Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Шарҳланаётган модданинг предмети қуйидагиларни ўзига олади


Download 1.53 Mb.
bet126/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Шарҳланаётган модданинг предмети қуйидагиларни ўзига олади:
¨ ер – Ўзбекистон Республикасининг ягона ер фондига кирувчи ер участкасининг ҳар қандай тури;
¨ ер усти (дарё, кўл, сув омборлари) ёки ер ости сувлари, музлик ҳамда ичимлик суви таъминоти манбалари;
¨ атмосфера, ҳаво, унинг табиий хоссалари.
Ер деганда, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикасининг ягона ер фондига кирувчи қуруқликнинг устки қисми, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди, кенглик, участка ҳамда ер қаъри, тупроқ тушунилади.
Сув объектлари деганда, сақлаш ва сув алоқаси учун фойдаланиладиган ҳамда атроф табиий муҳитнинг ажралмас қисми ҳисобланган табиий ва сунъий объектлар тушунилади.
Атмосфера ҳавоси – атмосферанинг турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноси ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида бўлган, ернинг эволюцияси давомида шаклланган ерга яқин қавати газларининг табиий аралашмаси. Уларнинг ифлосланиши меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик қоидаларини бузиш каби жиноят таркибини келтириб чиқариши мумкин.
3. Жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни ўз ичига олади:
¨ ер, сув ёки атмосфера ҳавосининг бузилиши, ифлосланиши ва табиий хусусиятларининг бошқача тарзда ўзгаришидан иборат ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
¨ жиноий оқибат;
¨ ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш.
Ҳаракат ер, сув, атмосфера ҳавосини табиий объектлар ҳолатига салбий таъсир этиши ва уларнинг сифатини ёмонлаштириши мумкин бўлгани учун норматив-ҳуқуқий актлар билан атроф табиий муҳитга киритиш тақиқланган ёки уларни киритишга қатъий чеклашлар ўрнатилган зарарли моддаларни атроф табиий муҳитга ташлаш, оқизиш ёки бошқача тарзда қўшиш йўли билан қасддан бузиш ёхуд ифлослантиришда ифодаланади.
Ҳаракатсизлик эса хўжалик ва бошқа фаолият амалга оширилаётганда, иншоотлар қурилишида тозаловчи ва ўлчовчи мосламаларни ўрнатмаслик, атроф табиий муҳитни сақлаш ёки уни тиклаш бўйича чора-тадбирларни етарли даражада бажармасликда ифодаланади.
4. Ер, сув, атмосферанинг ифлосланиши ва бузилиши деганда, ўзини ўзи тозалашга бўлган табиий қобилиятини пасайтирадиган физик, кимёвий, биологик хусусиятларга таъсир тушунилади.
5. Ернинг бузилиши – унинг унумдор қаватининг бузилишига ва қирилиб кетишига олиб келувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling