Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Қимматбаҳо металл ёки қимматбаҳо тошларни топшириш қоидаларини бузиш


Download 1.53 Mb.
bet116/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Қимматбаҳо металл ёки қимматбаҳо тошларни топшириш қоидаларини бузиш, асосан, шахс томонидан аффинажга маж­бурий топшириш ёки ер остидан қазиб олинган ёхуд иккиламчи хом ашёдан олинган қимматбаҳо тошларни давлатга мажбурий сотишдан ҳамда топилган ва кўтарилган қимматбаҳо металл ёки қимматбаҳо тошларни топширишдан ҳар қандай йўллар билан бўйин товлашда ёхуд бу предметларни қисман топширишда ифо­даланиши мумкин.
4. Аффинаж – бу қимматбаҳо металларни мавжуд аралашма­лардан тозалаш, бунинг натижасида олий сифатли (юқори про­бали) металл пайдо бўлади. Қимматбаҳо металлар аффинажини амалга ошириш ҳуқуқига эга корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Аффинажга мажбурий топширишдан бўйин товлаш айб­дор шахс қимматбаҳо металлар аффинажи бўйича ҳаракатни мус­тақил амалга ошираётганлигини англатади.
Мажбурий сотишдан бўйин товлаш ваколатли органларга қимматбаҳо металлар ёки қимматбаҳо тошларни сотиш бўйича ҳаракатларнинг амалга оширилмаганлигидадир.
5. Агар қимматбаҳо металларни ёхуд қимматбаҳо тошларни топшириш қоидаси бузилиши натижасида давлатга кўп миқдорда зарар етказилса, бу жиноят таркибини ҳосил қилади. Кўп миқдор­даги зарар жиноятнинг шартли белгисидир.
Моддий таркибли шарҳланаётган жиноят давлатга кўп миқ­дорда зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади.
6. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан амалга оширилади. Мотив ва мақсад қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
7. Мазкур жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, қиммат­баҳо металлар ёки қимматбаҳо тошлар топшириш қоидаларини бузган ақли расо шахсдир.
1851 - м о д д а. Рангли металлар, уларнинг парча
ва резги-чиқитларини тайёрлаш,
олиш, улардан фойдаланиш ҳамда
уларни ўтказиш қоидаларини бузиш[223]
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли метал­лар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улар­дан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш, шун­дай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Жиноят объекти – қонунчиликда белгиланган рангли ме­таллар, уларнинг парча, резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда ўтказиш қоидалари.
Жиноят предмети – рангли металлар, уларнинг парчаси ва резги-чиқитлари.
2. Жиноятнинг объектив томони маъмурий жазо қўлланил­ганидан сўнг содир этилган, қимматбаҳо металларга мансуб бўлмаган рангли металларни, уларнинг парча, резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда ўтказиш қоидала­рини бузишдан иборатдир.
3. Рангли металларни ноқонуний тайёрлаш – бу амалдаги қонунни бузиб рангли металлар, унинг парча, резги-чиқитларини олишга қаратилган ҳаракатлардир. Масалан, ахлатхонадан, аҳо­лидан йиғиш, сотиб олиш, бошқа товарларга алмаштириш.
4. Жиноят мазкур модда диспозициясида айтиб ўтилган ҳара­катлардан (тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда ўтказиш) биронтаси содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади. Агар айбдор олдин шундай ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
5. Қимматбаҳо металларга мансуб бўлмаган рангли металлар, унинг парча, резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойда­ланиш ҳамда ўтказиш ўзга мулкка зарар етказиш ёки хизмат ва­колатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳа­ракатларини жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш ло­зим.
6. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятнинг мотив ва мақсадлари қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
7. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахсдир.
8. Қимматбаҳо металларга мансуб бўлмаган рангли металлар, уларнинг парча, резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда ўтказиш қоидаларини мансабдор шахс содир этса, унинг ҳаракатларини тегишли ҳолатлар мавжуд бўлганда жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 205-моддаси ёки 206-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling