Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Қонунга хилоф равишда ушлаб


Download 1.53 Mb.
bet195/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

234 - м о д д а. Қонунга хилоф равишда ушлаб
туриш ёки ҳибсга олиш
Била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, яъни суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан қонуний асосга эга бўлмаган ҳолда шахс эркинлигининг қисқа муддатга чекланиши -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Конституциянинг 25-моддасига мувофиқ, “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас”. Шунинг учун ҳибсга олиш фақат қонунда белгиланган асосларга мувофиқ амалга оширилиб, қолган вазиятларда бу қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш деб топилади.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги уни содир этишда инсоннинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлик ҳуқуқлари бузилиб, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг адолатлилиги ва қонунийлигига ишончи йўқолишига олиб келади.
3. Жиноятнинг объекти суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органларининг нормал фаолияти ва обрўйи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳисобланади.
4. ЖК 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони қонунга хилоф равишда ушлаб туришда, яъни шахс эркинлигини қисқа муддатга чеклашда ифодаланади.
Мазкур ҳолатда ушлаб туриш деганда, жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни жиноятга алоқадорлигини ва (зарур ҳолларда) уни қамоққа олиш масаласини ҳал этишда шахсга нисбатан қўлланиладиган қисқа муддатли жиноят-процессуал мажбурлов чораси ҳисобланади. Маъмурий қамоқ тарзидаги ушлаб туриш чораси қонунга хилоф равишда деб квалификация қилиниши мумкин эмас, чунки бундай ушлаб туриш айнан суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан амалга оширилиши лозим[322]. Юқорида назарда тутилган шартлар мавжуд бўлганда, қилмиш ЖК 205 ва 206-моддалари бўйича квалификация қилиниши талаб этилади.
5. ЖПК 221-моддасига мувофиқ, қонунда белгиланган асослардагина, хусусан:
t шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;
t жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;
t унинг ўзидан ёки кийимидан, ёнидан ёки уйидан содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;
t шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса, ушлаб туришга йўл қўйилади.
6. Ушлаб туриш жиноят иши қўзғатилгунга қадар ҳам, иш қўзғатилгандан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин бўлиб, ўз навбатида, охирги ҳолатда ушлаб туриш фақат суриштирувчи, терговчи, прокурор қарорига ва суднинг ажримига мувофиқ амалга оширилади.
7. Ҳар қандай ҳолатда жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш учун олиб борилган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ушлаб туриш баённомасини тузиб, унда қуйидагиларни баён қилиши керак: ким томонидан, қачон, қандай ҳолатда, қонунда белгиланган қандай асосларда ушланган; ушлаб турилган шахс қандай жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда; қандай вақтда у милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга олиб келинган. Баённомани ушлаб туриш учун асос бўлган ҳолатларни текширувчи милиция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими, жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаган ваколатли шахс ёки фуқаро, холислар ва ушлаб турилган шахс имзолайди[323].
8. Ушлаб туриш ушлаб турилган шахс милиция ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган вақтдан бошлаб етмиш икки соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас, мустасно ҳолат сифатида қидирувда бўлган шахсни тергов ўтказиладиган жойга етказишни ҳисобга олиб, прокурор ушлаб туриш муддатини ўн кунгача узайтириши мумкин. Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда, шахс айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши, унга айб эълон қилиниши, ЖПК 109-112-моддалари қоидаларига мувофиқ, сўроқ қилиниши ва ЖПК 236-240-моддалари қоидаларига амал қилган ҳолда эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилиниши зарур.
9. Ушлаб турилган шахс қуйидаги ҳолларда озод қилиниши мумкин, агар:
t жиноят содир этилганлиги ҳақидаги гумон тасдиқланмаса;
t ушлаб турилган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш зарурати бўлмаса;
t ушлаб туришнинг белгиланган муддати ўтганда.
Ушлаб турилган шахсни озод қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажримига асосан ушлаб турилганлар сақланаётган жойнинг бошлиғи томонидан амалга оширилади. Озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушиши билан дарҳол ижро этилади.
10. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш деганда, ЖПК 221-моддасида назарда тутилган қонуний асослар мавжуд бўлмаган ва қонун шартларини бузган ҳолда қисқа муддатли озодликдан маҳрум қилишни тушуниш лозим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling