Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Банкдаги ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказмаслик
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкдаги ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказмаслик
- Ишлаб чиқариш кооперативи
- Тижоратчи ташкилотни тузиш
Банкдаги ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказмаслик деганда, амалга оширилган операциялар натижасида олинган чет эл валютасини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларга риоя қилмаган ҳолда ўтказилиши тушунилади.
Банкдаги ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказмаслик деганда, амалга оширилган хўжалик фаолияти ва бошқа операциялар натижасида келиб тушган хорижий валютанинг фоизлар, дивидендлар ва бошқа даромад кўринишида амалда олинган валюта маблағларига мувофиқ бўлмаган ҳажмда ўтказилиши тушунилади. Жиноятни баҳолаш учун айбдор валюта маблағларини ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини қайси йўл билан бажармаганлиги аҳамиятга эга. 11. Жиноят чет эл валютаси яшириб қолинган пайтдан, яъни уни ваколат берилган банклардаги ҳисоб варақларга ўтказиш учун белгиланган муддат тугаган пайтдан ёхуд чет эл валютаси қисман ўтказилган ва қолган сумма яшириб қолинган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. 12. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Агар корхона, муассаса ёки ташкилотда валюта операцияларини амалга оширувчи шахс ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги туфайли чет эл валютаси яшириб қолинган бўлса, у муайян ҳолатларда мансабига совуққонлик билан қараганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳисобга ўтказиш, уни тўла ўтказмаслик, инсон эркига боғлиқ бўлмаган ҳолларда – ҳисоб-китоб техникасининг ишламай қолиши, шахснинг алдаши ва бошқалар чет эл валютасини яшириш ҳисобланмайди, чунки бундай вазиятда айб шакли мавжуд эмас. Бироқ ҳар бир ҳолат бўйича шахснинг иродасига боғлиқ бўлган-бўлмаган фактлар аниқланиши керак. Валютани банк ҳисобига ўтказиш муддатларини эҳтиётсизлик оқибатида ўтказиб юборган шахсни ҳам жавобгарликка тортиб бўлмайди. Эҳтиётсизлик валютани ўтказиш муддатини жуда қисқа муддатга бузганлиги, валюта билан аҳамияти кам операцияларни бажарганлиги билан ифодаланади. 13. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, қонунчилик ва шартнома билан ташкилот, корхона ва муассасаларда валюта операцияларини амалга ошириш вазифаси юклатилган ҳар қандай шахс ҳисобланади. Шу билан бир қаторда барча корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, чет эл инвестицияси билан ташкил этилган корхоналар[162] Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлиши, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Чунки қонунчиликка мувофиқ банклардаги ҳисоб рақамга валюта маблағларини ўтказиш мажбурияти фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентларига юклатилган. Чет эл валютасида операцияларни амалга оширувчи банкнинг ваколатли ходимлари, юридик шахс ташкил қилмасдан мустақил меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳам ушбу жиноят субъекти ҳисобланади. 14. Чет эл валютасини яшириш жинояти солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бош тортиш билан амалга оширилса, шахснинг хатти-ҳаракатлари Жиноят кодексининг 177 ва 184-моддалари билан квалификация қилинади. 15. ЖК 178-моддаси 2-қисмида чет эл валютасини яширишни қуйидаги квалификация қилиш белгилари кўрсатилган: а) ғаразгўйлик билан; б) такроран; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганда. 16. Ғаразгўйлик билан деганда, шахснинг чет эл валютасини яшириш натижасида бирон-бир моддий наф чиқариб олишга интилиши (масалан, валютани даромадга айлантириш, қарзини тўлаш ва ҳоказолар) тушунилади. Чет эл валютасини яшириш фактини ғаразгўйлик туфайли содир этилган деб квалификация қилиш учун айбдорда ғаразли интилиш ЖК 178-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этилишидан олдин юзага келганлигини аниқлаш зарур. Башарти айбдор валютани яширгач, уни ноқонуний ўзлаштирган бўлса, унинг ҳаракатини чет эл валютасини яшириш сифатида (бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса) жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 178-моддасининг 1-қисми ҳамда ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича квалификация қилиш зарур. 17. ЖК 178-моддаси 2-қисмида кўрсатиб ўтилган бошқа квалификация белгилари босқинчилик жинояти таҳлилида шарҳлаб ўтилган. Кўрсатилган белгилар шарҳланаётган моддага нисбатан алоҳида хусусиятларга эга эмас. 18. Агар чет эл валютасини яшириш уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, жиноятчи ЖК 178-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарликка тортилади. 179 - м о д д а. Сохта тадбиркорлик Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, сохта тадбиркорлик нафақат иқтисодиёт асосларига, тадбиркорлик фаолияти ғоясининг ўзига ҳам тажовуз қилади, “одамларнинг бозорга ва унинг бошқача хўжалик юритиш усулларидан афзаллигига бўлган ишончига путур етказади”[163]. 2. Ушбу жиноятнинг объекти корхоналар ёки тадбиркорлик билан шуғулланувчи бошқа тузилмаларнинг қонунда, ўз Уставида белгиланган фаолиятини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир. Сохта тадбиркорлик тадбиркорлик фаолияти ғоясига тажовуз қилади[164]. Жиноятнинг факультатив объекти тижорат ташкилотларини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ўрнатилган қонунчилик тартиби, хўжалик фаолияти ҳисобланади. 3. Жиноятнинг объектив томони Уставда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан, қарз, кредит олиш, фойда (даромад)ни солиқлардан озод қилиш ёки бошқа мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотларни тузишда ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги бўйича тижоратчи (тадбиркорлик) ташкилоти асосий мақсади сифатида таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс ҳисобланади[165]. Тижоратчи ташкилотлар бўлган юридик шахслар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, шу жумладан акциядорлик жамиятлари, унитар корхона, ишлаб чиқариш кооперативи ва бошқа шаклларда тузилиши мумкин. Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таьминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин. 4. Хўжалик ширкати – муассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳиссаларига) бўлинган устав фондига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти. Бундай ширкатда муассислар (иштирокчилар) ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар. Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. Таъсис шартномаси хўжалик ширкатининг таъсис этиш ҳужжати ҳисобланади[166]. 5. Хўжалик жамиятлари шундай тадбиркорлик ташкилотики, унинг иштирокчилари, бошқа ширкат иштирокчиларидан фарқ қилган ҳолда, жамият фаолиятида шахсан иштирок этишмайди ва жамият мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлишмайди. (Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги хўжалик жамиятларининг қуйидаги турларини белгилаган: ¨ масъулияти чекланган жамият деб, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис ҳужжати таъсис шартномаси ва хўжалик ширкатининг Устави ҳисобланади[167]; ¨ қўшимча масъулиятли жамият – бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият. Бундай жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг таъсис ҳужжати таъсис шартномаси ва хўжалик ширкатининг Устави ҳисобланади[168]. Айтиб ўтиш лозимки, агар жамият битта шахс томонидан тузилса, унинг таъсис ҳужжати Устав бўлади. Агар таъсисчилар сони икки ва ундан ортиқ бўладиган бўлса, албатта таъсис шартномаси тузилиши керак; ¨ акциядорлик жамияти – устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият. Акциядорлик жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати Устав ёки Устав ва таъсис шартномаси ҳисобланади. Акциядорлик жамиятининг очиқ – иштирокчилари ўзларига қарашли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз ўзга шахсларга беришлари мумкин бўлган акциядорлик жамияти, ва ёпиқ – акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти каби кўринишлари мавжуд[169]. 6. Ишлаб чиқариш кооперативи – фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин. Ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжати Низом ҳисобланади[170]. 7. Унитар корхона – ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг таъсис ҳужжати Низом ҳисобланади. 8. Тижоратчи ташкилотни тузиш деганда, тузиладиган тижоратчи ташкилотнинг керакли таъсис ҳужжати ва уни ваколатли органлардан рўйхатдан ўтказиш учун керак бўлган ҳужжатларни йиғиш билан боғлиқ бўлган ташкилотчилик жараёни (масалан, бозор ташкил этиш учун ҳокимиятнинг розилиги талаб этилади) тушунилади. Тижоратчи ташкилот давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади[171]. Агар ташкилот айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 25-моддаси 2-банди ва ЖК 179-моддаси билан уставда кўрсатилган фаолиятни амалга оширмаслик мақсадида ташкилот тузиш (сохта тадбиркорлик) жиноятига суииқасд деб квалификация қилинади. Бироқ бунда айбдорнинг устав фаолиятини амалга оширмаслик қасдини аниқлаш зарур, акс ҳолда унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг ушбу моддаси билан квалификация қилинмайди. 9. Субъектив томондан жиноят бевосита тўғри қасд шаклидаги айб билан тавсифланади. Айбдор устав фаолиятини амалга оширмайдиган тадбиркорлик ташкилотини тузаётганлигини англайди ва ана шундай ташкилот тузишни истайди. Субъектив томоннинг зарурий белгиси шундаки, бунда айбдор ташкилотни устав фаолиятини амалга ошириш мақсадини кўзламаган ҳолда ташкил этади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling