Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet205/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Нотўғри эксперт хулосаси – экспертнинг иш материалларига (ҳужжатлар, далилий ашёларга) нотўғри баҳо бериши. Шунингдек, экспертиза даврида аниқланган ҳолатлар бўйича фактларни бузиб кўрсатиш, ушбу фактларни хулосада кўрсатмаслик нотўғри тушунтириш бериш ҳам нотўғри хулоса деб топилади.
12. Таржима – бир тилдаги бирон-бир маълумотлар, ахборотларни бошқа тилда баён этишга қаратилган фаолият. Тил деганда, нафақат сўзлашув (“товушли”) тили, балки махсус билимларни талаб қилмайдиган кенг тарқалган ва қўлланадиган белгилар тили (мисол учун, кар-соқовлар тили) ҳам тушунилиши мумкин (жумладан, қадимги Миср тили, қандайдир шифр).
Таржима бир тилдан бошқасига ёзма ва оғзаки, битта ёки бир неча таржимонлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шуни таъкидлаш зарурки, била туриб нотўғри таржима қилганлик учун фақат муайян ишда таржимонлар сифатида жалб қилинган шахсларни жавобгарликка тортиш мумкин.
13. Нотўғри таржима қилиш ёзма ёки оғзаки нутқнинг мазмунини бир тилдан иккинчи тилга бузиб, нотўғри таржима қилишда ифодаланади. Нотўғри таржимага иш ҳолатлари бўйича маълум бир ҳолатлар бўйича сукут сақлаш ҳам киритилади.
14. Сурушутирув, дастлабки тергов ва судда иш кўриш жараёнида гувоҳ ёки жабрланувчининг ёлғон кўрсатма бериши, экспертнинг нотўғри хулоса бериши ва нотўғри таржима қилиш ЖКнинг 238-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарлик юзага келиб, ёлғон гувоҳлик бериш жиноят иши бўйича айбдорга фойдали ёки қарши бўлишидан, шунингдек, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича даъвогар ёки жавобгар фойдасига ёки унга қарши бўлишидан қатъи назар, юқоридаги жиноий жавобгарлик юзага келади.
15. ЖКнинг 238-моддаси 1-қисмида келтириб ўтилган қилмишлар дастлабки тергов ёки суд жараёнида содир этилиши лозим. Гувоҳнинг судья билан ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш вақтида ёлғон гувоҳлик бериши ЖК 238-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
16. Жиноят норма диспозициясида кўрсатиб ўтилган қилмишлар содир этилиши билан тугалланган ҳисобланади. Агар кўрсатма, хулоса ёки таржима оғзаки қилинадиган бўлса, жиноят кўрсатма, хулоса бериш ва таржиманинг охирига етиши билан тугалланган ҳисобланади. Агар улар ёзма равишда бериладиган бўлса, сўроқ баённомасига имзо қўйгандан, таржима ёки хулосани имзолаш ва уни суд органига бериш билан жиноят тугалланган ҳисобланади.
Жиноятни тугалланган деб топиш учун ҳеч қандай оқибат келиб чиқиши, масалан, судланувчининг маҳкум бўлиши ёки оқланиши, таржима, хулосалар далил сифатида олиниб, айбдорга нисбатан жавобгарлик вужудга келиши ва бошқалар талаб қилинмайди.
17. Жиноятнинг субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади. Санаб ўтилган шахслар ўзлари бераётган кўрсатма, хулоса ёки таржима ҳақиқатга мос келмаслигини англайди ва уларни нотўғри маълумот сифатида суд ёхуд одил судловни амалга оширувчи бошқа органларга беришга ҳаракат қилади.
Олдиндан билиш белгиси шарҳланаётган жазога лойиқ ҳулқ-атворни жазо белгиланмайдиган эҳтиётсиз қилмишдан ажратади. Бу, масалан, жабрланувчи ёки гувоҳнинг эсдан чиққани, чалғигани туфайли ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатма бериши ёхуд билимсиз эксперт ёки таржимоннинг нотўғри хулоса ёхуд таржимаси бўлиши мумкин. Жиноятнинг мотиви (ғаразли, ўч олиш, шахсий салбий муносабатлар) қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди.
18. Жиноят субъекти махсус бўлиб, ўн олти ёшга тўлган, қонун бўйича ишда гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ёки таржимон сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахс ҳисобланади. Ўн олти ёшга тўлмаганлар ва ишга гувоҳ ва жабрланувчи сифатида жалб қилинган шахслар мазкур жиноят субъекти ҳисобланмайди. Мазкур шахсларни шарҳланаётган жиноятнинг субъекти сифатида тан олишда, уларни ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилганлик факти аҳамиятга эга эмас. Мазкур ҳолат маъмурий, фуқаролик ва хўжалик тартибидаги ишларни ҳал қилишда тўлалигича аҳамиятга эга.
19. Жиноят процессининг бошқа иштирокчилари (айбдор, судланувчи, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахслар) жиноят субъекти бўлиши мумкин эмас. Айбдор (судланувчи) процесснинг маълум бир босқичида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган бўлса-да, ёлғон гувоҳлик берганлик учун ЖК 238-моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
20. ЖПК 117-моддаси 2-қисмига мувофиқ, гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Айни маҳалда мазкур шахслар тергов ва ишни судда кўриш жараёнларида фақат гувоҳлик беришдан бош тортишлари мумкин, аммо улар ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарликдан озод қилинмайдилар.
21. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидаги қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни белгилайди:
а) ёлғон гувоҳлик бериш учун пора эвазига оғдириб олиш;
б) гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ёки таржимонга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатма беришга мажбур қилиш.
22. Пора эвазига оғдириб олиш – бу ёлғон гувоҳлик бериш эвазига айбдорларнинг шахсан ўзига ёки воситачилари орқали кўрсатилган шахсларга пул, қимматли қоғоз, бошқа мулк бериш ёки мулкий характерда бўлган хизматларни, ишни дастлабки терговда ёки суд мажлисида кўриш вақтида, ёлғон гувоҳлик бериш учун бажаришда ифодаланади.
Жинсий алоқага киришишга таклиф қилиш поранинг предмети бўла олмайди. Мулкий характерда бўлмаган манфаат ва фойдали хизматларни бажариш (ишга жойлаштириш ва бошқалар) мазкур жиноят таркибини ташкил қилмайди.
23. Айбдорнинг қилмишини квалификация қилишда поранинг миқдори аҳамиятга эга бўлмайди. Агар эксперт ёки таржимон маълум бир мукофот эвазига ёлғон хулоса берса ёки ёлғон таржима қилса, қилмиш бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаганда, фақат ЖК 238-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиниб, ЖК 213-моддаси (хизматчини хақ эвазига оғдириш) билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинмайди.
24. ЖК 238-моддаси 2-қисми билан ёлғон гувоҳлик беришга руҳий ёки жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитган шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
25. Шарҳланаётган моддада маъноси бўйича мажбурлаш деганда, гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ёки таржимон ёхуд уларнинг яқин қариндошларига руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказишни тушуниш керак.
26. Руҳий тазйиқ ўтказиш айбдор томонидан шарҳланаётган жиноятнинг содир этилишини соғлиқ ёки мулкка зарар етказиш билан қўрқитиш орқали талаб қилишда ифодаланади.
Руҳий тазйиқ ўтказиб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиш, айбдор томонидан белгиланган оқибатдан қатьи назар, зўрлик ишлатиш намоён қилинган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
27. Жисмоний тазйиқ ўтказиш жабрланувчини уриш орқали унга енгил тан жароҳат етказишда ифодаланади. Жабрланувчига ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилганда, айбдорнинг қилмиши соғлиққа зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган моддаларга асосан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак (ЖК 104, 105-моддалари). Ўлдириш билан қўрқитиш ёлғон гувоҳлик бериш билан бирга жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак (ЖК 112 ва 238-моддалари).
28. Агар ёлғон гувоҳлик учун жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказиш натижасида жабрланувчининг ўлими юзага келса, унда қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак: қасднинг йўналишига қараб, ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди бошқа жиноятни яшириш мақсадида қасддан одам ўлдириш (бунда айбдорда жабрланувчининг ўлимига нисбатан эгри қасд мавжуд). Шунингдек, маълум бир жиноятнинг мавжуд белгилари бўлганда, агар ёлғон кўрсатув беришгача бўлган даврда жабрланувчининг ўлими юзага келган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилишга суиқасд қилиш сифатида баҳоланиб, ЖК 102 ёки 103-моддалари ҳамда ЖК 25-моддаси 2-қисми ва ЖК 238-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилиниши мақсадга мувофиқ.
29. Ёлғон гувоҳлик беришда тазйиқ ўтказиш нафақат жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва таржимонга нисбатан, балки уларнинг қариндошларига нисбатан ҳам қаратилиши мумкин, уларнинг тўлиқ рўйхати ЖК Махсус қисми VIII бўлимида келтирилган.
30. Агар гувоҳ ва жабрланувчилар ўзларининг шахсий ишлари билан банд бўлганликлари туфайли вақтларини йўқотишни хоҳламай, кўрсатма беришдан бош тортсалар, уларни ёлғон гувоҳлик беришни талаб қилмаган ҳолда суд ёки суриштирувчи, прокурор ёхуд терговчи ҳузурига келишига руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказиб мажбур қилиш ЖК 238-моддаси 2-қисми назарда тутилган жиноят таркибини ташкил қилмайди. Жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда ифодаланса, айбдорнинг қилмиши маълум бир белгилар мавжуд бўлганда, ЖК 104, 105, 109, 110 ёки 112-моддаларидан бири бўйича квалификация қилиниши керак.
31. Жабрланувчи, гувоҳ, эксперт, таржимон судда, дастлабки терговда ёки суд муҳокамасида ёлғон гувоҳлик (хулоса) беришга мажбурланган бўлсалар, ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиш мавжудлигини қайд этиш мумкин. Гувоҳ ёки экспертни текшириш, идоравий тафтиш, хизмат текшируви ва ҳакамлик судларида ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш ЖК 238-моддаси бўйича квалификация қилинмайди. Муайян вазиятлар мавжуд ҳолларда айбдорнинг жавобгарлиги фақат ЖК 104, 105, 106, 110 ва 112-моддаларидан бирига асосан келиб чиқиши мумкин.
32. Жиноят гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, таржимон ёлғон гувоҳлик берган ёки бермаганлигидан қатъи назар, пул, бошқа қимматликлар ва мулкий характердаги хизматлар эвазига ёлғон гувоҳлик беришга рози бўлиши билан тугалланган ҳисобланади. Шунингдек, айбдорга пора бериш таклиф қилинган вақтда пора сифатида ваъда қилинган пул суммаси берилганми-йўқми, хизмат бажарилганми-йўқми, пора эвазига оғдириб олиш тугалланган ҳисобланади.
Агар шахс руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилган ҳолда ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилинган бўлса, тазйиқ ўтказилган вақтдан жиноят тугалланган ҳисобланади.
33. Субъектив томондан жиноят айбнинг тўғри қасд шаклида намоён бўлади. Уни амалга ошириш мотиви турли хил бўлиши мумкин, лекин улар жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
34. Ёлғон гувоҳлик бериш учун пора эвазига оғдириш ва ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилиш субъектлари ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
35. Гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ва таржимонни ёлғон гувоҳлик бериш (хулоса бериш) учун пора эвазига оғдириб олиш ёки уни мажбурлаш, иш қайси инстанцияда кўрилишидан қатъи назар, жиноий, маъмурий, фуқаролик ёки хўжалик ишларида ЖК 238-моддаси билан квалификация қилинишига асос бўлади.
36. Гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ва таржимонни ёлғон гувоҳлик бериш (хулоса бериш) учун уни пора эвазига оғдириб олиш ёки мажбур қилиш билан эмас, бошқа йўллар билан, илтимос, кўндириш айбдорнинг фарзандлари борлигини рўкач қилиш ва бошқалар орқали тазйиқ ўтказиш ёлғон гувоҳлик беришни яшириб турувчи элемент сифатида қаралиб, шарҳланаётган модданинг 2-қисми билан эмас, ЖК 28-моддаси ва 238-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилади.
37. ЖК 238-моддасининг 3-қисмида уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
(Уюшган гуруҳ тушунчаси тўғрисида ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.)

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling