Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида
Қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги нафақат ушлаб туриш учун асосларнинг мавжуд бўлмаслиги, балки уни давом эттириш билан боғлиқ асослар йўқлиги билан ҳам изоҳланади, масалан, жиноят содир этилганлиги тўғрисидаги гумон ўз тасдиғини топмаганда. Қўзғатилган жиноят иши доирасида тегишли қарор чиқармасдан ушлаб туришни амалга ошириш ҳам қонуний асосларсиз ушлаб туриш деб баҳоланади.
Бундан ташқари, ЖПК муайян доирага кирувчи шахсларни ушлаб туришга нисбатан иммунитет белгилайди, хусусан, депутатлар, судьялар, прокурорлар жиноят устида ёки уни содир қилиб бўлган заҳоти қўлга олинганларида ушлаб турилишлари мумкин[324]. Мазкур шахсларнинг бошқа асосларга кўра ушлаб турилишини ҳам қонуний асосларсиз ушлаб туриш сифатида баҳолаш лозим. Шунингдек, дипломатик иммунитетдан фойдаланаётган шахсларни ҳам ушлаб туриш ноқонуний ушлаб туриш сифатида баҳоланиши лозим. Бунда депутат, судья ёки прокурорнинг иммунитетидан фарқли ўлароқ, дипломатик иммунитетга эга шахс ҳар қандай асос мавжуд бўлган тақдирда ҳам ушлаб турилиши мумкин эмас[325]. 11. Шарҳланаётган жиноят ушлаб туриш ҳақидаги баённома тузилган ва бу ҳақда ушлаб турилган шахсга эълон қилинган пайтдан эътиборан, ушлаб туриш ҳақидаги баённома тузишга доир қонун талаблари бузилган ҳолда эса – шахс ҳақиқатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. Агар жиноят қисқа муддатли озодликдан маҳрум қилиш тарзида давом этиб, келгусида юқорида келтирилган процессуал мажбурлов чораси қўллаш учун асослар мавжуд бўлмаса, жиноят тегишли асослар мавжуд бўлмаган ҳолат аниқланган вақтда тугалланган, деб ҳисобланиши лозим. Бу тергов ҳаракатлари, тезкор қидирув фаолияти ва бошқалар акс этган иш материалларида баён этилади ёки аниқланади. 12. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилиб, айбдор ўзи амалга ошираётган ушлаб туриш ноқонуний эканлигини англайди, бироқ шунга қарамасдан ёки бошқа мотивлар билан ушлаб туришни амалга оширишни хоҳлайди, ёхуд ушлаб турилган шахсни белгиланган жойда тегишли муддатдан ортиқ муддатга ушлаб туради. Агар ноқонуний ушлаб туриш эҳтиётсизлик орқасида амалга оширилган бўлса (масалан, айбдор шахсига нисбатан хатоликка йўл қўйилганда), унда айбдор шахсни мансабга совуққонлик билан қараганлик учун жиноий жавобгарликка (ЖК 207-моддаси) ёки англашилмовчиликка йўл қўйганлик учун интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш мумкин. Жиноятнинг мотиви шахсий манфаатдорлик, ўч олиш, ғаразли мақсадлар ва бошқалар бўлиши мумкин, улар қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди, бироқ жазо тайинлашда улар ҳисобга олиниши мумкин. 13. Жиноят субъекти фақат махсус шахслар, яъни суриштирувчи, терговчи ёки прокурор бўлиши мумкин. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлмаган мансабдор шахслар томонидан содир этилганда, уларнинг ҳаракати ЖК 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш деб квалификация қилинади. Бундан ташқари, ушлаб туриш мансабдор шахс ёки масъул мансабдор шахс бўлмаган фуқаро томонидан амалга оширилган бўлиб, тегишли белгилар мавжуд бўлган тақдирда, шахснинг ҳаракатлари ЖК 229-моддаси бўйича ўзбошимчалик ёки ЖК 138-моддаси бўйича зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш сифатида квалификация қилиниши мумкин. 14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш учун жавобгарлик белгиланган. 15. ЖК 234-моддаси 2-қисмининг объектив томони айбланувчи ёки гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қонунга хилоф равишда танлашда ифодаланади, шунингдек, қонунда белгиланган муддатлардан ортиқ муддат ушлаб туриш учун тегишли асослар бўлмагани ҳолда шахсни қонунга хилоф равишда ҳибсда муддатидан ортиқ ушлаб туришда ифодаланади. 16. Жиноят-процессуал кодексининг 242-моддасига мувофиқ, Жиноят кодексида қасддан содир этилиб, уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган ҳамда эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазо назарда тутилган жиноятлар учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш назарда тутилган. Алоҳида ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси қасддан содир этилган жиноятларда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган, шунингдек, эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноят содир этган шахсларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш чораси фақат айбланувчи тариқасида ишга жалб қилган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин. Гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга фақат истисноли ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкин[326]. 17. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш фақат прокурор санкциясига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Қамоқ тарзида ушлаб туриш чорасини қўллашга санкция бериш вақтида прокурор иш билан пухта танишиб чиқиши ва зарур бўлган ҳолларда айбланувчи ёки гумон қилинувчиларни шахсан сўроқ қилиши, бунда вояга етмаганларни шахсан ўзи сўроқ қилиши зарур. Бундан ташқари, жиноят-процессуал қонунчилиги алоҳида мазкур эҳтиёт чорасини шахслар учун қўллашнинг қўшимча шартларини белгилайди, хусусан: t Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, вилоят кенгаш депутатлари, шаҳар ва туман халқ кенгаши депутатларига нисбатан – қоида тариқасида тегишли вакиллик органи розилиги билан; t Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан; t Ўзбекистон Республикасининг бошқа судлари судьяларига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми розилиги билан; t Прокуратура органлари прокурорлари ва терговчиларига нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан. 18. Агар айбланувчи ёки гумон қилинувчи шахсга нисбатан қонунда кўрсатилган асослар, шунингдек, алоҳида шахсларга нисбатан қўшимча шартларга амал қилмаган ҳолда ва қонунда белгиланган процессуал шаклга риоя этмаган тарзда танланса, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш деб топилади. 19. Қонунда белгиланган асослар бўлмаган ҳолда ёки қонуний муддатлари бузилган тарзда қўлланган ҳибсга олиш шаклидаги эҳтиёт чораси қонунга хилоф равишда ҳибсда сақлаш ҳисобланади. Жиноят-процессуал қонунчилигида назарда тутилган алоҳида ҳоллардан ташқари ҳибсда сақлаш учун белгиланмаган жойларда ҳибсда сақлаш ҳам қонунга хилоф равишда ҳибсда сақлаш деб ҳисобланади. Бундан ташқари, дипломатик иммунитетга эга бўлган шахсларни қамоққа олиш ёки ҳибсда ушлаб туриш ҳар қандай ҳолатда ҳам ноқонуний ҳибсда сақлаш ҳисобланади. 20. Агар ҳибсга олиш жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қўлланган бўлса, бу ҳолда унга ўн кун ичида айб эълон қилиниши керак. Ушбу вақт мобайнида айб эълон қилинмаса, шахсга нисбатан қўлланган эҳтиёт чораси бекор қилинади (ЖПК 226-моддаси). Айбланувчига нисбатан ҳибсга олиш шаклидаги эҳтиёт чораси уч ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Бу муддат Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 245- моддасидаги ҳолатларга кўра узайтирилиши мумкин. 21. Жиноят шахс қонунга хилоф равишда қамоққа жойлаштирилгандан ёки бу эҳтиёт чорасини унинг қонуний муддатлари ўтиб кетгандан кейин ҳам айбдорга айб эълон қилмасдан ёки тегишли муддатлар узайтирилмасдан ўз кучида қолдирган вақтдан тугалланган деб ҳисобланади. 22. Субъектив томондан жиноят ҳисбга олишнинг ёки ҳибсда сақлашнинг ноқонунийлигини олдиндан билган ҳолда тўғри қасд билан содир этилади. Агар қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган бўлса (масалан, ҳибсга олинган шахснинг сақланаётган муддати “унутилган” бўлса), бундай ҳолда бу масала мансабга совуққонлик билан қараганлик (ЖК 207-моддаси) учун жавобгарлик ёки мазкур хизматчини тегишли равишда интизомий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилиши мумкин. Жиноятнинг мотиви шахсий ёки бошқача хусусиятга эга манфаат бўлиши мумкин. 23. “Била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш” жиноятининг субъекти фақат прокурор, терговчи ёки суриштирувчи бўлиши мумкин. ЖПК 315-моддасига мувофиқ, “била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсда сақлаш” жиноятининг субъекти, агар бундай сақлаш ЖПКнинг тегишли тартиби билан узайтирилмаган бўлса, белгиланган эҳтиёт чораси муддати тугаши билан ҳибсда турган шахсларни дарҳол озод қилиш бўйича ўзига юклатилган мажбуриятни у ёки бу мотивларга биноан бажармаган ҳибсда ушлаб турилган жой бошлиғи ҳам бўлиши мумкин. 24. Қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш шаклидаги эҳтиёт чораси судьянинг қарори билан қўлланилган тақдирда, мазкур шахс ЖК 231-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши лозим[327]. 25. Агар қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки қонунга хилоф равишда ҳибсда сақлаш мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига кирмаган мансабдор шахс ёки ҳокимият вакили томонидан амалга оширилса, бу ҳолатда мазкур шахснинг ҳаракатлари ЖК 206-моддаси бўйича ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling