Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Босқинчиликнинг квалификация қилиш белгиси сифатида ЖК 164-моддасининг 3-қисми “а” банди босқинчиликнинг илгари жиноят содир этган шахс томонидан ёки ЖК 242-моддаси
- “уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириш”
- Кириб олишнинг биринчи ва зарурий элементи, - бу унинг ҳуқуққа хилоф хусусиятга эгалиги ҳисобланади.
Хавфли рецидив жиноят бир қанча жиноят содир этиш институтининг бир кўриниши ҳисобланиб, ЖК 34-моддаси шарҳида кўриб чиқилган эди.
Такрорийликдан фарқли равишда хавфли рецидив жиноят айбдорнинг босқинчилик содир этиб судланганидан сўнг, худди шундай жиноятни содир этишини назарда тутади. Айбдор ҳаракатларини хавфли рецидивист томонидан содир этилган деб квалификация қилиш учун уларда қуйидаги шартлар бўлиши керак: ¨ айбдор томонидан ЖК 164-моддасида назарда тутилган жиноятни илгари содир этилганлик фактини аниқлаш; ¨ босқинчилик учун жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсда илгари шундай ҳаракатларни содир этганлик учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик мавжуд бўлиши. Юқоридаги шартлардан лоақал бирининг айбдор қилмишида мавжуд эмаслиги мазкур шарҳланаётган квалификация белгиси ҳақида сўз юритиш имконини бермайди. 43. Босқинчиликнинг квалификация қилиш белгиси сифатида ЖК 164-моддасининг 3-қисми “а” банди босқинчиликнинг илгари жиноят содир этган шахс томонидан ёки ЖК 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилишини назарда тутади. Жиноятни мазкур белги бўйича квалификация қилиш такроран жиноят содир этишни ёки хавфли рецидив жиноятни квалификация қилишдан катта фарқ қилмайди. Бироқ бундай фарқлар мавжуд ва улар қуйидагилардан иборат. Амалдаги Жиноят кодексига мувофиқ, жиноятни мазкур белги бўйича квалификация қилиш учун босқинчилик учун жавобгарликка тортилаётган айбдор шахс илгари ЖК 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган бўлиши кераклигини назарда тутади. Ушбу жиноятни содир этганлик учун шахс: ¨ маълум бир сабабларга кўра шахс жиноий жавобгарликка тортилмаган ва судланмаган бўлса (жиноий жавобгарликдан озод этилган ва қонунда кўрсатилган асослар бўйича жазодан озод қилинганлар бундан мустасно). Бундай ҳолларда босқинчилик учун жиноий жавобгарликка тортилаётган шахс ҳаракатлари, такроран жиноят содир этиш қоидаларига ўхшаш тарзда квалификация қилинади. Бунда ЖК 242-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетмаганлигига аҳамият бериш керак. Масалан, фуқаро Д. ЖК 164-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган босқинчилик ҳаракатларини содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди, тергов натижасида у илгари жиноий уюшма фаолиятига раҳбарлик қилганлиги аниқланди, шунинг учун унинг ҳаракатларини ЖК 242-моддаси ва ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш керак. Бу ҳолда бир-бирига тўғри келиб қолиши натижасида шарҳланаётган квалификация белгисини келтириб чиқарувчи жиноятларнинг реал жами ҳақида сўз боради. Масаланинг бошқа томондан ҳал этилиши, яъни шарҳланаётган белгининг жиноятлар жами белгисини қамраб олиши, амалда хавфлироқ бўлган қилмишни ҳуқуқий баҳосиз қолдирар эди, шу билан айбдорни оғирроқ бўлган жинояти учун жиноий жавобгарлик доирасидан четга олиб чиқар эди; ¨ шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ва судланиши .Агар босқинчилик жиноятини содир этишда айбдор шахс илгари ЖК 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, шахс жиноий жавобгарликка тортилиши ва судланиши мумкин. Бу ҳолда шарҳланаётган квалификация қилиш белгисининг мавжуд бўлиши учун шахснинг жиноий уюшма ташкил этиш (ЖК 242-моддаси) жинояти учун жавобгарликнинг ҳуқуқий оқибати сифатида судланганлигининг тугамаганлигини ёки суд томонидан олиб ташланмаганлигини аниқлаш лозим. Масалан, фуқаро С. босқинчилик учун жиноий жавобгарликка тортилди, бироқ тергов жараёнида у жиноий уюшма ташкил этганлиги учун судланганлиги ва судланганлиги суд томонидан тугатилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолда айбдорнинг қилмишларида шарҳланаётган квалификация белгиси мавжуд эмас. Судланганликнинг тамом бўлиши ёки тугатилиши у билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатларнинг тугашига олиб келади. Масаланинг бошқача ҳал этилиши жазонинг асосланмаган равишда оғирлашишига олиб келган бўлар эди. Бу эса ЖК 7-моддасида акс эттирилган инсонпарварлик, яъни жиноят содир этган шахс ахлоқан тузалиши учун зарур ва етарли бўладиган жазо тайинлаш тамойилига зид келади. 44. Жиноятнинг кўп миқдорда содир этилиши босқинчиликнинг ижтимоий хавфли оқибатларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини тавсифлайди: бир томондан, у мулкчилик муносабатлари бузилишининг чуқурлигини, бошқа томондан эса, реал моддий зарар миқдорини акс эттиради. Кўп миқдорда – бу жиноят қонунида кучли шакллантирилган белгидир (хусусан, ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимида). Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кўп миқдор деганда, шундай зарар етказиш тушуниладики, унинг пулдаги баҳоси Республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдори билан ўлчанади. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат томонидан қатъий нарх белгилаш имконияти йўқлиги сабабли талон-торож қилинган нарсаларнинг қийматини аниқлашда муайян қийинчиликлар юзага келади. Шуни назарда тутиш керакки, ўзганинг ўғирланган мол-мулкининг қиймати шу қилмиш содир этилган пайтда мазкур минтақа бозорларидаги ўртача нархлар бўйича белгиланиши лозим. Талон-торож қилинган нарсаларнинг қийматини белгилашда уларнинг ҳолатини, ишлаб чиқарилган вақтини, эскирганлигини, товар кўринишини, шу нарсалардан фойдаланиш имкониятлари даражаси ва ҳоказоларни эътиборга олиш лозим. Яъни, товаршунослик экспертизасини тайинлаш ва ваколатли экспертлар хулосаси асосида талон-торож қилинган мол-мулкнинг қиймати масаласини ҳал этиш зарур. Талон-торож қилинган мулкнинг миқдори фақат талон-торож қилинган мулкнинг пул шаклидаги умумлаштирилган қиймати билан аниқланади. Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини аниқлашда мол-мулкнинг вазни, ҳажми, хўжаликдаги аҳамияти, унинг ноёблиги ва шу каби натурал ва иқтисодий мезонлар қўлланиши мумкин эмас. Жойи, манбаси, усули бўйича ўзаро боғлиқ бўлмаган ва айбдорлар ўзганинг мулкини эгаллаш вақтида ҳар бирида мустақил қасд мавжуд бўлган ҳолда бир неча талон-торожлар содир этилса, босқинчилик миқдорини аниқлаш учун ҳар бири алоҳида содир этилган талон-торожларнинг умумий суммасидан келиб чиқиш учун талон-торож қилинган мол-мулкни қўшиб ҳисоблаб бўлмайди. Бу ҳолда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарлигини назарда тутувчи ЖК тегишли моддалари диспозициясига мувофиқ, жумладан, такрорийлик белгиси бўйича квалификация қилиниши керак[80]. Фақатгина бир қасд билан қамраб олинган ва ягона бўлган давомли жиноятни ташкил этувчи эпизодлардан иборат бўлган давомий талон-торож қилишгина истисно бўлиши мумкин. Шунга кўра, айбдорнинг ҳаракатларини ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаганда, талон-торож қилинган мулкнинг умумий баҳосини инобатга олиш ва унинг миқдорига қараб ЖК 164-моддасида кўрсатилган белги бўйича квалификация қилиш керак. Аммо агар айбдорнинг ҳаракатлари давомий жиноят хусусиятига эга бўлмаган, лекин бир неча мустақил эпизодлардан ташкил топган бўлса, улар талон-торож қилинган мулкнинг умумий миқдоридан келиб чиқиб квалификация қилиниши мумкин эмас. 45. Босқинчилик жинояти олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилганда, ҳар бир иштирокчи томонидан талон-торож қилинган мол-мулк миқдори қўшиб ҳисобланади, чунки гап битта гуруҳ томонидан содир этилган жиноят ҳақида бормоқда. Агар талон-торож қилинган мол-мулкнинг умумий миқдори қонунчилик билан ўрнатилган "кўп миқдор" даражасида бўлса, жиноятда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисми "б" банди билан квалификация қилиниши керак. Бунда ҳар бир алоҳида шахс томонидан талон-торож қилинган мол-мулкнинг умумий миқдордаги улуши квалификация қилишда аҳамият касб этмайди, квалификация қилишга талон-торож қилинган мол-мулкнинг умумий миқдоригина аҳамиятлидир. Шу билан бирга, агар олдиндан тил бириктирган шахслар ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноятларда иштирокчилар жиноятларнинг айрим эпизодларидагина қатнашган бўлса, уларнинг қилмиши бевосита уларнинг ҳаракатлари етказилган зарар доирасида квалификация қилиниши керак. Масалан, фуқаролар А., Г. ва Д.лар фуқаро С.га нисбатан босқинчилик жиноятини содир этдилар, А. ва Г. жабрланувчи мол-мулкининг бир қисмини қўлга киритиб ғойиб бўлишди, Д. эса бошланган ишни давом эттириб, С.дан мол-мулкнинг қолган қисмини талон-торож қилди. Бу ҳолда, А. ва Г.нинг ҳаракатлари ишнинг бошқа ҳолатлари мавжуд бўлмаганда ва улар Д.нинг ҳаракатларидан бехабар бўлган тақдирда, ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиниши керак. Д.нинг ҳаракатлари эса кўп миқдордаги босқинчилик сифатида ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиниши керак. Д.нинг ҳаракатлари қўшимча равишда 164-модда 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинмайди. 46. Талон-торож қилишни “кўп миқдорда” белгиси бўйича тўғри ҳуқуқий баҳолаш учун айбдорнинг қасди йўналтирилганлигига аҳамият бериш керак. Суд-тергов амалиётида шундай ҳолатлар кўп учрайдики, фактик жиҳатдан талон-торож анча миқдорда содир этилган, ишнинг ҳолатларидан келиб чиқиб айбдор шахсларнинг ҳаракатларидаги қасд кўп миқдорда талон-торож қилишдан иборат бўлган. Бундай ҳолларда жиноят қасднинг йўналтирилганлиги бўйича кўп миқдор белгиси бўйича квалификация қилиниши керак. Бунда кўп миқдорда талон-торож содир этишга йўналтирилган қасд фактик жиҳатдан талон-торож қилинган мулк миқдоридан ортиқлиги тўғрисидаги суд хулосаси иш бўйича аниқланган реал ҳолатлар билан асосланган бўлиши керак. Номуайян қасд (миқдорига нисбатан) мавжуд бўлган тақдирда қилмиш фактик жиҳатдан талон-торож қилинган мол-мулк миқдори бўйича квалификация қилиниши керак. 47. Босқинчилик жиноятининг кейинги квалификация қилиш белгиси ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “в” бандида “уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириш” сифатида ифодаланган. Қонун чиқарувчи томонидан босқинчилик ва бошқа талон-торож жиноятлари таркибига ушбу квалификация қилиш белгисининг киритилиши асослидир, чунки айбдорларнинг бундай ҳаракатлари қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини оширади. Бундай турдаги ҳаракатларни содир этишда айбдор шахслар уй-жой, бино ёки бирон-бир махсус жиҳозланган омборхонага кириш учун кўпгина ҳаракатлар содир этишади. Бунда талон-торож қилаётган улар қулфларни, эшикларни бузишади, девор шифтидан туйнук очишди, дераза роми ва панжараларини ечиб олишди ва ҳоказо, бундай қилмишлари билан улар мулк объектларига моддий зарар етказишади. Айбдорнинг қилмишларида уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кириш квалификация белгиси мавжуд деб ҳисоблаш учун қуйидагиларга аҳамият бериш зарур. 48. Кириш – бу босқинчилик содир этиш мақсадида уй-жойга, омборхона ёки бошқа бинога кириб олишдир[81]. Босқинчилик жиноятини содир этишнинг бу усули, уй-жой, омборхона ёки бошқа бинога кириш ҳуқуқи бўлмаган ҳолда, у ерда қонуний асосда ишлаётган ёки яшаётган шахсларнинг (ижарачи, мулкдор) ижозатисиз ёки хоҳишисиз ғайриқонуний равишда бостириб киришда ифодаланади. Кириб олиш нафақат хуфиёна ҳаракатлардан, балки тўсиқлардан ёки одамларнинг, шу жумладан қўриқчиларнинг қаршилигини бартараф қилиб ўтган ҳолда очиқ ҳам содир этилиши мумкин. Сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда бинога кириш ҳам кириб олиш сифатида қабул қилиниши керак. Айбдорнинг талон-торож мақсадида бинода беркиниб қолиши ҳам ёлғон билан кириб олиш сифатида тушунилиши керак. 49. Уй-жойга, омборхона ёки бошқа бинога ушбу биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг кириши, шунингдек, бир марталик киришга рухсати бор шахсларнинг кириши кириб олиш сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас. Шунингдек, супермаркет ёки магазинларга уларнинг иш вақтида босқинчилик билан тажовуз қилишда кириб олиш белгиси мавжуд бўлмайди. 50. Кириб олишнинг биринчи ва зарурий элементи, - бу унинг ҳуқуққа хилоф хусусиятга эгалиги ҳисобланади. Яъни, тўғри жиноий-ҳуқуқий квалификация қилиш учун айбдорнинг ушбу бинода ёки омборхонада бўлишига ҳуқуқи борлиги масаласини аниқлаш муҳим. Агар шахс жиноят содир этилган бино ёки омборхонага киришга ҳақли бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 164-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниши лозим, чунки бу ҳолларда айбдорнинг жиноят содир этилган бино ёки омборхонада пайдо бўлиш фактининг ўзи ҳуқуққа хилоф эмас. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling