Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Жисмоний қаршилик кўрсатиш шаклида амалга ошириладиган фаол қаршилик кўрсатиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш
- Ҳокимият вакили
- 219-модда мазмуни бўйича ҳокимият вакиллари
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими
- Фуқаровий бурчини бажараётган шахс
- Жамоат тартибини қўриқлаш бўйича фаолият
Жисмоний қаршилик кўрсатиш шаклида амалга ошириладиган фаол қаршилик кўрсатиш – ўзининг хизмат ёки фуқаролик мажбуриятларини бажараётган шахсларнинг баданига қасддан шикаст етказиш, уриш, дўппослаш, боғлаш, қамаб қўйиш ёки уларнинг эркинлигини бошқача усулда чеклаб қўйиш.
Агар қаршилик кўрсатиш жараёнида жабрланувчига ўртача оғирликдаги ёки оғир тан жароҳати етказилган бўлса, айбдорнинг қилмишини жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 219-моддаси 1-қисми ва ЖК 105-моддаси ёки 104-моддаси билан квалификация қилинади. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, айбдорнинг ўзининг хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга нисбатан реал жисмоний мажбурлов ўтказиш ниятини билдирувчи сўзлари ва ҳаракатлари тушунилади. Агар айбдор ўлдириш ёки куч ишлатиш билан қўрқитаётган бўлса, унинг ҳаракатларини жиноятлар жами бўйича Жиноят кодексининг 112 – моддаси ва 219-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш лозим. 5. Ҳокимият вакили – давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс. 219-модда мазмуни бўйича ҳокимият вакиллари қаторига ижро этилиши мажбурий бўлган қонуний кўрсатмалар бериш ҳуқуқи берилган масъул мансабдор шахслар киритилади. Булар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ходимлари: прокурорлар, ички ишлар ходимлари, МХХ, солиқ хизмати ходимлари ва ҳоказо, шунингдек, қонунга асосан, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича асосий ёки қўшимча вазифаларни амалга оширувчи шахслардан иборат. Бу сабабга кўра, ҳокимият вакили ҳисобланмайдиган масъул мансабдор шахсга қаршилик кўрсатиш, агар у ўз фуқаровий бурчини бажармаётган бўлса, шарҳланаётган жиноят таркибини ташкил этмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими – бу қонунда белгиланган тартибда қуйидаги вазифани бажарувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси: прокурор; терговчи; суриштирувни амалга оширувчи шахслар; тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи шахслар; жамоат тартибини муҳофаза қилишни ва ижтимоий хавфсизликни, суд (судьялар)нинг ҳукмлари, ажримлари, қарорлари, тергов органлари ва прокурор қарорларининг ижросини таъминлашни амалга оширувчи ички ишлар органи ходими; Миллий хавфсизлик хизмати органи ходими; солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича департамент ходими; суд ижрочиси; божхона хизмати ходими, шунингдек, қонун бўйича ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш асосий ёки асосий вазифалардан бири ҳисобланувчи органларда хизмат вазифасини бажарувчи бошқа шахслар. Ҳокимият вакиллари функцияларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ходимларига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ қилмиш тегишли белгилар бўлган ҳолларда ЖК 220-моддаси ёки 221-моддаси бўйича квалификация қилинади. (Ҳокимият вакиллари тушунчаси ҳақида батафсил ЖК 205-моддасининг шарҳига қаранг.) 6. Фуқаровий бурчини бажараётган шахс деганда, давлат ҳокимияти ёки бошқарув органлари, жамиятга ёрдам бераётган, ўзининг конституциявий ёки бошқа қонуний мажбуриятларини бажараётган ҳар қандай шахс тушунилади. Бошқача айтганда, фуқаролик бурчини бажариш, бу – фуқаролар томонидан қонун ва жамият, давлат ва бошқа шахсларнинг манфаатлари доирасида ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш. Кўп ҳолларда ўзининг фуқаролик бурчини бажараётган шахслар жабрланувчи бўлиб қолади ва қонунга асосан шундай шахс деб тан олинади. 7. Ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахснинг хизмат мажбуриятлари ҳуқуқий тартибот ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилганлиги сабабли, ҳокимият вакилининг кўрсатмаси ёки фуқаронинг ҳаракати қонун ва ҳуқуқ доирасида бўлиши лозим. Мазкур хизмат мажбуриятлари ҳокимият вакилларига тегишли қонун ҳужжатларининг алоҳида тоифасидан келиб чиқади. 8. Жамоат тартибини қўриқлаш бўйича фаолият – номуайян шахслар доираси манфаатларига тааллуқли ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан жиноятлар)нинг олдини олиш ва уларга қарши курашишга (кўчада, майдонларда, боғларда, транспорт магистралларида, вокзалларда, аэропортларда ва бошқа жойларда жамоат ҳуқуқ-тартиботини таъминлашга, паспорт тизими бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилишга, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига кўмаклашувчи вазиятларни аниқлаш ва ҳоказоларга) қаратилган қонуний фаолият. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling