Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ахборот тармоғига кириш ҳуқуқи бўлган шахс


Download 1.53 Mb.
bet96/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ахборот тармоғига кириш ҳуқуқи бўлган шахс қонуний асосларда у билан ишлайдиган ҳар қандай шахс ёки унинг фао­лиятига хизмат кўрсатадиган шахс (ЭҲМ хотирасига маълумот киритувчи дастурчилар, хизматчилар, бошқа фойдаланувчилар, шунингдек, маълумотлар базаси админстратори, усталар ва ҳо­казолар) ҳисобланади. Ахборот тармоғи қисмлари (жумладан, сервер) жойлашган хонага киришга рухсати бўлган шахслар, агар улар компьютер ахбороти билан ёки ускуналар билан бевосита алоқадор бўлмасалар, рухсатга эга шахслар деб ҳисобланмайди­лар. Фаррошлар, хонани кондиционер билан таъминлаш бўйича мутахассислар, сарфланувчи материалларни тарқатувчилар, даст­лабки ҳужжатларни қоғозда тузувчилар ва бошқалар шундай шахслар тоифасига киради. Қувват олиш манбаи йўқ ЭҲМни, шунингдек, ахборот ташувчи машинани буюм сифатида эгаллаб олишни ахборот тармоғига кириш сифатида қарамаслик керак, бундай хатти-ҳаракат тегишли ҳолатларда талончилик ёки ўзбо­шимчалик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар бўйича жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
6. Ахборот тармоғидан рухсатсиз фойдаланиш – бу ахборот тармоғига кириш шакли бўлиб, шахснинг тармоққа кириш ҳуқуқи мавжуд бўлмагани ҳолда ёки тармоққа кириш даражасини ошир­ган ҳолда белгиланган тартибга хилоф равишда ахборот тар­моғига киришидир. Охирги ҳолатни қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолатда кўриш лозим: битта ахборот тизимидан ёки ЭҲМдан жа­моавий фойдаланувчи шахслар, одатда, уларга рухсат берилган операцияларни амалга ошириш ёки муайян ресурсларга мурожаат қилишга имконият берилади (муайян фойдаланувчилар гуруҳига фойдаланишга рухсат берилган файл).
Фойдаланувчининг ўз мақомини рухсатсиз кўтариши (маса­лан, ўзганинг паролидан фойдаланиш) ахборот тармоғига рухсат­сиз кириш ёки унга тайёргарлик кўриш сифатида қаралмоғи ло­зим. Ахборот тармоғига рухсатсиз кириш деганда, ЭҲМ ёки ЭҲМ тармоқлари бошқарув органларига рухсатсиз киришни тушуниш лозим.
Ахборот тармоғига кириш ҳуқуқи бўлмаган шахс унга рухсатсиз киришга асосан ахборот тармоғига ўрнатилган ҳимоя тизимини бартараф этиш, пароллардан ва қонуний фойдаланув­чини идентификация қилувчи бошқа маълумотлардан ғайриқону­ний фойдаланиш имконини берувчи махсус техник ёки дастурий воситалар ёрдамида кириш йўли билан эришади.
7. Ахборот тармоғига рухсати бўлгани ҳолда зарур ҳимоя чораларини кўрмасдан кириш қуйидагиларда ифодаланади:
¨ айбдор ахборот тармоғи ресурсларига кириш рухсатига эга бўлади;
¨ ресурсларга кириш муайян ҳимоя чораларини кўрмасдан амалга оширилади.
Ахборот тармоғига кириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисида юқорида таъкидлаб ўтилди. Мазкур қилмишни таҳлил қилишда асосий эътиборни иккинчи элементга – муайян ҳимоя чораларини кўрмасдан киришга қаратиш жоиз.
Ушбу тармоққа киришдан ёки ундан ҳуқуққа хилоф равишда фойдаланишдан ҳимояланишни таъминлашда шахслар томонидан қандай ҳимоя чоралари қўлланилиши лозимлиги қонунда кўрса­тилмаган, бироқ диспозиция таҳлили бу ерда юқорида кўрса­тилган ҳимоянинг барча мавжуд чоралари назарда тутилганли­гини кўрсатади. Ҳимоя турлича ифодаланиши мумкин: рухсат берилган шахслардан ташқари тармоққа киришда ҳеч ким алоқага кириша олмаслиги (рухсат тизими, сигнализация, ҳарбийлашти­рилган ҳимоя), бошқа шахслар томонидан индивидуаллаштириш воситалари билиб олинишидан ҳимоялаш чоралари ва бошқалар.
Жиноят кодекси айбдор томонидан зарур ҳимоя воситалари қўлланилганлигини, бироқ уларга риоя этилмаганлигини талаб этади. Бошқача айтганда, махсус ҳимоя чораларини кўриш шахс­нинг ўзига боғлиқ, у уларни мустақил равишда ўрнатиши ва амалга ошириши лозим.
Агар у тармоққа кириш вақтида бундай ҳимоя қоидаларини ўрнатмаса ёки уларни амалга оширмаса, унинг ҳаракатлари ушбу белги бўйича объектив томондан квалификация қилинади.
8. Ахборот тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборот олиш.
Ахборот олиш ўзида муайян бир жараённи ифодалаб, бунинг натижасида шахс муайян бир ҳолат, факт-воқеаларни ва бошқа компьютер маълумотларини ташкил этувчи ахборотлар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Бундай ахборотларни олиш усуллари турлича, масалан, оддий ўқишдан, то расмга тушириш, нусха олишгача бўлиши мумкин.
9. Маълумотни такрорловчи ва уни мустаҳкам равишда ма­шинада ёки бошқа ташувчида акс эттирувчи ахборотдан нусха олиш усулига ахборот олиш шакли сифатида қараш лозим. Ком­пьютер маълумотларининг нусхасини олиш ЭҲМнинг ички хотирасидаги файлни дискетга ёзиб олишда, уни принтердан чиқа­ришда ва ҳоказоларда ифодаланади. Ахборотни оригинал ташув­чида (масалан, ЭҲМ хотирасига мазмуни айнан бир хил бўлган бир нечта файлни киритиб) ёки фойдаланувчи тасарруфида қол­ган бир турдаги ташувчида (масалан, нусхани ушбу компьютер билан тизим ҳосил қилувчи ЭҲМ хотирасига ёхуд компьютерда онгли равишда қолдирилган дискетга киритиб) такрорлашни ах­борот олиш сифатида квалификация қилмаслик даркор. Аниқ ах­борот олиш усул ва методлари ахборот олиш фактини аниқлашга таъсир кўрсатмайди.
10. Қонун ахборот тармоғидан ғайриқонуний равишда олин­ган маълумотларнигина ижтимоий хавфли қилмиш сифатида баҳолайди.
Шу ўринда, ғайриқонуний олинган сифатида танишишнинг шундай жараёни назарда тутиладики, улар қуйидагича содир эти­лади:
¨ ахборот тармоғидан ахборот олишга рухсати бўлмаган шахс томонидан (масалан, унинг фойдаланувчиси ҳисобланмаган шахс);
¨ ахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда белгиланган тартибни бузиб (масалан, ахборот олиш бўйича ўрнатилган қоидаларга риоя қилмаслик).
Иккала ҳолатда ҳам айбдор ахборот олишнинг мавжуд қоида­ларини бузади. Улар қонунчилик актларида (масалан, Ўзбекистон Республикасининг давлат секторларини ҳимоя қилиш тўғрисид­аги қонуни 1993 йил 7 май) ёки белгиланган тартибда расмий­лаштирилган ички ҳужжатларда (масалан, тармоқдан фойдала­ниш йўриқномаси, мансабдорлик йўриқномаларида) белгиланган бўлиши мумкин. Ахборот олиш қоидаларини ўрнатувчи ҳужжат­ларнинг хусусиятлари танишишнинг ноқонунийлигини белги­лашда аҳамият касб этмайди: агар айбдор қонунчилик талаблари бўйича белгиланган қоидаларни бузса, унинг ҳаракатларини ғай­риқонуний деб ҳисоблаш лозим.
11. Қоида бўйича, айбдор ахборот тармоғидан рухсатсиз фой­даланишда маълумотларни ноқонуний равишда олади. Шунин­гдек, ахборотларни ахборот тармоғидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ҳам ноқонуний олиш мумкин. Бироқ ушбу ҳолат­лар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Айбдор­нинг ҳаракатларида бошқа ижтимоий қилмишлар мавжудлиги аниқланганда, уларнинг ҳаммаси мустақил равишда квалифика­ция қилиниши лозим.
12. ЖК 174-моддаси диспозициясида кўрсатилган ҳаракатлар­дан биронтаси содир этилган пайтдан эътиборан жиноят тугал­ланган ҳисобланади. Шу билан бирга, анча миқдордаги зарар етказилиши шаклидаги оқибатларнинг мавжуд бўлиши ахборот­лаштириш тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда, маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юбориш ҳаракатлари содир этилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган деб топилади.
13. Ахборотни қасддан ўзгартириш – уларни босиб чиқа­риш, улардан нусха олиш, уларни тарқатиш ҳамда хўжалик муо­маласига (жумладан, модификациялаштирилган шаклга) киритиш юзасидан бошқа ҳаракатларни амалга ошириш. ЭҲМ учун яра­тилган дастур ёки маълумотлар базасининг босиб чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарларни оммавий ахборот воситаларининг маълум қилиши ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш деб эътироф қилинмайди.
Ахборотларни адаптация қилиш – мавжуд ахборотга қону­ний эгасининг рухсатисиз турли тузатишлар киритиш. Ахборотни ўзгартиришдан дастур ёки маълумотлар базасини янгилаш билан боғлиқ фаолиятни фарқлаш лозим. Янгилаш деганда, юзага кел­ган муайян шароитда ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумот­лар базасининг ишлашини таъминлаш мақсадидагина амалга ошириладиган ҳамда (декомпиляция қилиш оқибатида) муаллиф­нинг бошланғич матни ўзгаришига олиб келмайдиган қўшимчалар киритиш тушунилади[115]. Шундай қилиб, агар ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун мўлжалланган дастурлар ахборот тизи­мида нормал фаолият юритса, унда дастур ва маълумотлар база­сига қандайдир ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, агар субъект дастур ҳимоясини “синдирса” ва ахборот тизимида мавжуд бўлган маълумотлардан нусха олиб, уларни кўпайтирса, унинг қилмиши ЖК 149-моддаси ва 174-мод­даси 1-қисмларида кўрсатилган икки жиноят таркибига тўғри ке­лади (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш – 149-модда, шунингдек, ахборотлаштириш қоидаларини бузиш).
14. Маълумотларни ўзгартиришни ЭҲМ учун яратилган дас­тур ёки маълумотлар базасини декомпиляция қилишдан фарқлаш лозим.
Декомпиляция қилиш – ЭҲМ учун яратилган дастурнинг таркибий тузилиши ва кодланишини ўрганиш мақсадида объект кодини бошланғич матнга айлантиришни ўз ичига оладиган тех­никавий усул[116].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling