Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
- Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш
- Диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ушбу шарҳланаётган модда инсоннинг эътиқоди ва виждон эркинлиги, маънавий хавфсизлигини бутунжаҳон миқёсида ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда шу билан баробар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг нормал фаолият кўрсатишига, диний ташкилотларнинг фаолияти бўйича жамиятда ўрнатилган ҳуқуқий тартиб ва қонунчилик талаблари ҳимоясига қаратилган. Бу муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1998 йил 1 майдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. 2. Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасида диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилганлиги ҳамда қонун олдида тенглиги, давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмаслиги белгиланган. Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди. Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат ҳаракати, шунингдек, республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг филиаллари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди. Диний ташкилотлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари шарт. Диндан давлатга ва конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўхтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек, бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади. 3. Жиноятнинг объекти диний ёки бошқа ташкилотларни, йиғинларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятининг белгиланган тартиби ҳисобланади. Факультатив объект бўлиб, инсоннинг эътиқод эркинлиги, конфессия ва бошқаларни ихтиёрий танлаш ҳисобланади. (Диний ташкилотлар тушунчаси тўғрисида ЖК 216-моддаси шарҳига қаранг.) 4. Объектив томондан диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш қуйидаги ҳаракатлар орқали содир этилади: t диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши: t руҳонийлар ва диний ташкилотларнинг аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек, диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказишда ифодланади. 5. Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш деганда, қонун билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ва диний фаолиятни тегишли рухсат олмасдан амалга оширувчи турли диний ташкилотлар оқимлар, конфессиялар ва ҳоказоларнинг ташкил этилиши ёхуд ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари ёки диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган мақсад, вазифалар ва фаолият билан шуғулланишни тушуниш лозим. Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни рўйхатга олиш эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 6. Диний ташкилотларни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: t диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ариза; t диний ташкилотнинг устави; t таъсис йиғилишининг баёни; t тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат; t рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат. Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: t таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзо қўйган ариза; t диний ташкилотлар марказий бошқарув органининг устави; t таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг баёни; t таъсисчилар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар; t раҳбар орган жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат; t рўйхатга олиш йиғими тўлангани тўғрисидаги ҳужжат. Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади. Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олишга ҳамда тегишли органларнинг (эксперт) хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади. Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни рўйхатга олиш каби тартиб ва муддатларда рўйхатга олиниши лозим[285]. 7. Диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши деганда, юқорида келтириб ўтилган қоидалар, ҳаракатлар, талабларни бажармаслик, яъни диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (устав, фуқаролар имзолаган ариза, таъсис йиғилиши баёни ва бошқаларни) тақдим қилмаслик тушунилади. 8. Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъмин этилади. Шу сабабдан, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан қандайдир тадбир, болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, таълим аҳамиятига эга бўлган тадбирларни тегишли халқ таълими органлари ва ота-оналар розилигисиз ташкил қилиш ва ўтказиш ман этилади. Бундан ташқари, қонунчиликда: “Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди”[286], – деб белгиланган. Маълум бир диний амални эгаллаган, шу лавозимга тайинланган ва муайян диний маълумотга эга бўлган шахс руҳоний деб эътироф этилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling