Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet118/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бошқача оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши, одамларнинг оммавий заҳарланиши, эпидемия тарқалиши ва бошқа оқибатлар кўринишидаги соғлиққа зарар етказилишини тушуниш лозим.
186- м о д д а. Этил спирти, алкоголли маҳсулот
ва тамаки маҳсулотини қонунга
хилоф равишда ишлаб чиқариш
ёки муомалага киритиш[224]
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятдаги манфаатлари ҳисобланади.
Жиноят предмети этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят этил спирти, алкоголли ёки тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритишда ифодаланади.
3. Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш – бу этил спирти, алкоголли ёки тамаки маҳсулотларини қонунда белгиланган тартибда рухсат олмасдан ишлаб чиқаришдир.
4. Қонунга хилоф равишда муомалага киритиш деганда, этил спирти, алкоголли ёки тамаки маҳсулотини қонунда белгиланган тартибда рухсат олмасдан сотиш, алмаштириш, қарзга тўлаш, қарзга бериш ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
5. Жиноят этил спирти, алкоголли маҳсулот ёки тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ёки муомалага киритилиши пайтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят мотиви ва мақсади қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
7. Субъект ўн олти ёшга тўлган ва этил спирти, алкоголли маҳсулот ёки тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш билан шуғулланадиган ақли расо шахс бўлади.
8. Айбдорнинг ҳаракатлари: а) кўп миқдорда; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; г) хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, ЖК 1861-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
9. Этил спирти, алкоголли ёки тамаки маҳсулотнинг қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ёки муомалага киритилиши: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ЖК 1861-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
187 - м о д д а. Харидор ёки буюртмачиларни алдаш[225]
188 - м о д д а. Савдо ёки воситачилик фаолияти
билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача жарима ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги уни содир этиш тадбиркорлик фаолиятининг ноқонуний ёки яширин иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетишидан, демакки, давлат назорати доирасидан чиқиши билан боғлиқ. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланишда субъектлар бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлардан бўйин товлашади, сифатсиз товар реализацияси учун шароит пайдо бўлади.
2. Жиноят объекти – бир маромда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар. Бевосита объект – савдо ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларни рўйхатга олишнинг белгиланган тартиби. Факультатив объектлар солиқ тўлаш, савдо қоидаларига риоя қилиш тартиби, ижтимоий ахлоқ, мамлакат мудофааси, давлат хавфсизлиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
3. Объектив томондан жиноят белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширишда ифодаланади.
4. Савдо фаолияти – нақд пулга, нақд пулсиз товар, иш, хизматларни сотиш билан боғлиқ фаолият.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling