Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Тамагирлик йўли билан пора олиш қуйидаги уч шаклда бўлиши мумкин
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш
- ЖК 210-моддасининг 3-қисми
Тамагирлик йўли билан пора олиш қуйидаги уч шаклда бўлиши мумкин:
t мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатни содир этиш таҳдиди билан пора талаб этиши; t мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатни қасддан содир этиш билан боғлиқ шундай шароитларнинг яратилиши; t мансабдор шахс ўз ваколати доирасида бажариши шарт ва мумкин бўлган фуқаронинг аризасини қаноатлантириш учун пора талаб қилиши. “Ўзларининг ҳаракатлари билан бозорга маҳсулот ва ишлаб чиқарувчиларнинг киришини чекловчи, сунъий равишда нархларни юқори даражада сақлаб турувчи бозор маъмурияти мансабдор шахслари, шунингдек, савдо соҳасида фаолият юритувчи бошқа мансабдор шахслар Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади”[264]. 23. Пора олувчининг ваколатига кирмайдиган ҳаракатларни содир этиш таҳдиди билан пора талаб этиш тамагирлик билан пора олиш жинояти таркибини келтириб чиқармайди, бундай ҳаракатлар ЖК 165-моддаси бўйича квалификация қилинади. 24. Мансабдор шахс томонидан тамагирлик билан пора олишга қаратилган ҳаракатларнинг содир этилиши, пора предмети олинмаган ҳолларда, мазкур жиноятни содир этишга суиқасдни келтириб чиқаради. 25. Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш квалификация қилиш белгисини таҳлил этиш чоғида ЖК 27-31-моддаларига эътибор қаратиш лозим. Пора олаётган мансабдор шахс пора берувчи ёки воситачи билан тил бириктиради. Лекин мазкур ҳолат поранинг бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан тил бириктириб олинганлигини билдирмайди. Қонун бу ерда олдиндан тил бириктириб ҳаракат қилган камида икки нафар бажарувчи-пора олувчиларни талаб этади. Пора олиш икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ҳолларда, уни олинган деб ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолларда мансабдор шахслардан ҳатто бири пора олган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Бунда пора олувчининг пора олишда бир гуруҳ мансабдор шахслар иштирок этишини англаганлиги аҳамиятга эга эмас[265]. Бирон-бир фуқаро ўзини мансабдор шахс деб ҳисоблаб, бошқа мансабдор шахс билан олдиндан тил бириктирган икки киши учун пора олган ҳолларда, унинг ҳаракатини пора олишда иштирок этиш сифатида, бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, ЖК 210-моддаси 1-қисми ва 28-моддаси билан, мансабдор шахснинг ҳаракатларини эса ЖК 210-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим. Шундай қилиб, гуруҳ таркибига олдиндан тил бириктирган фақат мансабдор шахс ҳисобланган шахсларгина кириши мумкин. Тил бириктириш жиноят бошланишига қадар содир этилган ҳолларда олдиндан тил бириктириш ҳисобланади. Бунда мансабдор шахслар аниқ пора берувчига мурожаат этмасдан, шунингдек, мурожаат этгандан кейин ҳам ўзаро тил бириктириши мумкин. Сўнгги ҳолатда тил бириктириш иштирокчиларнинг бири томонидан пора олиш вақти тугагунга қадар содир этилиши туфайли у олдиндан содир этилган деб ҳисобланади. Пора олувчилар якдил бўлиб, пора олишни олдиндан келишиб ҳаракат қилган ҳоллар бир гуруҳ мансабдор шахсларнинг олдиндан тил бириктириши ҳисобланади. Бунда гуруҳ таркибига кирувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ўз мазмунига кўра бир хил бўлиши ёки бир-биридан фарқ қилиши ҳам мумкин. Квалификация қилишда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш белгиси бўлиши учун ҳар бир мансабдор шахснинг пора берувчи манфаатида алоҳида хизмат ҳаракатларини содир этиши талаб этилади. Мазкур шарт пора олувчилар жиноий гуруҳи иштирокчисини пора олишга ёрдам берадиган ёки воситачи ҳисобланган мансабдор шахслардан чегаралаб қўяди. 26. Пора олган мансабдор шахс пора берувчининг манфаатларини тўла қондира олмаслигини тушунган ҳолда поранинг бир қисмини олдиндан тил бириктирмаган бошқа мансабдор шахсга пора берувчининг манфаатларини тўла қондириш учун берган ҳолларда, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича, яъни пора олиш ва бериш бўйича квалификация қилиниши лозим[266]. 27. Мансабдор шахс билан алоқага киришган пора берувчи унга пора бераётган вақтда масаланинг ҳал бўлиши бошқа мансабдор шахсга боғлиқлигини билиб, поранинг бир қисмини унга беришни сўраган ҳолларда, пора берувчининг ҳаракатлари пора бериш, биринчи мансабдор шахснинг ҳаракатлари пора олиш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, иккинчи мансабдор шахснинг ҳаракатлари эса пора олиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Лекин агар мансабдор шахслар орасида олдиндан тил бириктириш факти мавжуд бўлса, бу ҳақда пора берувчининг хабари бўлмаган тақдирда ҳам, мансабдор шахслар ЖК 210-моддасининг 2-қисми “г” банди бўйича жавобгарликка тортилади. 28. Пора олишда бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш деб квалификация қилиш белгиси мавжуд бўлиши учун қуйидаги ҳолатлар йиғиндиси мавжуд бўлиши керак: t пора олиш ҳақида тил бириктириш икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслар ўртасида содир этилиши лозим; t мазкур тил бириктириш мансабдор шахслардан бирига пора берилиши вақтидан олдин амалга оширилган бўлиши керак; t тил бириктиришда иштирок этувчи ҳар бир иштирокчи пора олувчи манфаатларида ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб аниқ ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этиши лозим; t ҳар бир мансабдор шахс ҳеч бўлмаганда поранинг бир қисмини олган бўлиши лозим. 29. Гуруҳ иштирокчиларининг лоақал бири томонидан пора олинган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. 30. Бир гуруҳ шахсларнинг олдиндан тил бириктириб пора олишида поранинг миқдори олинган қимматликлар ва хизматларнинг умумий қийматидан келиб чиқиб аниқланади. 31. Тамагирлик йўли билан пора олиш деб квалификация қилиш белгиси, гарчи пора берувчи билан жиноий гуруҳ иштирокчиларидан бири алоқага киришган бўлса ҳам, пора олишнинг бундай усулидан хабардор бўлган жиноий гуруҳнинг барча иштирокчиларига нисбатан қўлланилади. 32. ЖК 210-моддасининг 3-қисми: а) жуда кўп миқдорда; б) масъул мансабдор шахс томонидан; в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган пора олишнинг махсус квалификация қилинган таркибини назарда тутади. 33. Жуда кўп миқдорда пора олиш ҳаракати ЖК 210-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. Энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган зарар миқдори жуда кўп миқдор деб ҳисобланади. Жуда кўп миқдордаги ноқонуний мукофотлаш қисмларга бўлиниб олинган ҳолларда, агар мазкур ҳаракатлар битта давом этаётган жиноятнинг эпизодларидан иборат бўлса, қилмиш тегишли равишда кўп ёки жуда кўп миқдорда пора олиш деб квалификация қилиниши лозим[267]. 34. (Масъул мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.) 35. (Жиноий гуруҳ манфаатларида пора олиш борасида ЖК 29 ва 205- моддалари шарҳига қаранг.) 36. Пора олган шахснинг ҳаракатларида ЖК 210-моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятлар белгилари мавжуд бўлган ҳолларда (масалан, кўп миқдорда ва уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш), қилмиш нисбатан оғирроқ жазони назарда тутадиган қисм билан квалификация қилиниши лозим. Бунда шахсни айбланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисидаги қарор ва ҳукмда жиноятни квалификация қилишнинг барча белгилари кўрсатилиши лозим. 37. Жиноят иштирокчиликда содир этилган ҳолларда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ўзида акс эттирувчи квалификация қилиш белгилари (тамагирлик йўли билан пора олиш, поранинг миқдори, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш), агар бу ҳолатлар иштирокчиларнинг умумий қасди билан қамраб олинган бўлса, пора олиш иштирокчиларига ҳам тегишли бўлиши лозим. Мансабдор шахснинг шахсига дахлдор бўлган ҳолатлар (такрорийлик, хавфли рецидивист) пора олишнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳеч қандай ҳолатда қўлланилиши мумкин эмас. Пора олишни уюштирадиган, бунга қизиқтирадиган ёки воситачилик функциясини бажариш билан бир қаторда пора олишга ёрдам берадиган шахснинг ҳаракатлари пора олишда иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда мазкур шахс қилмишини квалификация қилиш билан боғлиқ масала унинг мақсади, кимнинг манфаатларида, ким томонида – (пора олувчи ёки пора берувчи) ҳаракат қилганлиги каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим. Бундай ҳолларда ЖК 212-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди[268]. 38. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилигининг юқорилигини характерловчи квалификация қилиш белгилари (тамагирлик, поранинг кўп ва жуда кўп миқдорда олиниши, пора олувчининг масъул мансабдор шахслиги) жиноят иштирокчиларига нисбатан уларнинг қасди билан қамраб олинган ҳоллардагина қўлланилади. Шу билан бирга жиноят иштирокчиларининг қилмишини квалификация қилиш чоғида бошқа иштирокчиларнинг шахсини тавсифловчи белгилар (бир неча маротаба пора олганлик ёки берганлик, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик, пора бўйича судланганлиги мавжудлиги) инобатга олинмаслиги лозим.[269] 39. Поранинг предмети ҳисобланган ва ашёвий далил деб эътироф этилган олинган пуллар ва бошқа қимматликлар Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига асосан давлат даромадига ўтказилади. Пора сифатида берилган пул ёки бошқа қимматликлар аниқланмаган ҳолларда асоссиз олинган мол-мулк суд томонидан давлат даромадига ўтказилади[270]. 211 - м о д д а. Пора бериш Пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора бериш: а) такроран, хавфли рецидевист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Пора бериш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб; в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, бундай шахс жавобгарликдан озод этилади. 1. Жиноятнинг объекти ва предмети – пора бериш – пора олиш жинояти таркиби белгилари билан бир хил. 2. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан мансабдор шахсга бевосита ёки воситачи орқали пора беришда ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling