Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилмайди
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Санаб ўтилган ҳужжатлар қуйидаги тартибни белгилайди
- Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги муайян тоифалари ўз паспортларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишдан озод этиладилар
- Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси орқали визасиз транзит ўтишга рухсат этилади
- ЖК 224-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан
- ЖК 224-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томони
Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилмайди: агар шахс Ўзбекистон Республикасида жиноят деб топилувчи қилмишни содир этгани учун хорижда қидирилаётган бўлса ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мақсад ва принципларига қарши ҳаракатлар содир этганликда айбдор бўлса; жиноят иши бўйича айбланувчи сифатида жалб этилган ёки унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжуд бўлса; у таъқиб этилмайдиган учинчи давлатдан келган бўлса; била туриб ёлғон маълумотлар берган бўлса; у таъқиб этилмайдиган учинчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлса.
224 - м о д д а. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги, агар шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ана шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек, уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлиб, ана шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. 1. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 мартдаги 134-сонли “Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорига 2-илова – “Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари”; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 январдаги 38-Ф-сонли “Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар раҳбарларининг паспорт режими ҳамда хорижий фуқароларнинг туриш қоидаларига риоя қилиш юзасидан масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар. 2. Санаб ўтилган ҳужжатлар қуйидаги тартибни белгилайди: ¨ Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларини виза муддати давомида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш; ¨ чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш рухсатномасини бериш; ¨ чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича қўчиб юриши; ¨ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлик учун чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш муддатларини қисқартириш ва уларни чиқариб юбориш. 3. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали ўтишининг белгиланган тартиби жиноят объекти ҳисобланади. 4. ЖК 224-моддаси 1-қисми объектив томондан қуйидаги ҳаракатларни содир этишда намоён бўлади: ¨ Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида яшаш; ¨ вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтказиш, кўчиб юриш ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган қоидаларига риоя этмаслик; ¨ Ўзбекистонда бўлиш муддати тугаганидан кейин чиқиб кетишдан бош тортиш; ¨ Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиб кетишнинг белгиланган қоидаларига риоя этмаслик. 5. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини биринчи марта бузиш маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан кейин бир йил давомида ҳаракат қайта содир этилган ҳолларда жиноий жавобгарлик келиб чиқади, яъни маъмурий преюдиция талаб этилади. (Маъмурий преюдиция ҳақида батафсилроқ ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг.) 6. ЖК 224-моддаси 1-қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирининг содир этилиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади. Мазкур ҳаракатлар рўйхати қатъий ҳисобланиб, уни кенгайтириб шарҳлашга йўл қўйилмайди. 7. Ўзбекистон Республикасида бўлган чет эл фуқаролари ўзлари билан паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни олиб юришлари ва ваколатли орган вакилларининг талабига кўра тақдим этишлари лозим. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўладиган чет эл фуқаролари вақтинчалик рўйхатдан ўтган ҳолда яшашади. Миллий паспорт чет эл фуқароси келган кундан бошлаб уч кун ичида (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) вақтинчалик рўйхатга қўйиш учун тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш чет эл фуқароси меҳмонхонага келган вақтдан бошлаб 48 соат ичида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари умумий асосларга кўра меҳмонхоналарда жойлашади ва ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикасига кирган кундан бошлаб уч кун ўтган (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) чет эл фуқароларининг ҳужжатларини расмийлаштириш тақиқланади. Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар деганда, тегишли штамп, муҳр, имзоси бўлмаган, шунингдек, сохта ҳужжатлар, ҳужжатларнинг тасдиқланмаган нусхалари кабилар тушунилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги муайян тоифалари ўз паспортларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишдан озод этиладилар: дипломатик корпус ходимлари, ҳаво кемалари экипажлари, халқаро ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари ва ҳоказолар[300]. 8. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик ёки доимий бўладилар. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муддати кириш визасида ва паспортда вақтинча яшаш жойи манзилини кўрсатган ҳолда белгиланадиган вақтинча бўлишда республика ҳудудида туриш ҳамда унинг ҳимоясидан ва кўплаб бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бироқ кўрсатилаган муддатлар тугагач, улар республика ҳудудини тарк этишлари бу ерда бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза беришлари шарт. Меҳмонхоналарда жойлашган чет эл фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотлар ёзма тавсияномаларида кўрсатилган муддатга, бироқ визанинг амал қилиш муддати доирасида (туристлар учун саёҳат муддатига) амалга оширилади. 9. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, уларнинг паспортлари ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалари мавжуд бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзда ўтишга рухсат берилади. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан белгиланган мамлакатга ҳаво, темир йўл ёки сув транспорти орқали транзит тарзда ўтишларига бундай ўтиш учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолларда рухсат берилади. Халқаро транзит автоташишларни амалга ошираётган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 10. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси орқали визасиз транзит ўтишга рухсат этилади: ¨ ҳаво транспорти пассажирлари томонидан бошқа самолётга ўтмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш; ¨ Ўзбекистон Республикасида бўлиш 24 соатдан ошадиган ҳолларда халқаро ҳаво йўллари самолётларида келиб, бошқа самолётга ўтиши керак бўлган ҳамда аэропортдан чиққан санаси кўрсатилган белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат мавжуд бўлган пассажирлар; ¨ Ўзбекистон Республикаси тегишли равишда ҳукуматлараро келишувларга эга бўлган давлатлар фуқаролари. 11. Ўн олти ёшга тўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларгина шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти бўлиб ҳисобланади. 12. Шарҳланаётган модда биринчи қисмида назарда тутилган жиноят субъектив томондан тўғри қасд орқали содир этилади. Айбдор чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бажармаётганлигини билади, унга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилиш мумкинлиги олдиндан кўра олади, чунки олдинроқ маъмурий жавобгарликка тортилган бўлади ва давом эттираверади, яъни ушбу қоидаларни бузишни хоҳлайди. 13. ЖК 224-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан мансабдор шахс томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг бузилишида намоён бўлади. 1992 йил 7 сентябрда қабул қилинган “Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда вақтинча бўлишлари қоидалари”га кўра, чет эл фуқароларини қабул қилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари уларга чет эл фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилишини, уларнинг ҳисоби юритилишини, уларнинг республикада бўлиш ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини, уларнинг белгиланган муддатда чиқиб кетишини таъминлаши лозим. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми ҳам маъмурий преюдицияга эга ҳисобланади. ЖК 224-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят мансабдор шахс томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг бузилиши биланоқ тугалланган ҳисобланади. 14. Агар шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан содир этилса, иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят субъекти эса фақатгина уларни қабул қилувчи ташкилотнинг мансабдор шахслари ҳисобланади. Махсус субъектлар – мансабдор шахслар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибини ижро этишга бевосита дахлдор бўлишлари лозим. Буларга ички ишлар органлари, ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишларини назорат қилувчи бошқа органлар мансабдор шахслари киради. 15. ЖК 224-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томони қуйидагиларни ўз ичига олади: ¨ биринчидан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач, чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги; ¨ иккинчидан, уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келса; ЖК 224-моддаси 3-қисми диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бирининг содир этилиши, агар бу ҳаракат ана шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка олиб келади. ЖК 224-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят унинг диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. ЖК 224-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан муайян чора-тадбирларни кўрмаслик орқали, яъни ҳаракатсизликдан содир этилиши билан тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарорига 2-иловаси “Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари”га мувофиқ, хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирлари кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар. Қонун чиқарувчи хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмаслигини аниқ белгилайди. ЖК 224-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят формал таркибли жиноят бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 16. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий ишлар бўйича таклиф этган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш орқали уларни турар жой билан таъминлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари шарҳланаётган модданинг 3-қисми бўйича жиноят субъекти ҳисобланадилар. 225 - м о д д а. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олиниш ёхуд хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан узрли сабабсиз бўйин товлаши, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, - Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling