Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Тергов қилишга ёки суд ишларини
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
- Суд ишларини ҳал этиш
- Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш
236 - м о д д а. Тергов қилишга ёки суд ишларини
ҳал этишга аралашиш Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, - олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Конституциянинг 106-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига мувофиқ, “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”. Шунга кўра, суднинг адолатни қарор топтиришдаги фаолиятига ҳеч ким, ҳеч қандай шаклда аралашишга ҳақли эмас. 2. Тергов қилишга ёки суд ишларни ҳал этишга аралашишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бундай ҳаракатлар оқибатида тергов ва суд органларининг нуфузига путур етади, уларга аҳолининг ишончи камаяди, адолат ҳамда ушбу органлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг асосланганлиги бузилади, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари поймол бўлади. Бундан ташқари, шарҳланаётган жиноятни содир этиш адолатга қарши бошқа ижтимоий хавфли ҳаракатларни амалга оширишга замин яратади. 3. Жиноятнинг объекти суд органларининг мустақиллиги ва обрўйи, суриштирув, тергов, прокуратура органларининг жиноий ишларни тергов қилиш ва (ёки) судларнинг жиноий, фуқаролик, хўжалик ёки маъмурий ишларни ҳал қилиш каби нормал фаолияти ҳисобланади. 4. Объектив томондан жиноят фаол ҳаракат – тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишда ифодаланади. 5. Тергов – бу жиноят процессининг бир босқичи бўлиб, прокурор назорати остида жиноят ходисаси юз берган-бермаганлиги, жиноят содир этишда айбдор шахсларни, жиноятда уларнинг айб даражаси, жиноят оқибатида келиб чиққан зарарнинг хусусияти ва миқдори, жиноятнинг сабаблари ҳамда иш учун аҳамиятга эга бошқа ҳолатларни аниқлаш учун суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат фаолият. Тергов жиноят ишини бекор қилиш ёки ишни судга юбориш билан тамомланади (тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун судга юборишни ҳам ўз ичига олади). 6. Суд ишларини ҳал этиш – бу махсус ваколатли давлат органи – суд томонидан суд мажлисида тўплаган ёки тарафлар тақдим этган далиллар асосида ўтказиладиган текшириш жараёни. Суд ишларини ҳал этиш махсус ҳужжат: ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор қабул қилиш билан тамомланади. Суд ишлари деганда, нафақат биринчи инстанция судида кўриладиган ишлар, балки апелляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш, шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритиш хам тушунилиши керак. 7. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш – бу жисмоний шахслар томонидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья (шунингдек, судьялар ҳайъати ва халқ маслаҳатчиси)нинг фаолиятига таъсир этиш. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling