Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Файл вируслари
- Резидент вирус
- Дастурларни тарқатиш
- Компьютер тизими
- Ахборот тизимида жойлашган маълумотларни бузиш
- ЖК 174-моддаси 1-қисмида
Юкловчи вируслар – зарарланиш компьютер юклатилган вақтда вирус мавжуд бўлган маълумот ташувчи орқали компьютерга ўтади. Ташувчини зарарлантириш жуда осон. Агар фойдаланувчи зарарланган компьютер ташувчисини компьютерга улаб, уни юклайдиган бўлса, вирус тарқалишни бошлайди.
Файл вируслари – улар ижрочи файллар: EXE, COM, SYS, BATларни зарарлайди. Агар вируси мавжуд бўлган дастур юклатилса, у компьютерни зарарлайди. Бундай ҳолатда вирус бошқа дастурларни зарарлашни бошлайди. Дастлабки ҳолатда вирусни аниқлаш анча мураккаб, чунки у барча зарур дастурларни зарарлашга ҳали улгурмаган бўлади. Кейинчалик эса вируснинг тури ва хилига қараб компьютер фаолияти бузила бошлайди. Бундан ташқари, вирусларни резидент ва норезидент каби турларга бўлиш мумкин. Резидент вирус деб иш тугатилиши натижасида оператив хотирада ўзининг кодини қолдирадиган вирусларга айтилади. Оператив хотира – бу шундай хотираки, айни вақтда фойдаланилаётган ва компьютер томонидан ишлатилаётган дастурларни вақтинча ўзида сақлайди. Агар вирус оператив хотирага тушадиган бўлса, ўша вақтнинг ўзида оператив хотирада ишлаётган дастурларнинг барчасини бирдай зарарлайди. 24. ЖК 174-моддаси 2-қисмининг объектив томони компьютер вируслари ёки дастурларини яратиш ёки тарқатишни ифодалайди. Вирус ёки дастурларни яратиш бу мантиқий маълумотлар ва буйруқлар жамланмаси бўлиб, кейинчалик компьютер ва унинг периферик ускуналарини бошқариш мақсадида ЭҲМнинг машина тилига ўтказиладиган объектив шаклдаги алгоритмда ифода этилиши мумкин. 25. Вирус ёки дастурларни яратиш айбдор ўзи томонидан яратилган дастурни ушбу ҳолатда тарқатсагина, жиноятнинг объектив томонининг элементи ҳисобланади. Дастурларни тарқатиш деганда, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг ҳар қандай моддий шаклда, шу жумладан тармоқлар воситасида ва бошқа усуллар ёрдамида, шунингдек, сотиш, прокатга бериш, ижарага топшириш, қарзга бериб туриш, жумладан, ушбу мақсадларнинг исталгани учун импорт қилиш йўли билан олинган нусхаларидан фойдаланишни таъминлаш тушунилиши даркор[117]. Дастур ёки маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик махсус рухсатнома бўлмагандагина келиб чиқади. 26. Компьютер вирусларини яратганлик ёки тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик ушбу ҳаракатлар айбдор томонидан компьютер тизимида сақланадиган дастур ва маълумотларни ўзгартириш ҳаракатлари билан содир этилсагина келиб чиқади. 27. Компьютер тизими – бу компьютернинг ЭҲМ асосида ишловчи периферик ускуналар билан бирикиши, шунингдек, бир неча компьютерларни масалаларни биргаликда ечиш мақсадида бирикиши тушунилади (масалан, уларнинг ҳар бирида алоҳида ҳолатда қуввати ва тезлиги етишмаса). Бундай бирлашиш телекоммуникация алоқалари орқали бўлиб, дастур ва воситалар уларнинг ўзаро ишлашини таъминлаб беради. Компьютер тизимини юқорида таърифлаб ўтилган ахборот тизимлари ва тармоқларидан фарқлаш лозим. Улардан фарқли равишда, компьютер тизими умумлаштирувчи характер касб этиб, компьютер ва уларнинг ускуналари, шунингдек, ахборот тизимлари ва тармоқларини ҳам ўз ичига олади. Маълумотларнинг ўзгартирилиши нафақат уларнинг маъноларининг ўзгаришини, балки уларнинг йўқолиши, муомаладан чиқарилиши ёхуд йўқ қилинишини англатади. (Ўзгартириш, йўқотиш, муомаладан чиқариш ёки йўқ қилиш тушунчалари тўғрисида юқорироқда қаранг.) 28. ЖК 174-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик рухсатсиз ҳолда вирус ёки дастурларни яратганлик фактининг ўзи билан келиб чиқади. Бундай дастурлар ишлаши натижасида маълумотларнинг ўзгариши, йўқолиши, қўлга киритилиши жиноятни тугалланган деб ҳисоблашни талаб этмайди. 29. Жиноят кодексининг 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жавобгарликка тортилувчи ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рухсати бўлмаган ҳолда унга кириш натижасида маълумотларни ўзгартириш, олиш ёки йўқотишда, шунингдек, ушбу тизимнинг фаолиятини тўхтатишда ифодаланади. (Рухсат берилмаган фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ҳақида юқорида қайд этганларимизга қаранг). Ушбу модда моҳияти бўйича рухсатсиз фойдаланиш сифатида нафақат тизим ресурсларига киришни, балки улар билан ишлашни ҳам квалификация қилиш лозим. Бундай фойдаланганлик учун жавобгарлик, ушбу фойдаланиш маълумотларнинг бузилиши, олиниши ёки йўқотилиши ёхуд тизим фаолиятининг тўхтатилишига олиб келган оқибатларни келтириб чиқарсагина, келиб чиқади. Улар мавжуд бўлмаган ҳолатларда қилмиши ЖК 174-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. Агар айбдор юқорида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқишини хоҳласа, лекин унга боғлиқ бўлмаган ҳолда бундай оқибат келиб чиқмаса (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг ҳаракатларини ўз вақтида тўхтатишса), қилмишни ЖК 25-моддаси 2-қисми ва 174-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиш керак. 30. Ахборот тизимида жойлашган маълумотларни бузиш – шундай ҳаракатки, бунда тизимда жойлашган маълумотларни модификация қилинибгина қолмай, балки уларнинг умумий ҳолати ҳам ўзгартирилади. Бу, натижада, ўзгартирилган маълумотдан фойдаланувчининг чалғишига олиб келади[118]. Маълумотларни ўзгартираётиб айбдор олдиндан била туриб муайян бир маълумотларни модификация қилиш орқали ахборотларнинг умумий ҳолатини ўзгартиради ва ахборот тизими ресурсларидан фойдаланувчиларни чалғитиш мақсадида бундай оқибат келиб чиқишини хоҳлайди. Алоҳида эътибор бериш лозимки, ахборотни ўзгартириш ёки бошқа модификация турларидан фарқли равишда, ўзгартириш аниқ белгиланган ишнинг ҳолатига таъсир этувчи маълумотларга нисбатан қаратилганлиги билан ажралиб туради. Ўзгартирилганлик фактини белгилашда ушбу ҳаракатлар бевосита ёки қандайдир дастурлар ёрдамида амалга оширилганлиги аҳамият касб этмайди. Асосийси, айбдорда муайян маълумотларни ўзгартириш мақсади мавжуд бўлганлигидир. Ўзгартириш икки ёки ундан ортиқ маълумотларни модификация қилиш вақтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 31. ЖК 174-моддаси 1-қисмида шарҳланган маълумотларни олиш ва йўқотиш тушунчалари ЖК 174-моддаси 2-қисмига ҳам тегишли бўлиб қўшимча шарҳлаш талаб этилмайди. 32. Қонун ахборот тизими фаолияти тугатилишини ҳам рухсатсиз фойдаланишнинг оқибатларидан бири деб топади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling