Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Гувоҳ, жабрланувчининг кўрсатма беришдан бўйин товлаши


Download 1.53 Mb.
bet207/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Гувоҳ, жабрланувчининг кўрсатма беришдан бўйин товлаши деганда, кўрсатма беришдан бош тортиш мақсадида бирон-бир узрсиз сабабларни излаб топиш тушунилади (ўзини касал қилиб кўрсатиш, оғир оилавий аҳволини важ қилиш ва ҳоказо).
Экспертнинг хулоса беришдан бўйин товлаши деганда, ўз малакаси пастлиги, ўзини ёмон сезаётганлиги, ачиниш ҳиссини келтириб чиқариш истаги кабилар тушунилади.
4. Шарҳланаётган жиноят рад этиш ҳақида ариза ёки кўрсатув беришдан сабабсиз бўйин товлаш пайтидан тугалланган ҳисобланади.
5. Суриштирув, дастлабки тергов органи ёки судга гувоҳ, жабрланувчи ёки эксперт сифатида чақирилган ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноят субъекти бўлиши мумкин.
6. Жиноят кодекси 240-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳлик кўрсатуви беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жавобгарликка тортилмайдилар.
241 - м о д д а. Жиноят ҳақида хабар бермаслик
ёки уни яшириш
Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги унинг содир этилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишга, хусусан, жиноятни содир этишнинг олдини олиш бўйича фаолиятига тўсқинлик қилади. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш жиноятчиларда ёки жиноят содир этмоқчи бўлган шахсларда жиноятни содир этаётганларида жазоланмаслик, сурбетлик ҳиссиётини уйғотади. Бундан ташқари, шарҳланаётган жиноятнинг содир этилиши баъзи ҳолларда оғир ёки ўта оғир жиноятни содир этган шахс жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолишига ёрдам беради.
2. Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш объекти – мазмуни одил судловни амалга оширадиган суд, прокуратура, дастлабки тергов ёки суриштирув идораларининг бир меъёрдаги фаолиятидан иборат бўлган ижтимоий муносабатлар.
3. ЖК 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони ҳаракатсизлик шаклига эга. Ҳаракатсизлик тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноятлар тўғрисида хабар бермасликдир. Оғир ёки ўта оғир жиноятлар тавсифи ЖК 15-моддасида берилган. Жиноятларнинг бошқа турлари тўғрисида хабар бермаслик шарҳланаётган модда мазмунида жиноий жазоланадиган қилмиш сифатида квалификация қилинмаслиги лозим.
4. Тайёрланаётган жиноят – бу ижтимоий хавфли бўлган қилмишни содир этишни тайёрлашга қаратилган ҳаракатлар. Жиноятга тайёргарлик кўриш зарур қурол, портловчи моддалар, вазиятни ўрганиш, иштирокчиларни қидириш ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
(Жиноятга тайёргарлик кўриш ҳақида батафсилроқ ЖК 25-моддаси шарҳига қаранг.)
5. Содир этилган жиноят – жиноятнинг тугалланган таркибини ташкил қилувчи ҳаракатлар. Содир этилган жиноят каби, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам шарҳланаётган модда доирасида кўриб чиқиш керак.
(Жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳақида батафсилроқ ЖК 25-моддаси шарҳига қаранг.)
6. Тайёрланаётгани аниқ маълум бўлган ёки содир этилган жиноят ҳақида айбланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари: суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва судга хабар бермаган ҳолдагина хабар бермасликни тан олиш мумкин. Бундай органларга хабар бериш ёзма ёки оғзаки; шахсан ёки воситачи орқали; аноним ёки очиқ тарзда амалга оширилиши мумкин, хабар беришнинг шакли ва тури аҳамиятга эга эмас.
7. Мазкур модда бўйича жавобгарлик юзага келишининг муҳим шарти – маълумотлар айбдорга аниқ маълум бўлиши лозимлиги.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling