Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet161/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳурматсизлик қилиш қонунга хилоф, ижтимоий хавфли ҳаракатда ифодаланиб, масалан: байроқ ёки гербни йиртиш, йўқ қилиш, шикаст етказиш, шунингдек, уларни булғовчи белги, расмлар ёки ёзувлар киритиш, мадҳияни ижро этишда мусиқа ва сўзларни қасддан бузиб айтиш ва ҳоказолар билан содир этилади. Бундай ҳаракатлар ошкора ёки яширин тарзда содир этилиши мумкин.
9. Айбдор шахсни жавобгарликка тортиш учун бирор-бир оқибат юзага келиши шарт эмас.
Агар давлат мулкини йўқотиш ёки зарар етказишда ифодаланадиган муайян оқибатлар юзага келса, бу қилмишни квалификация қилишда эътиборга олиниши лозим. Давлат герби ёки Давлат байроғини йўқ қилиш ёки шикаст етказиш давлат мулкига зарар етказган ҳолда содир этилса, ЖК 173-моддаси 1-қисми бўйича, агар кўпчилик учун хавфли усулда ёки кўп миқдорда зарар етказилиб содир этилса, ЖК 173-моддасининг 2-қисми бўйича қўшимча квалификация қилиниши керак.
Жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларини бузиб, баданга шикаст етказиш ёки ўзгалар мулкига зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш, оммавий жойларда давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 215-моддаси ва ЖК 277-моддаси (безорилик) бўйича квалификация қилинади.
10. Ҳурматсизлик содир этилган вақтдан бошлаб, яъни давлат рамзларининг моҳияти ва аҳамиятини бузиб талқин этиш, ноқонуний мақсадларда улардан фойдаланиш ва бошқа шу каби бирор-бир ҳаракатларни амалга оширган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган деб эътироф этилади. Жиноятни тугалланган деб топиш учун бирор бир жиноий оқибатнинг юзага келиши талаб қилинмайди.
11. Субъектив томондан давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш жинояти айбнинг тўғри қасд шакли билан содир этилади. Жиноят мотивлари турли хил бўлиши мумкин, лекин улар айбдорнинг жавобгарлигига таъсир қилмайди.
12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс бўлиши мумкин. ЖК 215-моддаси бўйича нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, балки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар фақатгина кўпчилик учун хавфли усулда ёки кўп миқдорда зарар етказиб, давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш билан боғлиқ ҳаракатлари учун ЖК 173-моддаси 2-қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
216 - м о д д а. Жамоат бирлашмалари ёки диний
ташкилотларни қонунга хилоф
равишда тузиш
Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ва ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, – дейилади.
Конституциянинг 34-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”, – деб таъкидланади.
2. Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолияти ва уларни ташкил этиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, 1998 йил 1 майдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 14 апрелдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари билан тартибга солинади.
3. “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади”, – дейилади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасида.
“Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ: “Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир”.
Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, фондлар, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.
Жамоат бирлашмаларининг турлари, улар фаолиятининг тартиби ва шартлари, аъзолик, таъсис ҳамда фаолият ва ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар, шунингдек, бошқа масалалар ечими ушбу қонун билан тартибга солинади.
4. Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”[282]ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.
Диний ташкилотлар фаолияти, тартиб-шартларини, ҳужжатларни мувофиқлаштириш, рўйхатга олиш шарт-шароитлари ва бошқа масалалар ушбу қонунга мувофиқ ҳал этилади.
5. “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади”, – деб Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасида таъкидланади. Ушбу моддага кўра, махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.
6. “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек, конституциявий тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди.
Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек, диний характерга эга бўлган партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа тузилмавий бўлинмалар ташкил этиш тақиқланади.
Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ман этилади.
7. Шарҳланаётган модданинг объекти жамоат бирлашмаларини тузиш ёки фаолиятнинг белгиланган тартиби, шунингдек, жамиятнинг ахлоқий негизлари, жамият хавфсизлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатлари ҳисобланади.
8. Объектив томон қуйидагиларни ўз ичига олади:
¨ ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш;
¨ уларнинг фаолиятида фаол қатнашиш.
Айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун объектив томон ҳаракатларининг бири содир этилганлиги зарур бўлади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling