Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet176/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Чегара тузуми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қоидалар мажмуидан иборат бўлиб, у чегара ҳудудига кириш (ўтиш), унда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва чегара ҳудудида ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш тартибини ўз ичига олади.
Чегара ҳудудларида чегара тузумига риоя этиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита[296] ва ўз ваколатлари доирасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасига кириш, чиқиш ва давлат чегараларидан ўтиш билан боғлиқ муносабатлар 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни, 1996 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасига кириш, чиқиш ва давлат чегараларидан ўтиш билан боғлиқ муносабатларни жиноят-ҳуқуқий қўриқлашдан мақсад фуқароларнинг кўчиб юриш эркинлиги билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишларини тартибга солиш ва етарли шароитлар яратишдан иборат. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи давлат ва жамият суверенитети ҳамда хавфсизлигини таъминлаш учун республикадан чиқиш ва унга кириш, давлат чегараларидан ўтиш тартибини белгилаб берган. Шундан келиб чиқиб, давлат чегарасига тажовуз қилиш – бу, аввало, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг бир меъёрдаги тартибига тажовуз қилиш деб топилади.
2. Ўзбекистон Республикасига кириш ва ундан чиқишни тартибга солувчи муносабатлар шарҳланаётган модданинг объекти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтиш тартиби хавфсизликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилиш, чегаравий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, давлат чегарасида шахс, жамият ва давлатнинг бошқа ҳаётий муҳим манфаатларини ички ва ташқи тажовузлардан муҳофаза қилиш мақсадида чегара, божхона, санитария-карантин, ветеринария ва бошқа турдаги назоратни ўтказиш учун зарур шароитлар яратади.
3. Объектив томондан мазкур жиноят қуйидаги ҳаракатлардан бирини содир этиш орқали намоён бўлади:
¨ Ўзбекистон Республикасига кириш;
¨ Ўзбекистон Республикасидан чиқиш;
¨ белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг чегарасидан ўтиш.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling