Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субъектив томондан
- ЖК 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган фирибгарлик жинояти таркибининг квалификация қилиш белгиларига
- Фирибгарликда компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиш
- ЖК 168-моддасининг 3-қисмида
- ЖК 168-моддаси 4-қисмида
- Объектив томондан
Ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдор шахс томонидан ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда ўз фойдасига олиш учун ўзи ва мол-мулк эгаси ёхуд мол-мулк эгалиги ихтиёрида турган шахс ўртасидаги алоҳида, ўзаро ишончга асосланган муносабатлардан қонунга хилоф равишда мулкни ўз фойдасига олиш учун фойдаланиши тушунилмоғи лозим. Ишончга асосланган муносабатлар фирибгар ва жабрланувчи шахс ўртасида прокат, ижара, олди-сотди, топшириқ шартномаси ва ҳоказоларда вужудга келиши мумкин.
11. Ишончни суиистеъмол қилишни жиноят содир этиш усули сифатидаги алдашдан фарқламоқ лозим. Шарҳланаётган усулдан фарқли равишда, алдаш жабрланувчида айбдорга нисбатан ишонч муносабатлари шакллантириб, ўз мулкини топшириш мақсадига қаратилган фаол ҳаракатларда ифодаланади. Бошқача айтганда, ишонч – бу айбдорга жабрланувчининг ишончини суиистеъмол қилиш орқали унинг мулкини эгаллаш учун зарур бўлган бир босқичдир. Айбдор ўзи ва мулкдор ёки бошқа қонуний эгалловчи билан шундай алоҳида ишончни қозониш усулларидан фойдаланадики, натижада турли алдашлар орқали жабрланувчининг ишончига кириб олади. Ишончни суиистеъмол қилиш фирибгарлик жиноятининг мустақил усули сифатида камдан-кам ҳолларда алоҳида ҳолда учрайди. Мисол тариқасида бланка имзосини суиистеъмол қилиш (мулкни эгаллаш мақсадида тўлдирилмаган имзоли бланкадан фойдаланиш)ни олиш мумкин. 12. Ишончни суиистеъмол қилиш ва алдашнинг ҳар қандай шаклининг моҳияти шундаки, ишончга эришган айбдор жабрланувчида қандайдир ҳолатлар ҳақида нотўғри таассурот уйғотади ва мулки ёки мулкий ҳуқуқларини ўтказиши фойдалилигига ёки мажбурийлигига ишонтиради. Бошқача айтганда, фирибгарликда жабрланувчининг айбдорга ишонгани ёки алдангани сабабли ўзи мулкни ихтиёрий равишда бериб юборади. 13. Фирибгарлик ўзганинг мулки қўлга киритилган ва айбдорда ўз ихтиёрига кўра талон-торож қилинган мулкни тасарруф этиш имконияти пайдо бўлган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади. Агар айбдор жабрланувчи ишончини суиистеъмол қилиш ёки алдаш натижасида мулкни қўлга кирита олмаса, унда қилмишни фирибгарлик содир этишга суиқасд сифатида квалификация қилмоқ лозим. 14. Субъектив томондан ушбу жиноят фақат қасддан ва ғараз мақсад билан содир этилади. Айбдор ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида жабрланувчини чалғитаётганлигини ёки била туриб ишончини суиистеъмол қилаётганлигини англаб етади ва бунинг содир этилишини хоҳлайди. Шунингдек, ушбу жиноий қилмишни айбдор мулкий фойда олиш ва бойиб кетиш мақсадида содир этади. Ғараз мақсаднинг мавжудлиги фирибгарликнинг зарурий аломати ҳисобланади, шу билан бирга, агар мулкни алдаш йўли билан ғаразли мақсадларсиз эгаллаган бўлса (масалан, бошқа шахснинг номидан ойлик иш ҳақини унга бериб қўйиш мақсадида олиш), қилмишни фирибгарлик сифатида квалификация қилиб бўлмайди. 15. Ушбу жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. 16. Фирибгарликни ўғриликдан фарқлаш лозим, чунки уни содир этишда ҳам айбдор иншоотга, бинога, уйга кириб олиш ва мулкни яширинча талон-торож қилиш мақсадида алдашдан фойдаланади. Фирибгарликни содир этишда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш ўзганинг мулкини қўлга киритиш усули бўлиб хизмат қилади, ўғрилик содир этишда алдашни қўллаш ўғирланадиган нарсани қўлга туширишни енгиллаштириш воситаси ҳисобланади. Фирибгарлик содир этилганда жабрланувчи шахс мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни фирибгарга ўзи, “ихтиёрий” равишда топширади, ўғриликда эса айбдор шахс уни мол-мулк эгасининг ёки мол-мулк ихтиёрида турган шахснинг рухсатисиз яширин равишда талон-торож қилади. Яна шуниси борки, фақат ўзганинг мулкигина ўғрилик предмети бўлиши мумкин, фирибгарлик предмети эса ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқи ҳамдир. Шунинг учун, шахсга муайян ваколатлар билан таъминланмаган жисмоний ҳаракатлар содир этиш учун (чемоданни кўтаришга ёрдам бериш, ишониб топширилган буюмларга қараб туриш ва ҳоказо) берилган мулкни ғаразли мақсадларда эгаллаб олиш фирибгарликни эмас, балки ўғирлик жиноятини ташкил этади. 17. Шунга эътибор бериш лозимки, шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик фақатгина, ташкилот, муассаса ва корхонанинг ўғирланган мулкининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдоридан кам бўлмаганда келиб чиқади. Акс ҳолда шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддаси билан жавобгарликка тортилади. Агар ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошмаса, айбдор неча марта майда ўғирликлар содир этганлигидан қатъи назар маъмурий жавобгарликка тортилади. Айни пайтда, агар фирибгарлик орқали талон-торож қилиш фуқароларнинг мулкига нисбатан содир этилган бўлса, мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошмаса ҳам жиноят шарҳланаётган модданинг 1-қисми бўйича квалификация қилинади. “Шуни таъкидлаш керакки, қонунга кўра ўғрилик ва фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг мулкини талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож суммаси миқдоридан қатъи назар келиб чиқади. Бироқ талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини ЖК 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”[101]. Талон-торож қилинган мулкнинг миқдорини аниқлаш қилмиш содир этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Талон-торож қилинган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор ва биржа нархларига асосланиш лозим[102]. 18. ЖК 168-моддаси 2-қисмида назарда тутилган фирибгарлик жинояти таркибининг квалификация қилиш белгиларига: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган ҳаракатлар киради. Ушбу белгилар юқорида тўлиқ кўриб чиқилди (ЖК 164 ва 167-моддалари шарҳига қаранг). Шу билан бирга, “компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиш” белгиси фирибгарлик муносабатларига нисбатан ўзига хос хусусият касб этади ва алоҳида кўриб чиқилиши лозим. 19. Фирибгарликда компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиш ёрдамчи аҳамият касб этиб, жиноятчининг мақсадга муваффақиятли эришишини, жабрланувчини тез ва самарали ишонтиришни, унинг ихтиёрини ўзига оғдириб олишни таъминлайди. Фирибгарликнинг шарҳланаётган квалификация қилиш белгиси амалий жиҳатдан турли шаклларда ифодаланиши мумкин, бироқ унинг фарқлаб турувчи белгилари бўлиб, ушбу жиноятни содир этиш усулларини осонлаштириш мақсадида, яъни алдаш ёки жабрланувчининг ишончини суиистеъмол қилишни енгиллаштиришда фойдаланилади. 20. Компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш ҳаракатларининг квалификация қилинишига, масалан, компьютерлардан фойдаланиб ноқонуний лотерея, Интернетда сотилган товарларни етказиб бермайдиган “магазин”ларни ташкил этиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Шунингдек, ушбу модда бўйича компьютер воситаларидан фойдаланиб жабрланувчига қалбаки ҳужжатларни (масалан, қалбаки гувоҳнома) тақдим этиб алдайдиган жиноятчининг қилмишларини ҳам квалификация қилиш лозим. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, агар компьютер воситаларидан айбланувчининг ўзи ёки айбдорни огоҳлантирган ҳолда учинчи шахс томонидан фойдаланилсагина, ушбу белгиларни мавжуд деб ҳисоблаш мумкин (масалан, фирибгар компьютер техника воситаларидан фойдаланилишини билгани ҳолда қалбаки ҳужжатга “буюртма” бериши). Агар фирибгар қандайдир қалбаки ҳужжат компьютер воситаларидан фойдаланиб тайёрланганлигини билмаган бўлса, унда унинг ҳаракатларини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш сифатида квалификация қилиш мумкин эмас. Агар айбдор компьютер техника воситаларининг объектив хусусиятларидан фойдаланаётганлигини тушуниб етган ва ўзининг жиноий мақсадларига етишиш учун уни хоҳлаган бўлсагина, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этилганлигини қайд этиш мумкин. 21. Компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган фирибгарлик ва бошқа жиноятларни бир-биридан ушбу воситалардан қандай мақсадлар учун фойдаланганлиги бўйича фарқлаш зарур. Шуни назарда тутиш лозимки, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб қалбаки ҳужжатлар тайёрланганда ёки бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилганда, иккинчиси ЖК 168-моддаси 2 қисмининг “г” банди таркибини қамраб олмайди ва жиноятлар мажмуи бўйича ЖК тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилинади. 22. ЖК 168-моддасининг 3-қисмида фирибгарлик таркибининг қуйидаги алоҳида квалификация қилиш белгилари акс эттирилган: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса. Ушбу белгилар босқинчилик таркибига кирувчи белгилари билан айнан мос келади (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг). 23. ЖК 168-моддаси 4-қисмида рағбатлантирувчи норма назарда тутилган бўлиб, унга кўра агар айбланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Жиноят кодексида моддий зарар қанча миқдорда қопланиши лозимлиги кўрсатилмаган, бироқ моҳиятидан моддий зарар тўла ҳажмда қопланиши келиб чиқади. 169 - м о д д а. Ўғрилик Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўғрилик: а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик); б) анча миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўғрилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб; в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўғрилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-торож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ёки руҳий таъсир этиш қўлланилмайди; айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда, яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бошлайди. Бироқ ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимоий хавфлилигини оширади. 2. Ўғрилик жиноятининг объекти ўзганинг мулкидир. Мулк сифатида фақатгина ихтиёрий ҳолатдаги ва шаклдаги, иқтисодий қийматга эга бўлган товар-моддий бойликлар, шунингдек, нархнинг умумий эквиваленти сифатида, махсус товар сифатида, бошқа турдаги мулк нархини акс эттирувчи пул ҳисобланиши лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш хосдир. Бироқ ўғрилик айбдорнинг мулкка нисбатан тасарруф этиш ва фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари бошқа муайян ҳуқуқи бўлган мулкни ўғрилаш ва эгаллашга ҳам қаратилиши мумкин. Бу ерда ишлаб чиқаришда ишчи томонидан хом ашёни ёки тайёр маҳсулотни, жабрланувчи томонидан вақтинча қараб туришга ташлаб кетилган мулкни, магазинда кийиб кўриш учун олинган мулкни, аравакашга етказиб бериш учун топширилган мулкни ўғрилаш назарда тутилмоқда. 3. Объектив томондан ўғрилик ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling