Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet208/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Аниқ маълумотлар деб, шахсда уларнинг ҳақиқийлигига ишонч туғдирадиган характерли манбалардан олинган маълумотлар ҳисобланади.
8. Қонунда шахс унга маълум бўлган, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида маълумот бериши муддати кўрсатилмаган. Бундай муддат деб шахсга жиноят ҳақида маълум бўлганидан кейинги энг қисқа муддат тан олинади. Шу муддат мобайнида шахс тегишли органларга бу ҳақда маълумот бериш имкониятига эга бўлиши лозим.
9. Хабар бермаслик факти, вужудга келган оқибатларга қарамасдан, тугалланган жиноятни ташкил қилади.
10. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор унга қонун томонидан юклатилган бурчини – аниқ маълум бўлган, тайёрланаётган, содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида хабар беришни – бажармаётганлигини билади ва шуни хоҳлайди. Ушбу жиноятнинг содир этилиш сабаблари турли бўлиши мумкин: бошқаларнинг ишига “аралашишни” хоҳламаслик; тахмин қилинган тажовуздан қўрқиш, ғаразгўйлик ва ҳоказо. Аммо улар қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди, бироқ суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши мумкин.
11. Шарҳланаётган жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Ўз хизмат вазифаларига кўра ўзларига маълум бўлган, тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар ҳақида хабар беришга мажбур бўлган ва улар ҳақида хабар бермаётган мансабдор шахслар мансаб совуққонлиги ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги учун жавобгарликка тортилади.
12. ЖК 31-моддаси таъсири остида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари шарҳланаётган жиноят таркибининг субъектлари бўлмайдилар.
(Яқин қариндошлар тушунчаси ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисми VIII бўлимига қаранг.)
13. ЖК 241-моддаси 2-қисми оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш учун жавобгарликни назарда тутади.
14. Яшириш объектив томондан айбланувчи жиноятчини, унинг жинояти изларини, оғир ёки ўта оғир жиноятни содир этишдаги восита ва қурол-яроғини ёхуд оғир ёки ўта оғир жиноятни содир этиш натижасида олинган буюм ва қимматбаҳо нарсаларни беркитишда ифодаланиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling