Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet187/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ўзбошимчалик деганда, бирор-бир ҳаракатни содир этиш (йўлда тўсиқлар қуриш, ҳисоб рақамидан пул олиш ва ҳоказо) ёки айбдор ҳуқуқий ҳужжат ёки шартномага биноан ҳаракат қилиши шарт бўлганда, қонуний ҳужжат билан ўрнатилган бирор ҳуқуққа эга бўлиш ёки уни амалга ошириш тартибини бузган ҳоллардаги хавфсизлиги (пул ўтказишдан, бошқа бир буюмни келтириб беришдан, қайтаришдан қочиш, бўйин товлаш ва ҳоказолар) тушунилади.
Бундай тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда умумий амал қиладиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари қарорлари ва ҳоказолар) орқали ўрнатилган бўлиши мумкин.
Айтиш жоизки, айрим ҳолларда ҳуқуққа эга бўлиш ёки ундан фойдаланишнинг ўрнатилган тартибини бузиш бошқа бир мустақил жиноятлар таркибини юзага келтириши мумкин: фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (ЖК 142-моддаси), фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 144-моддаси), муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш (ЖК 149-моддаси) ва ҳоказолар. Бу ҳолда айбдор шахсларнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича квалификация қилиш зарур.
4. Ўзбошимчалик объектив томоннинг муҳим белгиси бўлиб, шахс томонидан айни ўзининг ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатларни бажариш тушунилади.
5. Ҳақиқий ҳуқуқ – шахсга қонун ёки бошқа норматив ҳужжатга асосан тегишли, лекин белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда амалга оширилган ҳуқуқ. Масалан, жабрланувчини қарзини қайтариб беришга мажбур этиш мақсадида бировнинг мулкини ўзбошимчалик билан тортиб олиш.
Айрим ҳолларда судлар айбдорнинг қонуний ҳуқуқи бўлган ва жабрланувчи томонидан ғайриқонуний равишда ушлаб турилган мулкни зўрлик ишлатиб тортиб олиш ҳолларини хато тарзда босқинчилик, талончилик ва товламачилик деб квалификация қилишади. Бундай ҳаракатлар ўзбошимчалик деб квалификация қилиниши зарур. Ўзбошимчалик содир этилганда жисмоний ёки руҳий куч ишлатишни эса шахсга қарши жиноят ва ўзбошимчалик жиноятлари мажмуи тариқасида квалификация қилиш лозим.
6. “…Қонунга биноан (ЖКнинг 165-моддаси) товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни тақозо қилишини судлар эътиборга олишлари керак. Шу сабабли, қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса, берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади”[317].
7. Фараз қилинган ҳуқуқ – бу шахс томонидан хато тарзда ўзига қонуний равишда тегишли деб ҳисобланадиган, лекин қонунга мувофиқ унга тегишли бўлмаган ҳуқуқ (масалан, бировнинг квартирасига кўчиб келиш ва ҳоказо).
8. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш ўзбошимчалик объектив томонининг зарурий белгисидир.
Етказилган зиённинг жиддийлиги ҳар бир ҳолда содир этилган жиноятнинг алоҳида ҳолатларини назарда тутиб аниқланади. Масалан, жиддий зиён деб фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши тан олиниши мумкин.
Кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказмаган ўзбошимчалик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддасига мувофиқ, маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
9. Кўп миқдорда зарар деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар тушунилиши лозим (Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг).
Ўзбошимчаликнинг зарурий белгиси ҳисобланмиш жиддий зиён баҳоланадиган тушунчадир. Келтирилган зиённинг жиддийлиги, биринчи навбатда, унинг суд томонидан шундай баҳоланишига боғлиқ бўлиб, бунда жабрланувчи шахс ёки зиён кўрган юридик шахсларнинг ҳақиқий мулкий ҳолати ва молиявий даромадини ҳисобга олган ҳолда келтирилган зиённинг салмоғига баҳо берилади. Жиддий зиён сифатида, мисол учун, фуқарони турар жойдан фойдаланиш имконидан маҳрум қилиш, соғлиқнинг ёмонлашувини келтириб чиқарган тан жароҳатлари етказиш кабилар тан олиниши мумкин. Белгиланган тартибни бузган ҳолда ҳуқуқни (ҳақиқий ёки фараз қилинган) амалга ошириш билан келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш аниқланиши зарур.
10. Объектив томоннинг зарурий элементи – фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат мафаатларига кўп миқдорда зарар ёки зиён етказилиши мавжуд бўлиши юқорида санаб ўтилган оқибатлар келиб чиққандан кейин ўзбошимчалик тугалланган деб тан олинишини билдиради.
11. Ўзбошимчаликнинг субъектив томони ўзбошимча ҳаракатларга нисбатан тўғри қасд ва фуқаролар, давлат ҳамда жамият ҳуқуқ ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён келтирган оқибатларга нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик билан тавсифланади. Жиноят содир этишнинг мотиви ва мақсади квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
12. Ўзбошимчалик субъектив томонининг зарурий белгиси унинг ўзичалигида, берухсатлигида: айбдор қонуннинг ёхуд шахс (шахслар)нинг рухсатисиз (санкциясисиз) ёки белгиланган тартибга хилоф равишда ҳаракат қилаётганини ва бу билан фуқаролар, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётганини англайди ва шундай ҳаракатларни содир этишни хоҳлайди.
13. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Ўзбошимча ҳаракатлар содир этиб, ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибни бузган мансабдор шахс, қонунда кўрсатилган тегишли белгилар мавжуд бўлганда, ЖК 205 ёки 206-моддалари бўйича мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик учун жавобгарликка тортилади.
14. Агар айбдор ўзининг ўзбошимчалиги билан, яъни ўзбошимча тарзда ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларини амалга ошириб, бошқа оғирроқ жиноятни содир этган бўлса (масалан, қасддан оғир ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳатини етказган бўлса), қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим (ЖК 229-моддаси ва тегишли жиноят).
229- м о д д а. Ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олиш[318]
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, агар худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик барваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти ер участкаларини бошқариш ёки тақсимлашнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишда ифодаланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling