Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Порахўрлик
- объекти
- пора предмети
- Объектив томондан
- Мансабдор шахс томонидан ўз мансаб мақеидан фойдаланиш
210 - м о д д а. Пора олиш
Пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора олиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) тамагирлик йўли билан; г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора олиш : а) жуда кўп миқдорда; б) масъул мансабдор шахс томонидан; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Порахўрлик – бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари – пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама. Санаб ўтилган ҳар бир тажовуз ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилиши мумкин эмас. Улар бир-бири билан шу даражада боғлиқ бўладики, пора олиш фактининг мавжуд эмаслиги пора бериш фактини ҳам истисно этади. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартиради ва бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол бузади. Пора корррупция – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос ҳодисаси ҳисобланади. 2. Жиноят объекти – давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ўрнатилган тартиби (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг). 3. Қонун шарҳланаётган жиноят предметини мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриш тушуниладиган “пора” атамаси билан белгилайди. Ҳар қандай моддий қимматликлар: пул, хорижий валюта, қимматбаҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки саноат маҳсулотлари ва бошқалар пора предмети бўлиши мумкин. Пора предметига, шунингдек, пора берувчи томонидан текинга ёки паст нархларда амалга ошириладиган мулкий характердаги турли хилдаги хизматлар ҳам киритилади (масалан, таъмирлаш ишларини амалга ошириш)[252]. Шу билан бирга, мулкий характерга эга бўлмаган фойдалар пора предмети бўлиши мумкин эмас. Масалан, мансабдор шахс томонидан бошқа шахс манфаатларига қаратилган ўз ҳаракатлари учун номоддий характердаги хизматлар олиш: ижобий тавсифнома, тавсиянома, мақолага тақриз ва бошқалар. Муайян шартлар мавжуд бўлган ҳолда мазкур ҳаракатлар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Мансабдор шахс томонидан бирор ҳаракат содир этилганлиги учун у билан жинсий алоқага киришиш ҳам пора предмети ҳисобланмайди, муайян шартлар бўлган ҳолларда эса мазкур ҳаракат ЖК 121-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин. 4. Гарчи кўп ҳолларда пора бевосита ёки воситачи орқали пул бериш шаклида берилишига қарамай, шарҳланаётган жиноят предметининг серқирралиги пора олиш ва беришнинг худди шундай серқирра усулларини келтириб чиқаради. Амалиётда пора беришнинг қимматли буюмни арзон сотиш, карта ўйинида олдиндан тил бириктирган ҳолда ютқизиб қўйиш, сохта мансаб бериш ва пора олувчи, унинг қариндошлари ёки бошқа ишончли шахсларга мунтазам равишда иш ҳақи тўлаб туриш каби бошқа “ниқобланган” усуллари ҳам мавжуд. Амалиётда шундай ҳоллар ҳам учраб турадики, моддий қимматликларни олаётган мансабдор шахс моддий қимматликлар муассаса томонидан кўрсатилган хизмат эвазига олинаётганлигига ишонтириш орқали мазкур қилмишларнинг қонунийлигини кўрсатиш учун, уларни бераётган шахсларни чалғитишга ҳаракат қилади. Пора предметлари пора олувчига – мансабдор шахсга бевосита ва воситачи – оила аъзолари, танишлар ва ҳоказолар орқали берилиши, шунингдек, пора олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига кўчирилиши ҳам мумкин. Пора олиш усули ва шакли қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга бўлмайди. 5. Мансабдор шахс томонидан унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётидаги бирор-бир воқеа муносабати билан қиймати жиҳатидан унча қиммат бўлмаган совғалар олиниши пора ҳисобланмайди. Масалан, юбилей муносабати билан унча қиммат бўлмаган қўл соати, диссертация ҳимояси муносабати билан гулдаста, конфет, фахрий унвонлар олиниши. Олдиндан тил бириктирмаган ҳолда пора олишда айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал этиш вақтида пора берувчининг мотиви ва поранинг предметига эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун, агар олинган предмет қиймати унча катта бўлмаса ва пора берувчи уни миннатдорчилик сифатида берган бўлса, у ҳолда қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятига эга бўлмаган қилмиш деб квалификация қилиниши лозим. 6. Мансабдор шахс томонидан хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун унга берилган мукофот, миқдоридан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда пора предмети сифатида квалификация қилиниши лозим: t муайян мукофотни олишда таъмагирлик мавжуд бўлса; t агар мукофот (ёки у ҳақдаги келишув) мансабдор шахснинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларини сотиб олиш характерига эга бўлса; t агар мукофот мансабдор шахсга унинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун берилса. Олдиндан тил бириктирмаган ҳолда мансабдор шахсга унинг қонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун берилган пул мукофотининг совға ёки пора ҳисобланишини мазкур мукофотнинг миқдори ҳал этади. Бунда пора пора берувчининг манфаатларини қондириш мақсадида берилган ҳолларда, ҳатто пора олиш шартлари қасддан олдиндан келишилмаган бўлса ҳам, айбдорнинг ҳаракатлари пора олиш ва бериш деб ҳисобланиши лозим.[253] 7. Объектив томондан пора олиш мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўришида ифодаланади. 8. Жиноятни квалификация қилиш вақтида пора олувчининг порани пора берувчининг манфаатлари учун муайян ҳаракатларни содир этиш ёки содир этмаганлиги учун олганлигини инобатга олиш лозим. Масалан, қамоқдан озод қилиш, лавозими, унвонини кўтариш ва бошқалар. Шундан келиб чиқиб, пора берувчи билан “илиқ муносабатлар” ўрнатиш ва келгусида ишончли муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида моддий қийматликлар олиш билан боғлиқ қилмиш пора олиш деб квалификация қилинмаслиги лозим. Чунки бундай ҳолларда мансабдор шахс томонидан бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатлар содир этилмаслиги сабабли жиноят объекти мавжуд бўлмайди, яъни ҳеч қандай ижтимоий муносабатларга зарар етказилмайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахснинг ҳаракатлари муайян шартлар бўлган тақдирда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилиниши мумкин. Мансабдор шахс томонидан ўз бўйсунувидаги шахслардан уларнинг манфаатлари йўлида бирор ҳаракат қилиш учун пул маблағлари ёки бошқа қимматликларнинг олиниши пора олиш сифатида квалификация қилиниши лозим[254]. Бунда суд ҳукмида пора берувчи манфаатларида қайси ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун пора олинганлиги кўрсатилиши лозим[255]. 9. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мансабдор шахс қилмишини пора олиш деб квалификация қилиш учун пора предметини олиш вақти ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди[256]. Пора мансабдор шахс томонидан пора берувчи манфаатида муайян ҳаракатни содир этишгача бўлган вақтда (сотиб олиш пораси) ёки пора предмети мансабдор шахс томонидан пора берувчи манфаатида муайян ҳаракат содир этилгандан кейин олиниши мумкин (пора-мукофот). Бунда қилмишни квалификация қилиш чоғида поранинг олдиндан шартлашилганлиги аҳамиятга эга бўлмайди[257]. 10. Мансабдор шахс томонидан ўз мансаб мақеидан фойдаланиш деганда, нафақат мансабдор шахс ваколатига кирадиган ҳаракатларни содир этиш, балки пора берувчи манфаатларида бошқа мансабдор шахсларга таъсир этиш орқали уларнинг ваколатларидан фойдаланган ҳолда муайян ҳаракатлар содир этиш ҳам тушунилади. 11. Пора пора берувчи манфаатларида муайян ҳаракатлар содир этиш берилган ғайриқонуний мукофот бўлиб ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling