Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Ёлғон гувоҳлик бериш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- объектив томони
- Гувоҳ
- Кўрсатув бериш
- Эксперт хулосаси
238 - м о д д а. Ёлғон гувоҳлик бериш
Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёки ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг била туриб, ёлғон кўрсатув бериши ёхуд экспертнинг била туриб нотўғри хулоса бериши, шунингдек, бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиш, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг ёлғон кўрсатув бериши ёки экспертнинг ёлғон хулоса бериши ёхуд таржимонни нотўғри таржима қилиши учун пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек, уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги дастлабки тергов ва суд органлари чалғиб, вақтини, маблағ ва кучини ёлғон бўлган маълумотларни аниқлаш учун сарфлашидадир. Шунингдек, ёлғон гувоҳлик, ҳақиқатдан ҳам бўлган жиноий ҳаракатларнинг аниқланишига тўсқинлик қилиб, одил судлов учун катта зиён етказади. Яъни, шарҳланаётган жиноят жиноят ишини тўла, ҳар томонлама ва объектив тергов қилиниши ва одил судлов амалга оширилишига тўсқинлик қилибгина қолмай, қонуний ҳукм ёки фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича қонуний ҳал қилув қарор чиқарилишига ҳам тўсқинлик қилади. 2. Ёлғон гувоҳлик бериш жиноятининг объекти суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органларининг нормал фаолияти, шунингдек, фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобланади. 3. Ушбу жиноятнинг объектив томони қуйидаги ҳаракатлардан бири бажарлишида ифодаланади: t гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши; t жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув бериши; t экспертнинг била туриб нотўғри хулоса бериши; t била туриб нотўғри таржима қилиниши. Ушбу ҳаракатларнинг барчаси судда ёхуд суриштирув ёки дастлабки тергов даврида бажарилиши мумкин. 4. Гувоҳ – жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс (ЖПК 65-моддаси). 5. Жабрланувчи сифатида жиноят, шунингдек, ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс эътироф этилади (ЖПКнинг 54-моддаси). 6. Эксперт – жиноий, маъмурий, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича вужудга келадиган фан, техник ва бошқа махсус масалалар бўйича хулоса бериш учун зарур билимга эга бўлган ҳар қандай шахс. У махсус билимларини ишлатган ҳолда, объектив ва ҳар томонлама текширув асосида ўз номидан хулоса тузади ва тақдим этган хулосасига жавобгардир (ЖПК 67-моддаси). 7. Кўрсатув бериш – жиноят ёхуд фуқаролик иши учун аҳамиятли бўлган холлар, аниқланиши керак бўлган ҳолатлар ҳақида ахборот бериш. ЖК 238-моддасида иш юзасидан аҳамиятсиз бўлган ҳоллар (масалан, гувоҳнинг жиноят жойида пайдо бўлиши сабабларини ўзгартириши) инобатга олинмайди. 8. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида гувоҳ ёки жабрланувчи томонидан исботлаш аҳамиятига эга бўлган ҳолатларни атайин бузиб кўрсатиш ёлғон кўрсатув бериш ҳисобланади. Ишнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёки бузилган фактларни хабар қилиш ёхуд бўлган фактларни инкор этиш ёки ушбу фактлар ҳақида кўрсатув бермаслик ҳам ёлғон кўрсатув беришдир. 9. Гувоҳ ёки жабрланувчи томонидан иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақида атайин айтмаслик, гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш ҳуқуқига эга бўлган суд ва бошқа иштирокчиларнинг, берган бирон-бир саволларига жавоб бермаслиги ҳақида айтмаган тақдирдагина, ЖК 238-моддаси бўйича жавобгарликка тортишга асос бўлиши мумкин. Гувоҳ ёки жабрланувчи ёхуд экспертнинг иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисида кўрсатув беришдан бош тортиши, ЖК 240-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 240-моддаси шарҳига қаранг). 10. Ёлғон кўрсатмалар муайян жиноят ишининг исботлаш аҳамиятига эга бўлган бирон-бир ҳолатларига тааллуқли бўлиши мумкин. Гувоҳнинг ёлғон кўрсатмалари, шунингдек, фуқаролик ёки хўжалик иши бўйича ҳам берилиши мумкин. 11. Эксперт хулосаси – ваколатга эга бўлган шахс томонидан текширувга тақдим этилган ҳолатнинг бирон-бир томони ҳақида махсус билимлар асосида такдим этилган хулоса. Хулосани фақат ваколатга эга бўлган шахс тақдим қилиши мумкин[346]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling