Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Ҳокимият ҳаракатсизлиги


Download 1.53 Mb.
bet148/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

208 - м о д д а. Ҳокимият ҳаракатсизлиги
Ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, шунингдек, бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг моҳияти мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги натижасида мазкур модда диспозициясида кўрсатилган ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқаришидир.
2. Жиноятнинг объекти ЖК 205-моддаси объекти билан бир хил (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Объектив томоннинг зарурий белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
t мансабдор шахснинг мансаб вазифасини бажармаслигида ифодаланувчи, шунингдек, жиноят содир этилишига йўл қўйиб бериш билан қўшилиб келувчи қилмиш;
t фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш;
t улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
Объектив томондан жиноят ҳаракатсизлик орқали, яъни мансабдор шахс ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган вазифани бажармаслигида ифодаланади.
Ҳокимият ҳаракатсизлиги деганда, мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим бўлган ҳаракатларни бажармаслиги тушунилади. Мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси доирасига кирмайдиган ҳаракатларни бажармаслиги шарҳланаётган модда таркибини истисно этади.
4. Йўл қўйиб бериш деганда, мансабдор шахснинг жиноятнинг олдини олиши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда, жиноят содир этилишига қаршилик кўрсатмаслиги тушунилади.
Мансабдор шахснинг ҳаракатини ҳокимият ҳаракатсизлиги сифатида квалификация қилиш учун бу ҳаракат, қонунга кўра, унинг мансаб ёки хизмат мажбурияти ҳисобланиши керак. Йўл қўйиб бериш мансабдор шахснинг тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш имкониятига эга бўла туриб ҳеч қандай чора кўрмаслиги шаклида намоён бўлади.
5. Ҳокимият ҳаракатсизлиги учун мансабдор шахсни жавобгарликка тортишда, мансабдор шахс ўз хизмат вазифасига кирувчи айнан қайси ҳаракатни содир этганлиги ёки ҳаракатсизликка йўл қўйганлиги ва мансабдор шахс шу ҳаракатни содир этишга имконияти бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш зарур.
Ҳаракатсизликнинг юқоридаги кўриниши мансабдор шахсни ЖК 208-моддаси билан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Муайян ҳаракатни амалга ошириш бевосита қонунда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатда (шартномадан келиб чиқадиган мажбурият бўйича; мансаб ҳолатидан ва бошқалар) белгиланиши мумкин.
6. Ушбу жиноят моддий таркибли жиноят бўлиб, ҳокимият ҳаракатсизлиги орқали жиддий зиён кўрилса, фуқароларнинг ҳуқуқлари қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган тақдирда жиноий жавобгарлик келиб чиқади (Жиддий зиён тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
7. Мансабдор шахс ўз хизмат вазифасини қасддан бажармаслиги оқибатида келиб чиққан жиддий зиён билан фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдордаги зарар ўртасида сабабий боғланиш аниқланиши шарт. Сабабий боғланишнинг йўқлиги жавобгарликни истисно этади.
8.Жиноят кодекси 209-моддаси диспозициясида кўрсатилган ҳолатлардан бирининг рўй бериши жиноятни тугалланган деб топиш учун асос бўлади.
9. Ҳокимият ҳаракатсизлиги мансабга совуққонлик билан қарашдан қасддан содир этилиши билан фарқланади. Қасддан содир этилган ҳокимият ҳаракатсизлиги жинояти ҳам тўғри, ҳам эгри қасддан содир этилиши мумкин.
10. Шарҳланаётган модданинг субъекти махсус – мансабдор шахс (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг) ҳисобланади.
Мансабдор шахс ҳаракатсизликка ёки йўл қўйиб беришга олдиндан ваъда берган ҳолларда, унинг ҳаракатлари муайян жиноятнинг ёрдамчиси кўринишида иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши лозим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling