Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилиш


Download 1.53 Mb.
bet168/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилиш, бу – бинога, иш жойларига кириш йўлини тўсиб қўйиш, зарур технологик, электр ва сув тармоқларини узиб қўйиш каби шаклларда намоён бўладиган ҳамда иш жараёнини издан чиқариш учун ҳар қандай тўсқинликларни яратишга йўналтирилган фаолиятдир.
Тўсқинлик қилиш деганда, корхона, муассаса ёхуд ташкилотларда бир меъёрдаги иш тартибини сақлаб турувчи шахсларни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш тушунилади.
Руҳий мажбурлаш деганда, фавқулодда ҳолат шароитида мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бузиш мақсадида уларга жисмоний жазо қўллаш, моддий зарар етказиш, бошқа ноқулай оқибатлар (ишдан бўшатиш, мансабини пасайтириш) билан таҳдид қилиш тушунилади. Агар айбдор ўлдириш ёки бошқа турдаги мажбурловни қўллаш билан корхона, муассаса ёки ташкилот фаолиятига тўсқинлик қилган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида (масалан, ЖК 218-моддаси ва 112-моддаси бўйича) квалификация қилиниши лозим.
Жисмоний мажбурлаш деганда, шахсни мажбурий равишда бирон-бир бинога қамаб қўйиш, унга турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари етказиш, уни ҳаётдан маҳрум қилиш, ишга киришишига ва уни бажаришига жисмоний қаршилик кўрсатиш кабилар тушунилади. Шарҳланаётган жиноят содир этилаётган вақтда айбдор соғлиққа зарар етказган ёки шахсга қарши бошқа жиноят содир этган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
4. Шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий белгиси уни содир этиш шароити – фавқулодда ҳолат шароити ҳисобланади.
Фавқулодда ҳолат – махсус қонунларда белгиланган тартибда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахсларнинг ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйиладиган, шунингдек, уларга қўшимча мажбуриятлар юклайдиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг ўзига хос режими[292].
5. Оқибат келиб чиққан-чиқмаганлигидан қатъи назар, диспозицияда назарда тутилган қилмишлардан бирининг содир этилиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади.
6. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор фавқулодда вазият ҳолатида тақиқланган иш ташлашга раҳбарлик қилишнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, бундай ҳолларда корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилишнинг ҳуқуққа хилофлигини билади ва мазкур ҳаракатларни содир этишни хоҳлайди.
7. Иш ташлашнинг раҳбарлари, шунингдек, фавқулодда ҳолат шароитларида корхона, муассаса, ташкилот ишига тўсқинлик қилган ҳар қандай ақли расо шахслар жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.
Оммавий равишда ишни тўхтатишга чақирувчи ва бундай тадбирларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўрувчи шахслар, ташкилотчилар ва фаол иштирокчилар иш ташлашнинг раҳбарлари деб топиладилар. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс фавқулодда ҳолат шароитида корхона, муассаса ва ташкилот ишини тўхтатишнинг субъекти бўлиши мумкин.
219 - м о д д а. Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий
бурчини бажараётган шахсга
қаршилик кўрсатиш
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган модданинг мақсади ҳуқуқ-тартибот ва ижтимоий хавфсизликни таъминлаш ҳисобланади. Қонун чиқарувчи жамиятда фуқаролар риоя этиши мажбур бўлган муайян тартибни белгилаб беради. Шу муносабат билан баъзи бир масъул мансабдор шахсларга, хусусан – ҳокимият вакилларига мажбурий кўрсатмалар бериш бўйича муайян ваколатлар берилган.
2. Жамият ва давлат манфаатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг бир меъёрда фаолият юритиши, ҳокимият вакили ёки ўзининг фуқаровий бурчини бажараётган шахснинг шахсияти ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш объекти ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш орқали содир этилади. Қаршилик кўрсатиш фаол ёки пассив шаклларда бўлиши мумкин. Қонун мазмунига кўра, фақатгина фаол қаршилик кўрсатиш жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
4. Фаол қаршилик кўрсатиш жисмоний зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрликни қўллаш билан таҳдид қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling