Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet99/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Юкловчи вируслар – зарарланиш компьютер юклатилган вақтда вирус мавжуд бўлган маълумот ташувчи орқали компью­терга ўтади. Ташувчини зарарлантириш жуда осон. Агар фойда­ланувчи зарарланган компьютер ташувчисини компьютерга улаб, уни юклайдиган бўлса, вирус тарқалишни бошлайди.
Файл вируслари – улар ижрочи файллар: EXE, COM, SYS, BATларни зарарлайди. Агар вируси мавжуд бўлган дастур юкла­тилса, у компьютерни зарарлайди. Бундай ҳолатда вирус бошқа дастурларни зарарлашни бошлайди. Дастлабки ҳолатда вирусни аниқлаш анча мураккаб, чунки у барча зарур дастур­ларни зарарлашга ҳали улгурмаган бўлади. Кейинчалик эса ви­руснинг тури ва хилига қараб компьютер фаолияти бузила бош­лайди.
Бундан ташқари, вирусларни резидент ва норезидент каби турларга бўлиш мумкин.
Резидент вирус деб иш тугатилиши натижасида оператив хо­тирада ўзининг кодини қолдирадиган вирусларга айтилади.
Оператив хотира – бу шундай хотираки, айни вақтда фойда­ланилаётган ва компьютер томонидан ишлатилаётган дастур­ларни вақтинча ўзида сақлайди. Агар вирус оператив хотирага тушадиган бўлса, ўша вақтнинг ўзида оператив хотирада ишлаёт­ган дастурларнинг барчасини бирдай зарарлайди.
24. ЖК 174-моддаси 2-қисмининг объектив томони компью­тер вируслари ёки дастурларини яратиш ёки тарқатишни ифодалайди.
Вирус ёки дастурларни яратиш бу мантиқий маълумотлар ва буйруқлар жамланмаси бўлиб, кейинчалик компьютер ва унинг периферик ускуналарини бошқариш мақсадида ЭҲМнинг машина тилига ўтказиладиган объектив шаклдаги алгоритмда ифода этилиши мумкин.
25. Вирус ёки дастурларни яратиш айбдор ўзи томонидан яратилган дастурни ушбу ҳолатда тарқатсагина, жиноятнинг объектив томонининг элементи ҳисобланади.
Дастурларни тарқатиш деганда, ЭҲМ учун яратилган дас­тур ёки маълумотлар базасининг ҳар қандай моддий шаклда, шу жумладан тармоқлар воситасида ва бошқа усуллар ёрдамида, шу­нингдек, сотиш, прокатга бериш, ижарага топшириш, қарзга бе­риб туриш, жумладан, ушбу мақсадларнинг исталгани учун им­порт қилиш йўли билан олинган нусхаларидан фойдаланишни таъминлаш тушунилиши даркор[117]. Дастур ёки маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик махсус рухсатнома бўлмагандаг­ина келиб чиқади.
26. Компьютер вирусларини яратганлик ёки тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик ушбу ҳаракатлар айбдор томонидан компьютер тизимида сақланадиган дастур ва маълумотларни ўзгартириш ҳаракатлари билан содир этилсагина келиб чиқади.
27. Компьютер тизими – бу компьютернинг ЭҲМ асосида ишловчи периферик ускуналар билан бирикиши, шунингдек, бир неча компьютерларни масалаларни биргаликда ечиш мақсадида бирикиши тушунилади (масалан, уларнинг ҳар бирида алоҳида ҳолатда қуввати ва тезлиги етишмаса). Бундай бирлашиш теле­коммуникация алоқалари орқали бўлиб, дастур ва воситалар уларнинг ўзаро ишлашини таъминлаб беради. Компьютер тизи­мини юқорида таърифлаб ўтилган ахборот тизимлари ва тармоқ­ларидан фарқлаш лозим. Улардан фарқли равишда, компьютер тизими умумлаштирувчи характер касб этиб, компьютер ва улар­нинг ускуналари, шунингдек, ахборот тизимлари ва тармоқла­рини ҳам ўз ичига олади.
Маълумотларнинг ўзгартирилиши нафақат уларнинг маъно­ларининг ўзгаришини, балки уларнинг йўқолиши, муомаладан чиқарилиши ёхуд йўқ қилинишини англатади. (Ўзгартириш, йўқотиш, муомаладан чиқариш ёки йўқ қилиш тушунчалари тўғрисида юқорироқда қаранг.)
28. ЖК 174-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳаракат­ларни содир этганлик учун жавобгарлик рухсатсиз ҳолда вирус ёки дастурларни яратганлик фактининг ўзи билан келиб чиқади. Бундай дастурлар ишлаши натижасида маълумотларнинг ўзгар­иши, йўқолиши, қўлга киритилиши жиноятни тугалланган деб ҳисоблашни талаб этмайди.
29. Жиноят кодексининг 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жавобгарликка тортилувчи ахборотлаштириш қоидаларини бу­зиш, ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рухсати бўлмаган ҳолда унга кириш натижасида маълумотларни ўзгартириш, олиш ёки йўқотишда, шунингдек, ушбу тизимнинг фаолиятини тўхтатишда ифодаланади.
(Рухсат берилмаган фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ҳақида юқорида қайд этганларимизга қаранг).
Ушбу модда моҳияти бўйича рухсатсиз фойдаланиш сифатида нафақат тизим ресурсларига киришни, балки улар билан иш­лашни ҳам квалификация қилиш лозим. Бундай фойдаланганлик учун жавобгарлик, ушбу фойдаланиш маълумотларнинг бу­зилиши, олиниши ёки йўқотилиши ёхуд тизим фаолиятининг тўхтатилишига олиб келган оқибатларни келтириб чиқарсагина, келиб чиқади. Улар мавжуд бўлмаган ҳолатларда қилмиши ЖК 174-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
Агар айбдор юқорида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқишини хоҳласа, лекин унга боғлиқ бўлмаган ҳолда бундай оқибат келиб чиқмаса (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг ҳаракатларини ўз вақтида тўхтатишса), қилмишни ЖК 25-моддаси 2-қисми ва 174-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш керак.
30. Ахборот тизимида жойлашган маълумотларни бузиш   шундай ҳаракатки, бунда тизимда жойлашган маълумотларни модификация қилинибгина қолмай, балки уларнинг умумий ҳо­лати ҳам ўзгартирилади. Бу, натижада, ўзгартирилган маълумот­дан фойдаланувчининг чалғишига олиб келади[118].
Маълумотларни ўзгартираётиб айбдор олдиндан била туриб муайян бир маълумотларни модификация қилиш орқали ахборот­ларнинг умумий ҳолатини ўзгартиради ва ахборот тизими ресурс­ларидан фойдаланувчиларни чалғитиш мақсадида бундай оқибат келиб чиқишини хоҳлайди. Алоҳида эътибор бериш лозимки, ах­боротни ўзгартириш ёки бошқа модификация турларидан фарқли равишда, ўзгартириш аниқ белгиланган ишнинг ҳолатига таъсир этувчи маълумотларга нисбатан қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Ўзгартирилганлик фактини белгилашда ушбу ҳаракатлар бе­восита ёки қандайдир дастурлар ёрдамида амалга оширилганлиги аҳамият касб этмайди. Асосийси, айбдорда муайян маълумот­ларни ўзгартириш мақсади мавжуд бўлганлигидир.
Ўзгартириш икки ёки ундан ортиқ маълумотларни модифика­ция қилиш вақтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
31. ЖК 174-моддаси 1-қисмида шарҳланган маълумотларни олиш ва йўқотиш тушунчалари ЖК 174-моддаси 2-қисмига ҳам тегишли бўлиб қўшимча шарҳлаш талаб этилмайди.
32. Қонун ахборот тизими фаолияти тугатилишини ҳам рух­сатсиз фойдаланишнинг оқибатларидан бири деб топади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling