Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ахборот тизими фаолияти тугатилиши


Download 1.53 Mb.
bet100/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ахборот тизими фаолияти тугатилиши ўзининг мақсади бўйича ишлаши лозим бўлган тизим фаолиятининг тўхтатилишидир. У ўзининг давомийлиги бўйича турли хил бўлиши мумкин, бироқ ушбу ҳолатлар, шунингдек, бузиш хусу­сияти айбдорнинг қилмишини ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрса­тилгандек квалификация қилишга таъсир этмайди. Ахборот тизи­мининг фаолиятини бузиш қуйидагиларда ифодаланиши мумкин:
¨ ккомпьютер маълумотларига зарар етказилиши;
¨ ддастур таъминоти фаолиятининг ишдан чиқиши;
¨ ддастур таъминоти юклатилган техниканинг бутунлигига пу­тур етиши;
¨ аалоқа тизимига зарар етказилиши.
33. Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 174-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилишда рухсатсиз фойдаланиш ва келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги, яъни қуйидагилар аниқланиши лозим:
¨ айбдорнинг тизим ресурсларига рухсатсиз кириши маълумот­лар ўзгартирилиши, бузилиши, йўқотилиши ёки тизим фаолиятининг тўхтатилишига олиб келган бўлса;
¨ айбдор ҳаракатларида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқи­шига реал имконият мавжуд бўлса;
¨ айнан айбдорнинг ҳаракатлари маълумотлар ўзгартирил­иши, бузилиши, йўқотилиши ёки тизим фаолиятининг тўхтатилишида ҳал қилувчи сабаб бўлса.
34. ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ахборотлашти­риш қоидаларини бузиш субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Вируслар ёки дастурлар яратиш борасида қо­нун субъектив томоннинг зарурий белгисини ўрнатган бўлиб, унга мувофиқ ушбу ҳаракатларни содир этиш мақсади компьютер тизимида сақланаётган маълумотларни ёки дастурларни ўзгарти­ришга қаратилган бўлиши лозим. ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш мотивлари турлича бўлиши мумкин, бироқ улар квалификацияга таъсир эт­майди.
35. Турли хил ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятига қоғоз­сиз технология ва ҳисоблаш воситаларининг киритилиши кўпгина жиноятлар содир этилишига имкон яратади. Уларнинг энг кенг тарқалганлари ЖК 143-моддаси (хат-ёзишмалар, теле­фонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш), ЖК 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), ЖК 160-моддаси (жосуслик), ЖК 168-моддаси (фирибгарлик), ЖК 169-моддаси (ўғрилик), ЖК 184-моддаси (солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин тов­лаш) кабилардир.
Мураккаб кўрсаткичли компьютер тизимларини мудофаа ва ишлаб чиқариш мақсадларини бошқаришга киритиш билан боғ­лиқ ахборотлаштириш қоидаларини бузиш одамлар ўлимига, уларнинг соғлиғига зарар етказилишига, йирик ҳажмда мулклар­нинг вайрон қилинишига олиб келиши мумкин. Бироқ, айбдор томонидан қандай жиноят содир этилган бўлишидан қатъи назар, у ЖК 174-моддаси ва ахборотлаштириш қоидаларини бузиш на­тижасида содир этилган бошқа жиноятлар мажмуи бўйича жавоб­гарликка тортилиши лозим. Маълумотнинг ўзи тажовуз предмети ҳисобланганда, қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалифи­кация қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқти­содий хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини издан чиқариш мақсадида маълумотларни йўқотиш ЖК 161-моддаси бўйича ква­лификация қилиниши лозим.
XII боб. ИҚТИСОДИЁТ АСОСЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
175 - м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг
манфаатларига хилоф
равишда битимлар тузиш
Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар кор­хо­на, муассаса, ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансаб­дор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар еткази­лишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақ­дирда қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
1. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф ра­вишда битимлар тузишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, жиноят содир этилганда фақат алоҳида шахсларнинг ҳуқуқлари бузилибгина қолмасдан, балки бутун жамиятга зарар келтири­лади. Бундан ташқари, жамият ва давлатнинг ўтиш даврида бу турдаги жиноятлар сони тез ўсиб боради ва давлатнинг иқтисодий асосларига жиддий зарар келтириши мумкин.
2. Бу жиноятнинг объекти Ўзбекистон Республикаси иқтисо­диётининг асослари, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тизими бўлиб, таҳлил қилинаётган жиноят содир этилганда Ўзбе­кистон Республикаси манфаатларига таъсир этади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling