Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet108/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Олиб ўтиш деганда, товарларни ёки транспорт воситаларини ҳар қандай усулдан фойдаланиб, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини юбориш, қувурлар орқали ҳамда электр узатиш линияларидан фойдаланиш йўли билан божхона ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиб кетиш бўйича ҳаракатларни амалга оши­риш тушунилади.
Бундай ҳаракатлар жумласига қуйидагилар:
¨ товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудига олиб кирилганда – божхона чегарасидан амалда ўтиш;
¨ товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан олиб чиқилганда – божхона декларациясини тақдим этиш ёки товар ёхуд транспортларни олиб чиқиш мақса­дини амалга оширишга бевосита қаратилган ўзга ҳаракатларни бажариш киради[195].
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси мамла­катнинг давлат чегарасига мос келмайди, чунки у нафақат Ўзбе­кистон Республикаси чегараси билан (Ўзбекистон Республикаси­нинг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғи божхона ҳудудини ташкил этади), балки Ўзбекистон ҳудудидаги эркин божхона зоналари ва эркин омбор­лар билан ҳам белгиланади. Юқоридаги ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади, божхона ҳудуди сарҳадлари, шунингдек, эркин бож­хона зоналари ва эркин омборларнинг тегралари божхона чега­раси ҳисобланади[196].
Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғи божхона ҳу­дудини ташкил этади.
9. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан олиб ўтиш, абашарти у қонунда кўрсатилган қуйидаги усуллардан бири орқали содир этилса, божхона қонунчилигини бузиш ҳисоб­ланади:
¨ божхона назоратидан яшириш орқали;
¨ божхона идентификация воситалари ёки ҳужжатлари­дан алдаш йўли билан фойдаланиш орқали;
¨ декларациясиз ёки товарнинг ўз номини бузиб деклара­ция ёзиш орқали.
10. Божхона назорати – иқтисодий хавфсизликни, қонун ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар мажмуидир[197]. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси 39-моддасига биноан, божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан:
¨ божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни текшириш;
¨ жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўроқ қи­лиш;
¨ божхона текшируви;
¨ товарлар, транспорт воситалари, иншоотлар ва бошқа жойларни божхона томонидан қиёслаш;
¨ товар ва транспорт воситаларининг ҳисоби;
¨ ҳисоб ва ҳисобдорлик тизимини текшириш;
¨ божхона назоратидан ўтиши лозим бўлган товар ёки транспорт воситалари жойлашиши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган ҳудудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, божхона назорати қонунчиликда назарда ту­тилган (масалан, шахсларни, уларнинг валюталарини, валюта қимматликларини, юкларини, шунингдек транспорт воситаларини божхона расмийлаштирилиши) бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.[198]
11. Товарларни ёки бошқа қимматликларни божхона на­зоратини четлаб олиб ўтиш, уларни божхона органлари мавжуд бўлмаган жойдан ёки божхона расмийлаштирилиши ва назорати амалга ошириладиган вақтдан ташқари олиб ўтказишни англатади.
12. Божхона назоратидан яшириш деганда, шахснинг бож­хона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ёки бошқа қимматликларни хуфия жойларда ва топишни қийинлаштиради­ган усуллардан фойдаланиб ёхуд бир тусдаги ашёга бошқа ик­кинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушуниш лозим. Мулкни махсус сақлаш жойларига яшириб олиб ўтиш усу­лига алоҳида эътибор бериш керак, бундай жойларга хуфия жойларни, шунингдек, контрабанда мақсадларида транспорт во­ситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳозланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишларни ва бошқа ашёларни киритиш мумкин.
13. Ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан олиб ўтиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёхуд ёлғон маълумот­лар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этишни тушуниш лозим. Қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжат деганда, айбдор тасарруфига ўрнатилган тартибни бузган ҳолда ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш орқали ёхуд қандайдир қонунга хилоф ҳаракатни (масалан, пора олиш натижасида) содир этиши натижасида келиб тушган ҳужжат тушунилади. Ушбу ҳо­латни қўллаш учун божхона органига тақдим этилаётган ҳужжат­нинг ёлғонлигини айбдор билганлигини ва билмаслиги мумкин эмаслигини исботлаш лозим. Акс ҳолда, шарҳланаётган моддани унга қўллаш мумкин эмас, чунки уни содир этишдан мақсад мав­жуд эмас.
14. Агар қалбаки ҳужжат божхона қонунчилигини бузган ҳолда тайёрланган бўлса, унинг қилмишини жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 182 ва 209 ёки 228-моддалари билан квалификация қилиш лозим.
15. Божхона қонунчилигини бузиш божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling