Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Тақиқланган жамоат бирлашмасини ёки диний ташкилотни тузиш


Download 1.53 Mb.
bet162/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Тақиқланган жамоат бирлашмасини ёки диний ташкилотни тузиш деганда, тақиқланган жамоат бирлашмасини ёки диний ташкилотни ташкил этиш мақсадида содир этилган ҳар қандай хатти-ҳаракатни тушуниш керак. Масалан, фаолияти тақиқланган бирлашмаларга одамларни жалб қилиш, уларнинг низом ва дастурларини ишлаб чиқиш, бундай бирлашмалар учун жой излаб топиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Қилмишни квалификация қилиш учун жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни тузиш ғайриқонуний, яъни рўйхатга олиш тартибини бузиш, бутун фаолияти ҳуқуққа қарши, зид бўлган ҳаракатлар бўлиши зарур.
Қонунчиликка мувофиқ, жамоат ёки диний ташкилотлар тузиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
¨ биринчидан, жамоат бирлашмалари (диний ташкилотлар) ҳаракатлари ва тузиш мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив актлари ва республика қўшилган халқаро конвенциялар ва келишувларга қарши руҳда бўлмаслиги керак;
¨ иккинчидан, адлия муассасаларида рўйхатдан ўтиш каби талабларга оид ўрнатилган тартибга риоя қилиш зарур;
¨ учинчидан, бундай ташкилотларга аъзоликка доир бир қатор иш юритиш қоидаларига риоя қилиш, таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси, низом)га мувофиқ шакл ва мазмунда бўлиш, шунингдек, бошқа қоидалар, яъни жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотлар тузиш ва фаолиятини амалга оширишни белгиловчи қоидаларга риоя қилиши лозим.
Ушбу қонунчилик ҳолатларини бузиш ғайриқонуний ташкилот деб квалификация қилиш учун асос бўлади.
Тақиқланган жамоат бирлашмалари ва (ёки) диний ташкилотлар фаолиятини қайта тиклаш деганда, суд тартибида тақиқланган жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотлар фаолиятини давом эттириш ҳаракатларини содир этиш тушунилади. Бу ҳаракатлар бирлашма фаолиятини молиялашни давом эттириш, унинг аъзоларини йиғиш, шунингдек, бошқа ҳар қандай фаолият: унинг фаолиятини тарғиб, ташвиқ қилиш, маблағларни йиғиш ва янги дастурлар ишлаб чиқиш, тугатилган жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотлар номидан тақиқланган фаолиятларни давом эттиришга ташвиқ қилиш ва шу кабилар тушунилади.
Тақиқланган жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот фаолиятини қайта тиклаш фақатгина суднинг тугатилган ва тақиқланган фаолиятни тиклаш тўғрисидаги қарори ва ушбу ҳужжатнинг қонуний кучга кириши асосида содир бўлади.
9. Ғайриқонуний ташкилотларда қатнашиш деганда, ташкилот (бирлашма) таркибида қандайдир фаолиятни бажариш тушунилади. Яъни бирлашма (ташкилот) мақсадини тан олиш ҳамда шу мақсад йўлида турли хил ишларни бажариш, ғайриқонуний бирлашма (ташкилот) фаолиятини таъминлаш ва шу кабиларда ифодаланади. Оддий қатнашувнинг ўзи қонуннинг моҳияти бўйича алоҳида жиноят ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди, балки фақат фаол қатнашувгина жавобгарликни келтириб чиқаради.
10. Ғайриқонуний ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш деганда, ғайриқонуний ташкилотлар фаолиятида ҳар қандай хатти-ҳаракатлар билан қатнашиш, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тугатилганлиги ҳақидаги қарор бўлишига қарамай, унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган, шунингдек, бошқа фаолият, бу ташкилотларнинг ноқонуний фаолиятларини амалга оширишга ёрдам берувчи хатти-ҳаракатлар тушунилади. Фаол иштирок этиш сифатида бундай бирлашма (ташкилот)ларнинг турли хил фаолиятларини бажарувчи, унинг мақсадидан келиб чиқувчи ва эришиш воситалари ўлароқ, турли ҳаракатларни бажариш: вазифаларни тақсимлаш, ички бошқарувни амалга ошириш ва бошқаларга раҳбарлик қилиш муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, фуқароларни фуқаролик бурчларини бажармасликка чақирувчи, бундай ташкилотлар таркибида доимий вазифаларни бажарувчи ва шу каби бошқа ҳаракатларини амалга оширишини фаол иштирок этиш деб этироф этиш лозим.
11. Жиноят тақиқланган жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот тузиш ёки фаолиятини қайта тиклаш, уларнинг фаолиятида фаол қатнашиш ҳаракатлари содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
12. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор шахс ўзининг тақиқланган жамоат бирлашмаси (диний ташкилот) тузиш ёки фаолиятини қайта тиклаш каби қилмишининг ижтимоий хавфли эканлигини англайди ва ушбу фаолиятни амалга оширишни истайди. Тақиқланган жамоат бирлашмаси (диний ташкилот) фаолиятида фаол иштирок этувчи шахс ўзининг унга мансублигини, унинг таркибидаги амалий ҳаракатларнинг аҳамияти ва ўрнини ва шу кабиларни англаб етади ва унда иштирок этишни истайди.
13. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган тақиқланган жамоат бирлашмасининг фақат ташкилотчилари ёхуд фаол қатнашчилари бўла олди.
216- м о д д а. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари
ва диний ташкилотлар фаолиятида
қатнашишга ундаш[283]
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш хаққининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти – суд томонидан тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиб ва фаолиятини амалга ошириб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг нормал фаолиятини бузиш. Жиноятнинг бевосита объекти – диний тенг ҳуқуқлилик, диний бағрикенглик, фуқароларнинг иродасини эркин билдириши, бирлашмаларга бирлашиш конститутциявий ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқувчи жамоат хавфсизлиги.
(Жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар тушунчалари ҳақида ЖК 216-моддаси шарҳига қаранг.)

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling