Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet102/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

(Жуда кўп миқдордаги зарар тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг).
19. ЖК 175-моддаси 3-қисмига мувофиқ, етказилган моддий зарарни уч баравар қоплаган ҳолларда айбдорга нисбатан озод­ликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо қўлланилмайди.
176 - м о д д а. Қалбаки пул, акциз маркаси ёки
қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш
Ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғоз­лар ясаш ёки уларни ўтказиш -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Таҳлил қилинаётган модда халқаро характерга эга жиноят бўлиб, унга қарши 1931 йил 20 апрелда қабул қилинган “Пул бел­гиларини қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Кон­венция асосида кураш олиб борилади. Ушбу Кон­венцияга мувофиқ, “пул белгилари ва қимматли қоғозларни қал­бакилаштириш билан шуғулланувчи шахслар қаерда жиноят со­дир этиши, қайси давлат фуқароси бўлиши ва ҳаракатлари қайси иштирокчи-давлатнинг пул тизимига қаратилганлигидан қатъи назар жиноий жавобгарликка тортиладилар”.
2. Таҳлил қилинаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнот­лар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ясаш ё уларни ўтказиш билан шуғулланувчи шахслар давлатнинг пул-кредит тизимига зарар келтириб, инфляциянинг пайдо бўлиши ва ривожланишига, иқтисодий беқарорликка, рес­публиканинг иқтисодиётига зарар етказади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ушбу жиноятнинг хавфлилиги ай­ниқса ошади. Пул оборотини бошқаришни қийинлаштиради. Чунки пул эмиссияси давлат томонидан товар ва пул мутаносиб­лигини инобатга олиб амалга оширилади. Қалбаки пул ёки қим­матли қоғозлар ясаш, уларни ўтказишнинг ижтимоий хавфлилиги, аввало, шундан ибо­ратки, бу ҳаракатларни содир этиш қоғоз пул ёки қимматли қоғозлар кўпайиб кетишига, яъни пул ва товар мас­сасининг ўзаро мутаносиблиги бузилишига сабаб бўлади. Муома­лада товар би­лан таъминланмаган қоғоз пуллар пайдо бўлади, бу пулнинг қад­рсизланишига, иқтисодий беқарорликка сабаб бўлади, давлат иқ­тисодиётининг асосларига путур етказади.
3. Жиноятнинг объекти давлатнинг пул ва кредит тизими нормал фаолият олиб боришини таъминловчи муносабатлардир.
Жиноятни содир этишда фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилган ваколатлар бузилади. Ўтказиш мақ­садида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валю­таси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясашдан мақ­саддан яна бири бу солиқ тўламасликдир.
4. Жиноятнинг предметини қуйидагилар ташкил этади:
¨ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк би­лет­лари (банкнотлар), яъни Марказий банк томонидан муома­лага чиқарилган ва кафолатланган пуллар (сўмлар) – 1 сўмдан 1000 сўмгача[129].
¨ Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай металл танга­лари, шу жумладан олтин, кумуш ва платина тангалар (бу танга­лар сони чекланганлиги туфайли, асосан, тўлов воситасидан кўра кўпроқ, коллекция буюми сифатида фойдаланилади);
¨ акциз маркалар – товарларнинг айрим турларига (жум­ла­дан, алкаголь ва тамаки маҳсулотларга) акциз солиғи си­фатидаги тўлов. Алоҳида давлат матбаа бирлашмалари томони­дан чиқари­лади;
¨ қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар: об­лига­ция, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтар­часи, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қим­матли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради[130];
¨ чет эл валютаси - тегишли хорижий давлатда муома­лада бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнот кўринишдаги чет эл пул белгилари, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, ўша чет давлатнинг пул белгила­рига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари ҳисоб­ланади[131];
¨ чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар – чет эл ва­люта­сидаги фонд бойликлари (акциялар, облигациялар[132] ва бошқа­лар), чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккре­детивлар ва бошқалар), шу жумладан йўл чекларидир [133].
5. Мазкур предметлар Ўзбекистон ҳудудида ёки бошқа дав­латлар ҳудудида қалбакилаштирилган ёки ўтказилган пайтдан бошлаб, уларни қалбакилаштириш ёки ўтказишнинг жиноят эканлиги  қайд этилиши даркор.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling