Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ўзбекистон Республикаси манфаатлари
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
- Битимнинг қуйидаги турлари мавжуд.
- объектив томонининг зарурий белгиси
- Наф келтирмайдиган битим
- Ташкилот
- ЖК 175-моддаси 2-қисмида
Ўзбекистон Республикаси манфаатлари деганда самарали бозор иқтисодиётини яратиш, мулкий ва ашёвий муносабатларни, умуммиллий қадриятларни ҳимоя қилиш, товар мустақиллигига эришиш шу кабилар ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган манфаатлар битимларни тузишга алоҳида талаблар белгиланган қонунчиликда акс эттирилган ва мустаҳкамланган, шу жумладан бу савдо операцияларини ўтказиш ва тузиладиган ташқи иқтисодий битимларга ҳам тааллуқли.
3. Объектив томондан жиноят республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган, наф келтирмаслиги аён бўлган битимнинг тузилишида ифодаланади. 4. Битим деб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади[119]. Битимнинг қуйидаги турлари мавжуд. Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (охирги иккитаси шартнома) бўлиши мумкин. Таҳлил қилинаётган жиноят икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартнома) тузиш билан содир этилади, аммо жиноят бир томонлама битимлар тузиш билан ҳам содир этилиши мумкин. Шунингдек, битимлар шартли (яъни кечиктириш ва бекор бўлиш шарти билан тузилган битимлар), ҳақ эвазига ва текинга, реал ва консенсуал, казуал (низоли) ва мавҳум бўлиши мумкин[120]. Тузилган битимнинг шакли қилмишнинг квалификациясига таъсир этмайди, аммо айбдорга жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим. 5. Битим тузиш – бу битимнинг барча шартлари бўйича шахс (тараф)нинг ўз эркини қонунда назарда тутилган тарзда ифодалашидир. Қуйидаги икки шартга риоя қилгандагина битим тузилган ҳисобланади: ¨ битимнинг барча шартлари бўйича эрк-ирода ифодаланган бўлиши керак; ¨ эркнинг ифода этилиш шакли битимларга қўйилган барча талабларга жавоб бериши керак[121]. 6. Қўйилган талабларга риоя қилинганда битим тузилган ҳисобланади. 7. Республика манфаатларига кўп миқдорда зарар келтирувчи битимда шахсларнинг эрки ифодаланган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш жинояти тугалланган ҳисобланади. Агар эрк қонунда назарда тутилганидан бошқача шаклда ифодаланса ва битимни рўйхатдан ўтказиш (масалан, кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ шартномалар) талабига риоя этилмаган бўлса, уни тузилган деб бўлмайди, чунки у ҳақиқий ҳисобланмайди, яъни фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирмайди, ўзгартирмайди ва тугашига олиб келмайди. Бундай ҳолда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 25-модда 2-қисми ва 175-модда 1-қисми (жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаганда) бўйича ЖК 175-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишга суиқасд қилиш деб квалификация қилинади. Реал шартнома бўйича мол-мулкни топширмаслик, таҳлил этилаётган жиноятни содир этишга суиқасд қилиш сифатида квалификция қилиниши зарур, яъни битимни тузишда эрк ифодаланибгина қолмай, шу билан бирга мол-мулк топширилиши ҳам керак (масалан, қарз шартномаси)[122]. 8. Жиноят объектив томонининг зарурий белгиси Ўзбекистон Республикаси манфаатларига хилоф равишда битим тузилиши натижасида кўп миқдорда зарар етказилиши ҳисобланади. Кўп миқдор тушунчаси ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимида берилган. Ҳар бир иш бўйича зарар миқдори тергов органи ёки суд томонидан белгиланади[123] ва модда мазмунига кўра: ¨ ҳақиқий зарар, яъни давлат ўзининг бузилган манфаатларини тиклаши учун қилган ёки келажакда қиладиган харажатларига; ¨ бой берилган фойда, яъни фуқаролик оборотидан олинмай қолган даромадга асосланиши лозим[124]. Зарар миқдорини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш туфайли бой берилган фойда эътиборга олинмайди. 9. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор шахс битим тузилгунга қадар унинг республика манфаатлари учун наф келтирмаслигини билиши керак. Наф келтирмайдиган битим деганда, шартлари давлат манфаатларига зид келувчи битимни тушуниш зарур (масалан, маҳсулот етказиб бериш баҳосининг аниқ пасайтирилганлиги ёки маҳсулотни олиш, уни транспортда ташиш нархларини аниқ ошириб кўрсатиш; давлат мулкини тасарруф қилишда паст нархлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий санкция қўллаган резидентлар билан савдо операцияларини амалга ошириш ва ҳоказолар)[125]. Битимнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид тузилганлиги ишга тегишли мутахассислар жалб қилиниб аниқланиши лозим. Агар мансабдор шахс ўзининг совуққонлиги орқасида шундай битим тузса, унинг хатти-ҳаракати ЖК 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) бўйича квалификация қилинади. 10. Жиноятнинг мотив ва мақсади ҳар хил бўлиши мумкин, аммо у квалификацияга таъсир қилмайди. Агар жиноят содир этилишига айбдорда ғараз ёки бошқа паст ниятлар бўлганлиги аниқланса, бундай жиноятни квалификация қилишда Жиноят кодексининг ҳокимият ва мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этиладиган тегишли жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари билан квалификация қилинади. Масалан, агар шарҳланаётган жиноят пора олиш эвазига содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 175 ва 210-моддалари бўйича квалификация қилиниши керак. Агар айбдор битим тузиши билан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигига путур етказмоқчи эканлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари ЖК 157-моддаси билан давлатга хоинлик қилиш сифатида қўшимча квалификация қилинади 11. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ЖК 175-моддасида кўрсатилган давлат органи, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмасининг фақат мансабдор шахслари бўлиши мумкин. (Мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг). 12. Давлат органи деганда, давлатнинг жамият устидан раҳбарлик қилишида вужудга келган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳокимият ваколатлари ва воситалари билан таъминланган давлат механизмининг ташкиллашган қисмини тушуниш зарур. Давлат органи сифатида битта мансабдор шахс ёки мансабдор шахсларнинг ташкиллашган гуруҳи бўлиши мумкин[126]. 13. Корхона – юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, мулкчиликнинг барча шаклларида тенг ҳуқуқлилик асосида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. 14. Муассаса - бошқарув, ижтимоий-маданий ёки бошқа нотижорат вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот ҳисобланади[127]. 15. Ташкилот деганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчили-гига мувофиқ ташкил қилинган ҳар қандай тижорат юридик шахси, шунингдек, хорижий юридик шахслар, компаниялар ҳамда фу-қаролик ҳуқуқ лаёқатига эга ва хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ тузилган бошқа корпоратив уюшмалар тушунилади. 16. Жамоат бирлашмалари маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари ҳисобланади. Бунга ўсмирлар, ёшлар, болалар, ногиронлар, илмий, техникавий, маданий, спорт ва бошқа фуқаролар бирлашмалари мисол бўла олади. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ўсмирлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади[128]. 17. Шахсга битимларни тузиш бўйича қонунда белгиланган тартибда ваколат берилгандагина уни жавобгарликка тортиш мумкин. Акс ҳолда унинг ҳаракатларини ЖК 175-моддаси бўйича квалификация қилиш мумкин эмас. Агар керакли далиллар бўлса, шахс манфаатдор бўлса унинг ҳаракатлари фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши мумкин. 18. ЖК 175-моддаси 2-қисмида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузишда айбдор бўлган мансабдор шахс қилмишни: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этганлиги учун жавобгарлик назарда тутилади. Ушбу модданинг 2-қисми “а” ва “б” бандларида кўрсатилган алоҳида квалификация қилинадиган белгилар олдин шарҳланган босқинчилик белгиларини сўзма-сўз такрорлайди (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг) ва ушбу жиноятга нисбатан ҳеч қандай махсус ўзига хос хусусиятларга эга эмас. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling