб беришнинг реал имконияти йўқлиги, шунингдек, камомадни оқлаш учун қалбаки ҳужжатларни тақдим этиб кўриши. 9. Талон-торожнинг ўзлаштириш шакли мулк ушлаб қолинган пайтдан эътиборан, яъни ўзганинг мулки гўё ўзиникидек ғайриқонуний эгалик қилиш ўрнатилган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят деб топилади. Айбдорнинг ўзлаштириб бўлинган ва ноқонуний эгалигини ўрнатган мулкдан кейинги у ёки бу шаклдаги ноқонуний фойдаланиши ушбу жиноят таркибига кирмайди ва ўзлаштиришни талон-торож қилишнинг бошқа шакли – растратага айлантирмайди. 10. Растрата – талон-торож қилишнинг бир шакли бўлиб, айбдорга муайян ваколатларни амалга ошириш учун ишониб топширилган ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қилиш, ҳадя қилиш ва ҳоказо йўллар билан бегоналаштириш тушунилади. Растрата ўзлаштиришга жуда яқиндир, бу ерда мулкни ушлаб қолиш ва унга нисбатан ноқонуний эгаликни ўрнатиш олдин содир бўлади. Бироқ шунга қарамай, растрата ўзлаштириш билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас ва у кейинги жиноий ҳаракатнинг давоми ҳисобланмайди. Қонун нуқтаи назаридан ва жиноят-ҳуқуқий баҳолашга кўра, айнан бир предметни бир вақтда ҳам ўзлаштириб, ҳам растрата қилиб бўлмайди. Айбдор муайян вақт оралиғида, ўзига ишониб топширилган мулкнинг бир қисмини ўзлаштириши ва бошқа қисмини растрата қилиши мумкин, бу ҳаракатлар талон-торож қилишнинг ягона давоми деб қабул қилиниши керак. Растратанинг ўзига хос жиҳати шундаки, мулкни ноқонуний шаклда талон-торож қилишда, ўзлаштиришдан фарқли равишда, қонуний эгалик қилиш билан уни ноқонуний тасарруф қилиш оралиғида ҳеч қандай вақт бўлмайди. 11. Растрата айбдорга ишониб топширилган мулкни ноқонуний тасарруф этиш вақтидан бошлаб, яъни мулкни у ёки бу шаклда бегоналаштириш (истеъмол қилиш, сарф қилиш, сотиб юбориш, бошқа шахсларга ўтказиш ва ҳоказо) жараёни амалга оширилиши билан тугалланган ҳисобланади. Жиноятни содир этиш фаолиятининг бошланиши ва тугалланиши ўғирланаётган мулкни бегоналаштириш ягона ҳаракатда акс этади. Масалан, улгуржи товарлар базаси омборчиси ўзига ишониб топширилган моддий бойликларни фуқароларга сотади ва олинган пулни ўзининг шахсий мулкига айлантиради. Ноқонуний равишда мулкни тасарруф этиш бир марталик ва бир вақтлик хусусиятга эга эмас, балки мулкни бегоналаштириш вақт бўйича анча чўзиладиган эпизодлардан иборатдир. Бироқ бу нарса айбдор томонидан ҳали ўзлаштирилмаган моддий бойликларга ноқонуний равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бўлмаган қилмиш бўлган растратанинг табиатини ўзгартирмайди. Растрата, субъектнинг ягона мақсади билан қамраб олинган бир неча эпизодларга бўлинадиган ва ўзганинг мулки ҳисобига бойишни умумий мақсад қилган ҳаракат мулкни бегоналаштиришдан иборат охирги жиноий қилмиш содир этилган вақтдан тугалланган ҳисобланади. 12. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилиши мумкин, яъни айбдор ўзининг ҳаракатлари ноқонунийлигини англайди ва улар амалга оширилишини хоҳлайди. Айбдорнинг ушбу жиноятни содир этишдаги ғаразли мақсади субъектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади. 13. Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган ақли расо шахс. Мулк ишониб топшириб қўйилган ёки ихтиёрида мулк турган шахсгина, яъни хизмат бурчи, шартнома муносабатлари ёки махсус топшириқ муносабати билан шу мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб қўйиш, сақлаш бўйича ваколатларини амалга ошираётган шахс (масалан, омборчи, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) ўзлаштириш ёки растратанинг субъекти бўлиши мумкин. Қоидага кўра, мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиёрида мулк турган шахслар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. 14. Шуни таъкидлаш жоизки, мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик ушбу модданинг биринчи қисми бўйича ташкилот, муассаса ва корхонадан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари ҳажмидан кўп бўлсагина келиб чиқади. Акс ҳолда шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси билан жавобгарликка тортилади. Агар шахс томонидан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса, майда талон-торож қилишлар неча марта содир этилишидан қатъи назар, шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунга қарамай, агар мулкни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш фуқароларнинг мулкига нисбатан қаратилган бўлса, ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса ҳам, қилмишни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш лозим. “Бироқ талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан жиноят ишини тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”[89]. Талон-торож қилинган мулкнинг миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Талон-торож қилинган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор ва биржа баҳоларига асосланиш лозим. 15. Суд амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишни ўғирликдан фарқлашда баъзи қийинчиликлар вужудга келади. Бу жиноятларни фарқлашда, аввало, жиноят субъектининг ўғирланган мулкка нисбатан ваколатларини тўғри аниқлаб олиш лозим. Шунга эътибор бериш лозимки, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишда, мулк шахсга қонуний асосларда ишониб топширилган ёки айбдор шахсга бошқариш, етказиб бериш ёхуд сақлаш ваколатлари билан берилган бўлади. “Юқорида кўрсатилган қонуний ваколатларга эга бўлмаган, аммо топширилган ишни ёхуд хизмат вазифаларини бажариши туфайли мулк сақланадиган кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ўзгалар мулкининг талон-торож қилиниши ўғрилик деб квалификация қилиниши керак”. Шартнома бўйича ўз вақтида қайтариш шарти билан кимдандир муайян миқдорда пул суммаси олган қарздоргина ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятининг субъекти бўлмайди. Қарздорда кимдандир қарзга олинган пулларни талон-торож қилиш ва эгасига қайтариб бермаслик ниятининг мавжуд эмаслиги кредитор ва қарздор ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради. Бу муносабатлар кредиторлар томонидан судларга даъво киритиш орқали ҳал этилади. Шу билан бирга, қайсидир фуқаро пул “қарз” ола туриб, уни бошидан эгасига қайтармаслик ва қопламаслик ниятида ўзининг фойдасига қасддан айлантирмоқчи бўлганлиги исботланса, унинг ҳаракатларини фирибгарлик сифатида квалификация қилиш лозим (ЖК 168-моддаси шарҳига қаранг). 16. ЖК 167-моддаси 2-қисмида ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишнинг квалификация қилиш белгиларига: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш киради. 17. Айбдор шахсларни ЖК 167-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш учун, жиноятнинг барча иштирокчилари мулк ишониб топширилган ёки бошқарувига берилган шахслар бўлиши лозим. Агар талон-торож қилишнинг иштирокчиларидан биттаси мулк ишониб топширилган ёки унинг бошқарувида бўлган шахс бўлиб, қолганлари бундай ваколатларга эга бўлмаган шахслар бўлса, унда жиноятчиларнинг ҳаракатлари ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилинади. Бундай ҳолатларда мулк ишониб топширилган ёки уни бошқарувчи шахс қилмиши ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича, қолган иштирокчиларнинг жиноий ҳаракатлари эса ЖК 28-моддасининг тегишли қисмига ҳавола қилган ҳолда ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. 18. Суд-тергов амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишни такроран содир этишни квалификация қилишда баъзи бир қийинчиликлар вужудга келади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling