Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳарбий хизмат
- Муддатли ҳарбий хизмат
- Муқобил хизмат
- Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат
- Резервдаги хизматни ўташ ёки резервчилар хизмати
- Объектив томондан
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар: а) ўз баданига шикаст етказиш; б) ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача алдаш йўли билан содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига сафарбарлик бўйича чақирувдан бўйин товлаши - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасида: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, – деб ёзилган. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни[301] ҳарбий хизматга чақирув ва ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайди. Ўзбекистоннинг суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий бурчнинг бажарилиши тартибини белгилаш, ҳарбий хизматни ўташ, хизматдан озод этилиш ҳамда ҳарбий хизматга алоқадор бошқа масалалар юқорида келтирилган Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майдаги “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 119-сонли қарори, ушбу норматив ҳужжат асосида қабул қилинган Ўзбекистон Рсепубликаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш Низоми, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2003 йил 15 июлдаги Ўзбекистон Рсепубликаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш ишларини ташкиллаштириш ва тартибини белгилаш йўриқномасини тасдиқловчи 457-сонли Буйруғида ёритилади. Қўриб чиқилаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига, мудофаа қудратига, Қуролли Кучларнинг лозим даражада тўлдирилишига путур етказади. Конституция айрим ҳолларда фуқарога ҳарбий хизматни муқобил (фуқаровий ёки меҳнат) хизматга алмаштириш ҳуқуқини берган. Бироқ ҳарбий хизматдан белгиланган асосларда[302] озод этилган шахс учун муқобил хизматни (корхона, тиббий муассалар ва бошқа жойларда) ўташ мажбурийдир. Ушбу хизматдан бўйин товлаш шарҳланаётган модданинг 1 ёки 2-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. 2. Ҳарбий хизмат – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир[303]. Ҳарбий хизмат расмий давлат хизматлари турларидан бири бўлиб, умумий ҳарбий мажбуриятни адо этишга турлича ёндашув имкониятларини назарда тутади. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, қонун чиқарувчи ҳарбий хизмат турларини белгилаб, шуларга биноан умумий ҳарбий мажбуриятни ўташнинг алоҳида тартиби ҳамда Конституцияга биноан мамлакатни мудофаа этиш мажбуриятларини бажариши шарт бўлган шахсларнинг хизматни ўташ муддати ва бошқа ҳолатларни белгилаган. Шарҳланаётган модда муддатли ҳарбий хизмат, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати ҳамда муқобил хизматдан бўйин товлаш учун жавобгарликни белгилайди. 3. Муддатли ҳарбий хизмат – чақирилиш ёшидаги фуқароларнинг оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида, шунингдек, муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир. Муддатли ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида: t муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун – тўққиз ой); t муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – тўққиз ой қилиб белгиланади[304]. 4. Муқобил хизмат – фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек, фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир[305]. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга. Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади. 5. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат деганда, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олиниши тушунилади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқаролар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказиладилар[306]. 6. Резервдаги хизматни ўташ ёки резервчилар хизмати – бу ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек, уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир. Резервчилар сифатида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбурлар тинчлик даврида, қоида тариқасида, қўшинларнинг жанговор тайёргарлигини сақлаб туриш, резервчиларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбурятларни тинчлик ва уруш даврида бажарилиши учун зарур бўлган кўникмаларни сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари мумкин. Резервчилардан уруш давридан ҳам, тинчлик даврида ҳам Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғилганида, табиий офатлар ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармонига биноан қўшилмалар ва қисмлар таркибида жанговор мақсадлар бўйича фойдаланилиши мумкин. Қуролли Кучлар резервчиларининг хизматни ўташ тартиби ва муддатлари “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 5- бобида ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. 7. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ҳарбий хизматга чақирув, сафарбарлик чақирув резервига олиниш, ҳарбий хизматни ўташнинг ва резервдаги хизматни ўташнинг белгиланган тартиби ҳисобланади. Ушбу объект умумий объект – давлат бошқарув органларининг нормал тартибдаги фаолиятининг ажралмас қисмидир. Амалдаги қонунчиликка биноан хизматга чақирув ва сафарбарлик чақирувидан бевосита ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга тайёргарлик сифатида фойдаланилади, яъни бу ҳақиқатда ҳарбий хизмат эмас. Шунинг учун, шарҳланаётган жиноят ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар жумласига кирмайди. Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йилига икки марта: апрель-май ва октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади[307]. 8. Объектив томондан ЖК 225-модда 1-қисмида кўзда тутилган жиноят ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинишдан ёки Қуролли Кучлар резервида хизматни ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлашда ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling