Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол иштирокчилар
- ЖК 220-моддасининг 2-қисми
Ташкилотчи – бу жиноий гуруҳни ташкил этиб, унга бошқа иштирокчиларни жалб этадиган, жиноий фаолият режаларини ишлаб чиқадиган, гуруҳга бевосита раҳбарлик қиладиган ва ишлаб чиқилган жиноий режани амалга оширадиган шахс.
Фаол иштирокчилар – бу жиноий гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этадиган, унга бошқа иштирокчиларни жалб этадиган, жиноий фаолият режаларини ишлаб чиқишда ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқариш мақсадида маҳкумларни террор қилиш ёки маъмурият вакилларига ҳужум қилиш бўйича муайян ҳаракатларни содир этишда ташкилотчига ёрдам берадиган шахслар. 10. Шарҳланаётган жиноят формал таркибли жиноят бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахснинг маҳкумларни террор қилиш ёки маъмурият вакилларига ҳужум қилишда, шунингдек, бундай мақсадларда жиноий гуруҳлар ташкил қилиш ёки шундай гуруҳлар фаолиятида фаол қатнашишда ифодаланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлари содир этилган вақтдан бошлаб, келиб чиққан оқибатдан қатъи назар, тугалланган ҳисобланади. Мазкур қилмиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, айбдорларнинг қилмиши ЖК 220-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан квалификация қилинади. 11. Шарҳланаётган модданинг субъектив томони тўғри қасд билан ифодаланади. Айбдор содир этаётган қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англайди ва уни содир этишни хоҳлайди. 12. Ўн олти ёшга тўлган ва муассаса туридан қатъи назар, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган шахс ЖК 220-моддасида назарда тутилган қилмишнинг субъекти ҳисобланади. Шунингдек, хўжалик ишларини бажариш учун тергов ҳибсхонасида қолдирилган маҳкумлар ҳам субъект бўлиши мумкин. Эҳтиёт чораси сифатида тергов изолятори ёки вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланаётган тергов остидагилар ва маҳкумлар, шунингдек, озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар мазкур жиноятнинг субъектлари бўла олмайдилар. Тегишли белгилар мавжуд бўлган тақдирда, санаб ўтилган шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 219-моддасида назарда тутилган жиноятни, ёки шахсга қарши жиноятни келтириб чиқариши мумкин. 13. ЖК 220-моддасининг 2-қисми жазони ижро этиш муассасаси ишини издан чиқариш жиноятининг қуйидаги квалификация қилиш белгиларини қайд этади: а) ўта хавфли рецидивист; б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс; в) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиш. 14. ЖК 34-моддасига кўра, шахс қонунда белгиланган ҳолларда ва фақат суд қарорига кўра ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин (ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг). Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш унга нисбатан бир қатор нохуш ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради. Нохуш ҳуқуқий оқибатлар шундан иборатки, бунда ўта хавфли рецидивист бундай деб топилмаган шахсга нисбатан содир этган жинояти учун оғирроқ жавобгарликка тортилади. Шахснинг ўта хавфли рецидивистлиги судланганликдан фарқли равишда фақат суд томонидан олиб ташланиши мумкин, шунинг учун шахснинг қилмишини квалификация қилиш вақтида суд-тергов органлари мазкур жиҳатни эътибордан четда қолдирмасликлари лозим. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни тўғри квалификация қилишнинг зарурий шартлари қуйидагилар ҳисобланади: ¨ шахс томонидан жазони ижро этиш муассасасининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар содир этишдан олдин уни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисидаги суд ҳукми; ¨ мазкур ҳукмнинг қонуний кучдалиги. Мазкур мажбурий шартлардан бирортаси бўлмаган тақдирда, қилмишни ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган деб квалификация қилиш мумкин эмас. 15. Шарҳланаётган қилмиш олдин оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм этилган шахс томонидан содир этилган ҳолларда, унинг ҳаракатлари ЖК 220-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling