Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёлғон маълумотлар киритиш
- Мансаб сохтакорлигининг бир тури бўлган олдиндан ёлғон ҳужжатларни тайёрлаш ва бериш
- Субъектив томондан
- ЖК 209-моддаси 2-қисмида
Улар қаторига қуйидагилар киради:
t расмий ҳужжатларга олдиндан ёлғон маълумотлар ёки ёзувлар киритиш; t кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга уларнинг асл мазмунини бузиб кўрсатувчи тузатишлар киритиш; t олдиндан ёлғон ҳужжатлар тузиш ва бериш. Бу ҳолда расмий ҳужжатни сохталаштириш усули моддий бўлиши, яъни унга турли тузатишларни киритиш, ўчириш, бошқа сана билан белгилаш, асл мазмунини ўчириш ва бошқаси билан алмаштириш ва ҳоказолар ҳамда интеллектуал, яъни воқеликка ёки ишнинг ҳақиқий аҳволига тўғри келмайдиган, ёлғон, қалбакилаштирилган ҳужжат тайёрлашдан иборат бўлиши мумкин. Ёлғон маълумотлар киритиш асл ҳужжатга ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёзувларни киритиш билан таърифланади. Ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳужжатнинг шакли ҳамда мазмунини тўлиқ сохталаштиришдан ҳам, асл ҳужжатларга қисман нотўғри ўзгартиришлар киритишдан ҳам иборат бўлиши мумкин. Мансаб сохтакорлигининг бир тури бўлган олдиндан ёлғон ҳужжатларни тайёрлаш ва бериш, нафақат ҳужжатларни сохталаштиришдан, балки уни манфаатдор шахсга бериш орқали реализация қилишдан ҳам иборат бўлади. Мазкур қалбакилаштириш шакли бошқалардан шу жиҳати билан ҳам фарқланади, чунки унинг учун икки ҳаракат: ҳужжатни тайёрлаш ва бериш талаб этилади. 4. Жиноят объектив томонининг зарурий элементи фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига зарар етказиш ҳисобланади. 5. Ўзининг қонунчилик тузилишига кўра, мансаб сохтакорлиги моддий таркибга эга. Модда диспозициясида кўрсатилган ҳужжатга олдиндан ёлғон маълумот ёки тузатишлар киритиш орқали оқибат келиб чиққан вақтдан жиноят тугалланган ҳисобланади. 6. Мансаб сохтакорлиги бошқа жиноятларни содир этиш усули ҳисобланган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. Масалан, мансаб сохтакорлиги натижасида алдов йўли билан ўзгалар мулкини талон-торож қилишни жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 209 ва 168-моддалари билан квалификация қилиш лозим. 7. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Субъектив томоннинг зарурий белгиси сохтакорликни амалга оширувчи мансабдор шахснинг ғаразли ёки бошқа манфаати ҳисобланади. Мансаб сохтакорлиги ёлғон ҳужжатлардан фойдаланиб, бошқа жиноят содир этиш учун амалга оширилган ҳолатларда, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича, яъни мансаб сохтакорлиги ва бошқа жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация қилиниши керак. Мансаб сохтакорлиги негизида ғаразли манфаат субъектнинг расмий ҳужжатларга олдиндан ёлғон маълумотлар ва ёзувлар киритиш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ёки тузиш ва бериш орқали моддий манфаатдорлиги ётади. Мансаб сохтакорлиги мотиви каби, бошқа шахсий манфаатдорлик субъект ўз ҳаракатлари орқали номоддий характерга эга фойда олишидан иборат. 8. Жиноят субъекти – ўн саккиз ёшга тўлган мансабдор шахс ҳисобланади. “Амалдаги қонунчиликка кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ҳам мансабдор шахслар тоифасига кирадилар. Шунинг учун, мазкур мансабдор шахслар томонидан банкка ёки бошқа кредит муассасига хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик аҳволи тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни тақдим қилиш йўли билан кредит ёхуд кредит олиш учун имтиёзларнинг олиниши, кредит маблағларини ўзлаштириш ёки текинга олиш мақсади бўлмаган тақдирда, агар бу хатти-ҳаракатлар оқибатида давлат ёки жамият манфаатларига жиддий зиён етказилган бўлса, Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан тавсифланиши керак”1. Мансабдор бўлмаган шахс томонидан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ёки ёзувлар киритилган ҳолларда қилмиш ЖК 228-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. 9. ЖК 209-моддаси 2-қисмида шарҳланаётган жиноятнинг қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлари кўрсатиб ўтилган: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги. 10. Такрорийлик белгиси бўйича мансаб сохтакорлигини квалификация қилиш мазкур жиноят камида икки марта содир этилиши (ЖК 209-моддаси 2-қисми “а” банди), шахс уларнинг бирортаси учун судланмаганлиги ва жиноят тергов муддати (судланганлик муддати) ўтиб кетмаганлигини тақозо қилади (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг). Акс ҳолда, такрорийлик мансаб сохтакорлиги жиноятини квалификация қилиш белгиси сифатида қабул қилинмайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling