Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимлик дунёси объектлари махсус фойдаланишга
- Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларга
- Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш
- Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро Қизил китобга киритилган ноёб ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларга
- Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган
- ЖК 202-моддаси 3-қисми қуйидаги махсус квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлаган
- Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузишда ўз хизмат мавқеидан фойдаланаётган шахсларга
- Ёввойи ҳайвонларни овлашда ер устидаги, сувдаги ва ҳаводаги механизациялашган воситалардан фойдаланишга
- Портлаш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаш
- Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши уюшган гуруҳ томонидан содир этилганда
- Жуда кўп миқдордаги зарарга
- ЖК 202-моддаси 4-қисмига
- Сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шароитлари
- Сувлар табиий хоссаларининг ўзгача ўзгариши
- ЖК 204-моддаси 1-қисмининг объектив томони
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда бепул амалга оширилади.
Ўсимлик дунёси объектлари махсус фойдаланишга ишлаб чиқариш фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун ҳақ эвазига юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар асосида бериб қўйилади. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун объектни, турни, ҳажмни ва муайян ҳудуд доирасида фойдаланиш муддатини белгилайдиган рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органлари томонидан берилади. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади. Шундай қилиб, қонунга хилоф йиғиш (тайёрлаш), у тегишли рухсатномасиз ёки меъёрда белгиланганидан ташқари ҳажмда, шунингдек, йиғиш (тайёрлаш) тақиқланган ҳудудда амалга оширилганида, юз беради деб ҳисобланади. 11. Ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг-баранглигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мўлжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади[241]. 12. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларга давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, шунингдек, Халқаро Қизил китобга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон ва ўсимликлар киради. 13. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш деганда, уларда зарур рухсатсиз қурилиш ишларини олиб бориш; ўсимликларни тўплаш, паррандалар ва ҳайвонларни лицензиясиз тутиш ва отиш ва ҳоказолар тушунилади. 14. ЖК 202-моддасининг 1-қисмидаги жиноят, анча миқдордаги зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 15. Табиатни муҳофаза қилиш хақидаги қонунларни бузиш билан боғлиқ бўлган жиноят ишлари бўйича етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда судлар қонун зарарни тўлиқ ҳажмда ундиришни кўзда тутишидан келиб чиқишлари шарт. Зарарни ундириш миқдорини камайтиришга фақат алоҳида ҳолларда суд томонидан аниқланган ҳуқуқбузарнинг мулкий аҳволига қараб, жиноят ғараз ниятда содир этилмаган тақдирда, йўл қўйилади ва бу ҳолат қабул қилинган қарорда асослантирилган бўлиши шарт[242]. 16. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш хақидаги жиноят ишлари бўйича судланувчига тегишли жиноят қуроллари, шу жумладан автомашина, мотоцикл ва қайиқлар, агар жиноий ҳаракат улар ёрдамида амалга оширилса ёки содир этилиши осонлаштирилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ мусодара қилиниши лозим[243]. 17. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан ҳам, эгри қасддан ҳам содир этилади. Шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини ва оқибатларининг келиб чиқиши аниқлигини англайди ва шундай бўлишини хоҳлайди. Зарар етказилганда, шахс буни келиб чиқишини хоҳламаган бўлиши мумкин, лекин бундай оқибатларга онгли равишда йўл қўяди ва уларга бефарқ муносабатда бўлади. 18. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. 19. ЖК 202-моддасига мувофиқ табиатни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ва мансабдор шахслари жавобгарликка тортиладилар. Агар мансабдор шахс браконьерлар билан жиноий битим тузса, жиноят содир этилишига ёрдам берса ёки ўзи ҳам шундай жиноятни содир этса, у табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги ва тегишли мансаб жинояти учун жавобгарликка тортилади. 20. ЖК 202-моддаси 2-қисми қуйидаги квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлаган: а) ҳайвонлар, паррандалар, балиқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг Қизил китобига киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан; 2) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; 3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган жиноят. 21. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро Қизил китобга киритилган ноёб ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларга ов қилиш, қўлга киритиш, йиғиш ва тайёрлаш ман қилинган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг барча зотлари, популяцияси ва турлари (масалан: қор қоплони, Тяньшань қўнғир айиғи, оққуш, қоравой, бургут, фламинго, кулранг эчкиэмар, кобра, бурама шоҳли эчки, Орол сазан балиғи ҳамда бошқа ҳайвонлар ва ўсимликлар) киради. 22. ЖК 202-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича жавобгарлик ҳам Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган ҳайвонлар, паррандалар, балиқлар, ҳайвонот дунёси ёки ўсимликларнинг бошқа турлари йўқ қилинган ҳолларда вужудга келади. Бунда етказилган зарарнинг хажми аҳамиятга эга эмас[244]. 23. Кўп миқдордаги зарар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар турининг бирортасини овлаш, амалдаги нархлар бўйича аниқланадиган ҳайвонлар ёки паррандалар қиймати пулдаги баҳосининг ҳисобга олинган миқдоридан иборатдир. ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимидаги кўп миқдордаги зарарга берилган таърифдан ҳам фойдаланиш зарур. 24. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш қилмишини ягона жиноий мақсадга кўра бирлашган икки ёки бир неча кишининг илгаридан келишиб содир этиши сифатида баҳолаш зарур. Суд жазони ҳар бир иштирокчининг қилмишдаги ўрнига қараб тайинлаши керак. 25. Табиатни асрашга оид қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда судлар жиноий йўл билан қўлга киритилганлиги маълум бўлган ўлжани (балиқ, ёввойи ҳайвонлар, қушлар, ёғоч ва ҳоказоларни) сотиб олган ёки сотган шахсларни аниқлаш чораларини кўриши, шу билан бирга муайян шарт-шароитдан келиб чиқиб ЖК 171-моддасида кўзда тутилган жиноят белгиларига кўра жиноий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиши керак. 26. ЖК 202-моддаси 3-қисми қуйидаги махсус квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлаган: а) хавфли рецедивист томонидан; б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб; в) ер, сув ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб; г) портлаш қурилмалар, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда; д) уюшган гуруҳ томонидан; е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган жиноят. 27. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш хавфли рецедивист томонидан содир этилганда, қилмиш ЖК 202-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинади. (Хавфли рецедивист тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси 34-моддаси шарҳига қаранг.) 28. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузишда ўз хизмат мавқеидан фойдаланаётган шахсларга мансабдор шахслар (корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари), шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти билан шуғулланувчилар (профессионал овчилар, ўрмон қоровуллари, табиатни муҳофаза қилиш идораларининг нозирлари, штатдан ташқари ходимлари) мансубдир. Мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка ЖК 202-моддаси 3-қисми “б” банди билан тортиладилар ва ЖК 205-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. Агар бунда жуда кўп миқдорда зарар етказилган бўлса, мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 202-моддаси 3-қисмининг “б” ва “е” бандлари билан квалификация қилинади. 29. Ёввойи ҳайвонларни овлашда ер устидаги, сувдаги ва ҳаводаги механизациялашган воситалардан фойдаланишга ов қилишда вертолётлардан, автомобиллардан, мотоцикллардан, мопедлардан, қайиқлардан, моторли катерлардан, самолётлардан фойдаланиш киради. 30. Портлаш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаш деганда, милтиқ, камон, ўзи отар қуролларни, ов ҳандақларини, пастак жойларни тўғрилаб қўйиш, сиртмоқ, қармоқ, пичоқ, қопқонларни ўрнатиш, портловчи, кимёвий ва биологик моддалар, электр токи, тўрлар ва ҳоказоларни қўллашни тушуниш лозим. 31. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши уюшган гуруҳ томонидан содир этилганда, қилмиш ЖК 202-моддаси 3-қисмининг “д” банди бўйича квалификация қилиниши зарур. (Уюшган гуруҳ тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.) 32. Жуда кўп миқдордаги зарарга ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонларни, балиқларни, қушларни овлаш, шунингдек, ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тааллуқлидир. Уларнинг миқдори овланган ҳайвонлар ва йиғилган ўсимликларнинг фактик нархи ҳамда ўрнатиланган тарифлар бўйича аниқланади ҳамда ЖК Махсус қисми VIII бўлими билан тартибга солинади. 33. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлик натижасида қўлга киритилган маҳсулотлар (гўшт, шохлар, балиқлар, терилар, тухумлар, мевалар) тортиб олинади ва реализация қилинади. Маҳсулотни реализация қилишдан тушган пул маблағи етказилган зарар ўрнини қоплашга ишлатилмайди. Етказилган зарар табиатни муҳофаза қилувчи органлар фойдасига ундирилади, улар эса олинган пул маблағларининг бир қисмини белгиланган тартибда давлат бюджетига ўтказади. 34. ЖК 202-моддаси 4-қисмига мувофиқ, агар етказилган зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 203 - м о д д а. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикасида сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шарт-шароитларини мувофиқлаштирадиган расмий ҳужжатларнинг яхлит тизими вужудга келди. Булар: 1993 йил 6 майидаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун; Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб” ҳамда вазифаси сув муносабатларини мувофиқлаштириш, аҳоли эҳтиёжлари учун сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, сувларни ифлосланиш, ахлат тушиши ва қуриб қолишдан асраш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бунинг оқибатларини йўқотиш, сув объектлари ҳолатини яхшилаш, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг сув муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган бошқа меъёрий ҳужжатлардир. Давлатнинг ягона сув фонди дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари, каналлар ва ҳовуз сувлари, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олади. Шарҳланаётган модда вазифаси – сув иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш, корхоналар ва фуқароларнинг сув ресурсларидан фойдаланишлари соҳасида ҳуқуқ-тартиботни жиноят-ҳуқуқий воситалар билан мустаҳкамлаш, сув сифатини сақлаб қолиш, ер ости сувлари жойлашган қатламлар майдонини ифлосланиш ҳамда ноқонуний ишлатилишидан жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, шунингдек, оғир оқибатларнинг олдини олишдан иборат. Сувдан фойдаланиш тартибига бўлган юқори талаблар ва уларни жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш инсон ҳаётий фаолиятида сувнинг умумий ва муҳим аҳамияти билан боғлиқ бўлиб, унинг ёмонлашуви атроф муҳитнинг бошқа томонларига, жумладан, ҳайвонот олами, ўрмонлар, тупроқ қатлами, ер остига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги, шунингдек, хавфли тажовузлар оқибатининг олдини олиш ёки уларни йўқотиш имкони йўқлиги ё мураккаблиги, қайта тиклаш ишлари қийматининг юқорилигидан келиб чиқади. 2. Мазкур жиноят объекти сув объектларини муҳофаза қилишни тегишлича таъминлаш, нормал экологик муҳит, сув ресурслари ва бошқа ичимлик суви манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича нормал фаолиятни таъминлаш, шунингдек, сув ва сув омборларидан атроф табиий муҳитнинг табиий ва ажралмас қисми сифатида самарали ва тартибли фойдаланиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. 3. Ер усти ёки ер ости сувлари ва сув ҳавзалари, шунингдек, ичимлик суви манбалари жиноят предмети ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат сув фонди дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва сув манбалари, канал ва ҳовузларнинг сувлари, ер ости суви ва музликларни ўз ичига олади[245]. 4. Ер усти сувларига доимо ёки вақтинча қуруқлик устида унинг рельефи шаклини олиб жойлашган сув сифатида ер усти сув объектларида бўлган, чегара, ҳажм ва сув режими белгиларига эга бўлган сувлар, яъни ер усти сув йўллари, сув омборлари, ер усти ҳавзалари (дарёлар, ирмоқлар, каналлар, кўллар, ботқоқликлар, ҳовузлар), улар қоплаган ва уларга қўшни ерлар (сув объекти туби ва қирғоқлари), музликлар ва қорлар киради. 5. Ер ости сувларига тоғ жинсларида гидравлик боғлиқ равишда жойлашиб, сув режими чегаралари, ҳажми ва белгиларига эга бўлган ер ости сув объектларида жойлашган сувлар, шу жумладан минерал сувлар ҳам, яъни сув жойлашган қатламлар, ер ости сувлари ҳавзалари, ер ости сувлари тўпланган ва улар табиий чиқадиган жойлар киради. 6. Ичимлик сув манбаи – бу белгиланган тозалик талабларига мувофиқ сувга эга бўлган ва ичимлик сув таъминоти тизимида унга турлича ишлов бериш технологияси билан ичимлик сув олиш учун ишлатиладиган ёки ишлатилиши мумкин бўлган сув объекти ё унинг бир қисми. 7. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига қуйидагиларни олади: t сувлар ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шарт-шароитларини бузадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик; t жиноий оқибатлар; t улар ўртасидаги сабабий боғланиш. 8. Сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шароитлари “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниб, сув объектларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежаб сарфлаш, сув сифатини тиклаш ва яхшилаш, сув сарфининг белгиланган лимитларига риоя қилиш, таркибида ифлослантирувчи моддалар бўлган оқава сувларнинг сув объектларига ташланишини тўхтатиш чораларини кўриш, сувдан бошқа фойдаланувчиларга берилган ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик, шунингдек, хўжалик ва табиат объектларига (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот олами, фойдали қазилмалар ва ҳоказоларга) зарар етказмасликдан иборат. Сув ресурсларидан фойдаланиш шарт-шароитларига, шу жумладан сувни асрайдиган ва бошқа сув хўжалик иншоотлари ва техник мосламаларни соз ҳолда сақлаш, уларнинг фойдаланиш жиҳатларини яхшилаш, шу билан бирга сув ресурсларидан фойдаланганлик тўловларини ўз вақтида тўлаш ҳам киради. 9. Мазкур жиноят таркиби – моддий таркибли бўлиб, оғир оқибатларнинг келиб чиқишини кўзда тутади. Экология соҳасидаги оғир оқибатлар тушунчаси кўриб чиқилган аввалги моддалар, ўзаро ўхшашдир. 10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан сув объектларига тўкилиши таъқиқланган ё тўкилишига алоҳида чеклашлар (миқдори, сифат таркиби, вақти кабиларга) ўрнатилган ва ер усти ҳамда ер ости сувларининг сифатини бузиб, ёки сув объектларининг туби ва қирғоқлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган зарарли моддалар тўкиш ёхуд бошқа усул билан ташлашдан иборат бўлган ҳаракатларга сув объектларини ифлослантириш дейилади. 11. Сувни ифлослантириш деб, сув объектларига уларнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган ва улардан фойдаланишни оғирлаштирадиган буюмлар ёки эримаган моддалар тўкилиши ва ташланиши билан боғлиқ ҳаракатларга айтилади. 12. Сув тугаши деб, сув захираларининг барқарор камайиб бориши ҳамда ер усти ва ер ости сувлари сифатининг саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун сув ишлатиш лимитини ошириш орқали улардан нормал фойдаланишга ҳалал берадиган ёмонлашуви, сув захирасини сақлашга қаратилган гидротехника тадбирларини бажармаслик каби табиий йўл билан тиклаб бўлмайдиган ҳамда улар сифати ёмонлашуви, ўзини ўзи тозалаш имконияти йўқолиб боришидан иборат ҳаракатларга айтилади. 13. Сувлар табиий хоссаларининг ўзгача ўзгариши деб, сувнинг биологик ранг-баранглиги, уларнинг физик хоссалари (шу жумладан электромагнит, шифобахш, радиациявий хусусиятлари)нинг бевосита сув объектларида ёки улар яқинида портлатиш, қуриш ва бошқа ишларни амалга ошириш туфайли салбий ўзгаришидан иборат ҳаракатларга айтилади. Сув ҳавзасининг ахлатга тўлиб қолиши, сувдан ичиш учун фойдаланиб бўлмай қолиш, аҳолини сув билан таъминлашда узилишлар рўй бериши оғир оқибатлар жумласига киритилади. 14. Жиноят сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартлари бузилиши натижасида оғир оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 15. Субъектив томондан жиноят айбнинг эгри қасд шаклида намоён бўлганда, шахс сув ва сув ҳавзаларидан фойдаланишга оид тегишли қодаларни бузаётганлигини англайди, оғир оқибатлар келиб чиқишини олдиндан кўра олади ва уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди, ёхуд эҳтиётсизлик шаклида намоён бўлганда, шахс оғир оқибатларнинг келиб чиқишини олдиндан кўра олади ва онгли равишда эҳтиёт чораларини кўрмасдан, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ҳеч бир асоссиз ишонади, ёки бундай оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлган ҳолатда, уларни олдиндан кўра олмайди. 16. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Ушбу жиноят учун мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) билан квалификация қилинади. 204 - м о д д а. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини бузиш Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини бузиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ёки объектларни қасддан нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёхуд бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”[246]ги Қонунига мувофиқ бундай табиий ҳудудларга ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари тааллуқлидир. Мазкур ҳудудлар табиий ранг-барангликни сақлаб қолиш, экологик мутаносибликни ва биологик мониторингни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ишдан чиққан табиий мажмуаларни тиклашнинг ягона тизимини вужудга келтиради. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар хўжалик мақсадларида фойдаланишдан (тўла ёки қисман, доимий ёки вақтинча) олиб қўйилиши мумкин. 2. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер тузиш режалари ва дастурларини, жадвалларни ишлаб чиқишда, ҳудудий режалаштиришда ва бошқа табиий захиралардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишга оид режаларда инобатга олинади. Қонунда белгиланган тартибда мазкур ҳудудларга давлат қўриқхоналари, жумладан, биосфера, давлат боғлари, давлат табиий ёдгорликлари, давлатнинг алоҳида қўриқланадиган қўриқхоналари мақоми берилади. 3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат мулки бўлиб, давлат томонидан ҳимоя қилинади. Ботаника боғлари, дендрологик ва зоологик боғлар бошқа мулк шакллари асосида ҳам бирпо этилиши мумкин. 4. Шарҳланаётган модда мақсади – алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва объектларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларга, шу билан бирга у ерда яшайдиган ҳайвонот оламига ва шу ҳудудда ўсадиган ўрмон ҳамда ундан ташқари ўсимликларга зарар етказилишининг олдини олиш, биологик ранг-барангликни сақлаб қолишдан иборат. 5. Жиноят объекти – алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар – алоҳида ҳуқуқий қўриқлаш режимига эга ер, сув, ўрмон участкалари ва ер остининг бутлиги ҳамда тажовуздан сақланишини таъминлашга оид ижтимоий муносабатлардир. 6. Табиий мажмуалар ва табиатни қўриқлаш мақсадида, илмий, маданий, эстетик, рекреацион ва соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган, алоҳида қўриқланадиган, давлат ҳокимияти идоралари қарори билан хўжалик мақсадида фойдаланишдан бутунлай ёки қисман чиқариб олинган, умуммиллий бойлик объектлари ҳисобига киритилган табиий ҳудудлар, яъни ер участкалари, сув юзаси ва улар устидаги ҳаво бўшлиғи жиноят предмети ҳисобланади. 7. Қонунчилик томонидан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сифатида: сув муҳофазаси минтақалари (зоналари), рекреация ва санитария-соғломлаштириш минтақалари, юза ва ер ости сувлари пайдо бўладиган минтақалар (дарё водийлари, кўтариш каналлари, тоғолди этаклари), нодир ва қимматбаҳо минерал конлари, махсус муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланадиган (буфер – олд) зоналари, балиқ ҳўжалиги минтақалари, тақиқланган ўрмон минтақалари, давлат табиат ёдгорликлари ва табиат боғлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар кўрсатилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг қарорлари билан алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг бошқа тоифалари ҳам назарда тутилиши мумкин. 8. ЖК 204-моддаси 1-қисмининг объектив томони алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини катта зарар ёки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқарган бузиш билан ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling