Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан жиноят
- субъекти
- ЖК 176-моддаси 3-қисмида
Муомала – бу:
¨ Марказий банк муомалага чиқарган банкнот ва тангалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўловларнинг барча турларида ёзилган қиймати бўйича қабул қилиниши, шунингдек, ҳисоб вараққа, омонатга ўтказиш ва жўнатма сифатида ўтказиш учун қабул қилиниши мажбурийлигидир; ¨ банкнот ва тангалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўловларнинг барча турларида ёзилган қиймати бўйича қабул қилиниши, шунингдек, ҳисобвараққа, омонатга ўтказиш ва жўнатма сифатида ўтказиш учун қабул қилинади[134]; ¨ қимматли қоғозлар – ўз эмитентлари томонидан қонуний ва ҳақиқий мажбурият сифатида қабул қилинади. Ўтказиш мақсадида муомалада бўлмаган (масалан, СССР пуллари ёки тугатилган акционерлик жамияти акциялари), банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш ё уларни ўтказиш ЖК 176-моддаси бўйича жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди, сабаби улар республика иқтисодиётига ва солиқ тизимига зарар етказмайди. Муомалада бўлмаган пул бирликларини ўтказиш мақсадида ясаган ва алдов йўли билан бундан манфаат кўрган шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси билан фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши мумкин. 6. Пул-буюм лотерея билетлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқариш, қалбакилаштириш ёки уларни ўтказиш ЖК 176-моддаси билан жавобгарликни юзага келтирмайди. Пул-буюм лотерея билетлари ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки уларни ўтказганлик учун ЖК 168-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши керак. 7. “Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек, айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиниб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим”[135]. Қалбаки билетлар ёки қимматли қоғозлар ясаш (сохта пул ясаш) деганда, мазкур нарсаларни тўла ясаш ёхуд ҳақиқий қоғоз пуллар ёки қимматли қоғозларга қисман ўзгартиришлар киритиш (шу нарсаларнинг рақамларини ёки бошқа зарурий қисмларини ўзгартириш) тушунилади. Ясаш усуллари ҳар хил бўлиши мумкин. Бу фотосуратлар, компьютер техникасидан фойдаланиш, чизиш, матбаа йўли билан пул ёки қимматли қоғозларни босма усулда чиқариш ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Жиноятни квалификация қилиш учун уни содир этиш усулларининг аҳамияти йўқ. Бироқ қалбаки пул ёки қимматли қоғозларнинг барча ўлчамлари, зарурий белгилари, яъни реквизитлари ҳақиқийсига чиндан ҳам ўхшаш бўлиши жиноятни квалификация қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Акс ҳолда, айбдорнинг ҳаракатларини кўриб чиқилаётган модда бўйича ҳуқуқий баҳолаш мумкин эмас. Масалан, шахснинг журналдан янги пулнинг намуна нусхаларини қирқиб олиб, уларни ёпиштириб сотишга уринишини, қалбаки пул ясаш ёки уларни ўтказиш деб бўлмайди. Бундай қилмиш муайян шароитда фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин. Чунки бундай пуллар муомалада бўла олмайди ва давлатнинг пул кредит тизими асосларига путур етказмайди. Шу муносабат билан қўпол равишда ёпиштирилган баҳоли, ёзувли, қўлда ясалган, тасвири бир-бирига мувофиқ келмаган купюралар, яъни муомаладаги миллий ёки хорижий пул бирлиги билан амалий ўхшашликка эга бўлмаган купюралар жиноят предмети бўла олмайди. Айбдор валюта қийматликларига қалбакилигини билмасдан эгалик қилган бўлса, унинг ҳаракатлари валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш (ЖК 177-моддаси)га суиқасд қилиш деб баҳоланмайди. Қалбаки валюта қимматликларини сотиб олган, бироқ уларнинг қалбакилигини билмаган ҳолда уларни сотган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини сотиш деб баҳоланмайди. Бундай ҳолларда, шахс уларнинг қалбакилигини била туриб, яъни тўғри қасд билан сотишга ҳаракат қилганида, унинг қилмиши жавобгарликни келтириб чиқаради. 8.Объектив томондан жиноят: ¨ ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясашда; ¨ уларни ўтказишда ифодаланади. 9. Пул бирликлари, акциз маркалари, қимматли қоғозларни тўла ёки қисман қалбакилаштириш (номиналини ўзгартириш, акциз марка ва қимматли қоғозларнинг реквизитларини ўзгартириш) мумкин. Қалбакилаштириш шакли ва миқдори квалификацияга таъсир этмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши мумкин. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш, агар уларни ўтказиш мақсади борлиги аниқланса, лоақал бир нусха ясалган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят ҳисобланади. 10. Қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўтказиш бу уларнинг турли ҳисоб-китоб операция (берилган товар ва кўрсатилган хизмат учун ҳақ сифатида, айирбошлашда, қарз беришда, олди-сотдида ва бошқа)ларга жалб этилиши, уларни ҳақ эвазига ёки ҳақ эвазисиз учинчи шахсга бериш, яъни муомалага чиқаришдир. Айбдорнинг қалбаки пуллар ёки қимматли қоғозларга жисмоний, юридик шахслар ёки давлатга тегишли бўлган мулкни сотиб олишини жиноятнинг қалбаки предметларини ўтказиш деб ҳисоблаш лозим. Бундай ҳолларда, ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш учун жавобгарлик белгиланган моддалар бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. 11. Шарҳланаётган жиноятнинг қалбакилаштирилганлиги олдиндан маълум бўлган предметларни кейинчалик ҳақиқатда ўтказиш учун олиш ЖК 176-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этишга жиноий жазоланадиган тайёргарлик кўришни вужудга келтиради (ЖК 25-моддаси 2-қисми). Бир дона бўлса-да, қалбаки предмет қабул қилинган ёки ҳақиқий пул белгиси, акциз марка ёки қимматли қоғоз сифатида фойдаланилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Ўтказилган пайтида қалбакилаштирувчи шахснинг алдови фош этилиши (башарти бу шахс уни тайёрлаш билан шуғулланмаган бўлса) жиноят содир этишга суииқасдни ташкил этади. 12. Қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўтказганлик учун жавобгарликка нафақат уларни ясаганлар, балки уларнинг қалбакилигини била туриб муомалага киритганлар ҳам (масалан, қалбаки пулга эга бўлган шахс, қалбаки пулларни ўтказувчи шахснинг жиноий шериклари, тасодифан пулга эга бўлиб, қалбакилигини билганидан сўнг уни ўтказишга ҳаракат қилган шахслар) жиноий жавобгарликка тортиладилар. 13. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Ўтказиш мақсадининг борлиги қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясашнинг зарурий белгисидир. Шахс қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни ўтказиш мақсадида эмас, балки ўзи учун, масалан, ўз қобилияти, маҳоратини кўрсатиш ва ҳоказо учун ясаган ҳолларда унинг ҳаракатлари жиноий қилмиш ҳисобланмайди. 14. Қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўтказиш мақсади ҳақида хулоса чиқаришда уларнинг миқдори, қопламаларнинг махсус усули, жўнатиш, инкассатор сумкалари ва бошқа белгилар инобатга олиниши шарт. Шу сабабли агар шахс ўз санъатини кўрсатиш мақсадида ёки ўзини намоён қилиш учун, ёзувни ўчирувчи маҳсулотини синовдан ўтказиш мақсадида пул бирлигини тайёрласа, унда қалбаки пул ясаганлик учун жиноий жавобгарлик вужудга келмайди. Қалбаки пуллар ёки қимматли қоғозларни ўтказиш фақат тўғри қасд билан содир этилиши мумкин. Айбдор шахс қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни ўтказаётганини олдиндан билган бўлиши керак, агар у сохта пул ёки қимматли қоғозларни ўтказаётганлигини билмаган бўлса, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмайди. 15. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади. 16. ЖК 176-моддаси 2-қисмида: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаганлик ёки уларни ўтказганлик учун жавобгарлик назарда тутилади. Мазкур белгилар олдин шарҳланган ЖК 164-моддаси таҳлилида атрофлича кўриб чиқилган ва ушбу жиноятга нисбатан ҳеч қандай махсус ўзига хос хусусиятларга эга эмас. Бироқ чэт эл валютасига нисбатан миқдор, жиноят содир этилган куни Марказий банк томонидан белгиланган валюталар курси бўйича аниқланиши лозим. 17. ЖК 176-моддаси 3-қисмида: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган. (Кўрсатилган белгилар ЖК 168-моддаси таҳлилида шарҳланган). 177 - м о д д а. Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш Фуқароларнинг қонунга хилоф равишда анча миқдорда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Таҳлил қилинаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан айбдор миллий валютанинг барқарорлигига таъсир қилиб, инфляция жараёнининг кескинлашуви учун шарт-шароит яратади. Бундан ташқари, “валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг валюта якка ҳукмронлигига путур етказади, улар кўпинча талон-торож қилиш, порахўрлик, божхона қонунчилигини бузиш каби жиноятлар билан боғлиқ бўлади”[136]. 2. Шарҳланаётган жиноят предмети рўйхати Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири)да келтирилган валюта қимматликлари ҳисобланади ва у кенгайтирилиб талқин этилиши мумкин эмас. Қонунга биноан қуйидагилар валюта қимматликларига киритилади: t чет эл валютаси – муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек, ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир; t чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар – қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатларидир (акциялар, облигациялар ва ҳоказолар); t чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари – (чек, вексель, аккредетив ва бошқалар), шунингдек, уларга йўл чеклари ҳам киради. t соф қуйма олтин – саноат усулида тозаланган ва ишлов берилган, таркибида бошқа элементлар аралашмаси бўлмаган ёки қабул қилинган меъёрларга мувофиқ кам миқдорда бўлишига йўл қўйиладиган олтиндир. Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ёки хорижий давлат стандартларига мувофиқ қуйма шакл берилган тозаланган олтингина жиноят предмети бўла олади. Олтиндан ясалган заргарлик ва маиший буюмлар, шу билан бирга олтин лом ва уларнинг парчаси жиноят предмети бўла олмайди. Шунингдек, кўриниши ва ҳолатидан қатъи назар, бошқа қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар (шу жумладан сунъий тошлар ҳам) шарҳланаётган қилмиш предмети бўла олмайди. 3. Олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлардан (палладий, иридий, родий, рутений ва осмийдан) ясалган, асиллик даражасига эга бўлган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тамғаланиши лозим бўлган буюмлар қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳисобланади[137]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling