Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet142/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Уюшган гуруҳ манфаатлари – уюшган гуруҳни у ёки бу ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишга ундайдиган ёхуд уларни мувафаққиятли содир этишга шароит яратувчи ҳолатлар. Бундай манфаатларга, чунончи, у ёки бу ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш, уюшган гуруҳни фош қилувчи ахборотни йўқ қилиш, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жиноят содир этиш, хусусан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноий мақсадини амалга оширишда ёрдам бериш ва ҳоказолар киради.
Қилмишни уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахс жиноятни уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этаётганига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
19. ЖКнинг Махсус қисми VIII бўлимида масъул мансабдор шахсларнинг тўрт тоифаси белгиланган:
t ҳокимият вакиллари;
t давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;
t мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари;
t иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар.
20. Ҳокимиятнинг ҳар қандай вакили – мансабдор шахс ҳисобланади, бироқ ҳар қандай мансабдор шахс ҳам ҳокимият вакили бўла олмайди.
Ҳокимият вакиллари таркибига қонун чиқариш, ижро этиш, суд ҳокимиятини амалга оширадиган шахсларни, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда уларга хизмат юзасидан боғлиқ (тобе) бўлмаган шахсларга нисбатан бошқариш ваколатларига эга бўлган ёки фуқаролар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилотлар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат, назорат ёки кузатув идоралари ходимларини киритиш керак. Ҳокимият вакилининг фаолияти унга хизмат юзасидан боғлиқ (тобе) бўлмаган шахслар билан ўзаро муносабатлар асосига қурилади. Аксарият ҳокимият вакиллари хизмат бўйича умуман қўл остидаги ходимларга эга эмаслар, бироқ фуқароларнинг кенг, ноаниқ доирасига нисбатан ҳокимият ваколатларига эгадир (масалан, терговчи, солиқ нозири, милициянинг оддий ходими ва ҳоказолар).
Барча даражадаги ҳокимият органларининг идоралар, қўмита ва комиссиялар таркибида мунтазам ишлаётган депутатларини ҳам, сессия даврида иштирок этадиганларини ҳам, ҳокимият раҳбарларини; қарор қабул қилиш, кўрсатма бериш ҳамда суд ёки маъмурий таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини (судъялар, прокурорлар ва уларнинг ёрдамчилари, терговчилар, милиция ходимлари, суд ижрочилари ва ҳоказоларни) ҳам ҳокимият вакиллари таркибига киритиш керак.
Давлатнинг турли назорат идоралари ва инспекцияларининг, шу жумладан давлат солиқ хизмати, давлат божхона хизмати, санитария-эпидемиология назорати хизмати, давлат ўрмон муҳофазаси каби хизматларнинг тезкор ходимлари ҳокимият вакилларининг муайян гуруҳини ташкил этади.
У ёки бу ҳокимият идорасида ишлагани ҳолда, ҳокимият ваколатига эга бўлмаган шахслар ҳокимият вакили сифатида эътироф этилмайди. Масалан, канцелярия, хўжалик ва бошқа бўлимлар, бухгалтерия ходимлари, котибалар, референтлар, маслаҳатчилар, жамоатчилик асосидаги ходимлар ва ҳоказолар. Ушбу шахслардан баъзилари ҳокимият вакили сифатида эмас, балки бошқа асосларга кўра масъул мансабдор шахс ҳисобланадилар.
Озодликдан маҳрум этиш ва ҳибсга олиш кўринишидаги жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторларининг назоратчилари ўз хизмат вазифаларини ижро этаётганларида маъмурият вакиллари ҳисобланадилар ва шунинг учун уларни ҳам ҳокимият вакиллари таркибига киритиш керак. Бундан келиб чиқиб, улар томонидан қабул қилинган хизмат тартибига қарши жиноят содир этилишини мансабни суиистеъмол қилиш ёки ҳокимият ваколатлари доирасидан четга чиқиш деб қараш зарур.
21. Шахсни масъул мансабдор шахс деб топиш учун унинг давлат корхонасида, муассасасида ёки ташкилотида ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимга эгалиги ва унинг ҳуқуқий аҳамиятга молик ҳаракатларни содир этишга ваколати муҳимдир. Айни пайтда шахснинг қайд этилган вазифаларни сайланиб ёки тайинланиб, тўловли ёки тўловсиз, доимий ёки вақтинча бажараётганлиги аҳамият касб этмайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling