Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш


Download 1.53 Mb.
bet202/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш тергов органи, прокуратура ёки суд биноси ёнида шиор ёзилган плакатлар билан терговнинг барча қисми ёки бир қисмини ёхуд иш ташлаш билан боғлиқ намойиш, митинг ёки намойиш ўтказиш, тергов, прокуратура ёки суд органлари биноси ёнида очлик эълон қилиш, оммавий ахборот воситаларида кампаниялар ташкил этиш ва бошқаларда намоён бўлиши мумкин.
Аралашиш турли шаклда бўлиши мумкин: терговни бошқа йўналишда олиб бориш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурордан илтимос ёки талаб қилиш; судья ёки халқ маслаҳатчисидан ваъда берилган фойда ёхуд манфаат эвазига ишни муайян йўналишда олиб боришни талаб қилиш; таҳдид қилиш билан қўрқитиш; ўзи яхши танийдиган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ёки халқ маслаҳатчиси орқали тергов ёки суд ишини ўзининг фойдасига ҳал этишга уриниш; маслаҳат бериш ёки давлат ҳокимияти мансабдор шахси орқали йўл-йўриқ бериш ва бошқалар.
8. Айбдорнинг ҳаракатини квалификация қилишда аралашишнинг аниқ шакли – ишни тугатишни илтимос қилиш, оқлаш, айбни енгиллаштириш ёки, аксинча, оғирлаштириш, бошқа шахсларни жавобгарликка жалб қилиш, ишни даъвогар ёки жавобгар фойдасига ҳал этиш ва ҳоказолар аҳамиятга эга эмас. Аралашиш ёки таъсир кўрсатиш дастлабки терговнинг барча босқичига, тўпланган ёки жиноят, фуқаролик, маъмурий ёхуд хўжалик ишига қўшилган далилларга тегишли бўлиши мумкин.
Аралашиш ёки таъсир этиш, улар аниқ бир ишга тааллуқли бўлса, жиноят таркибини ташкил этади. Жазо чорасини кучайтириш ёки камайтиришга, умуман ёки бирон-бир жиноят турини аниқлашга қаратилган аралашиш тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
9. Фуқаролар ёки корхона, муассаса ва ташкилотлар бошлиқларининг тергов ёхуд суд органларига меҳнат жамоаси аъзосига нисбатан бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш, шартли ҳукм қилиш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш ёки, уларнинг фикрича, ишга дахлдор бошқа ҳужжатларни тақдим этиш билан боғлиқ мурожаатномалари ёхуд илтимосномалари тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб топилмайди.
Бундан ташқари, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноят тўғрисида хабар бериш, ишга дахлдор янги далилларни келтириш, мансабдор шахслар устидан шикоят бериш тергов, прокурор, суд органларининг фаолиятига аралашиш деб топилмайди. Илтимос қилиш, маслаҳат ёки таклиф қилиш умумий кўринишга эга бўлса (мисол учун, бирон-бир суднинг жиноий сиёсат соҳасидаги ишларини нашр қилиш ёки мажлисда танқидий фикр билдириш), тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш деб ҳисобланмайди.
10. Аралашишни ижтимоий хавфли деб топиш учун, шунингдек, айбдор тергов ва суд органлари фаолиятига аралашиш каби қонуний ҳуқуқларга эга бўлмаслигини аниқлаш керак. ЖПКга кўра, тергов бошқармаси, бўлими, бўлинмаси, гуруҳининг бошлиғи ва унинг ўринбосари ишларни текшириб кўришга, шунингдек, дастлабки тергов ўтказиш, шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок қилиш учун жалб этиш, жиноятни квалификация қилиш ва айбловнинг ҳажми, ишнинг йўналишини белгилаш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида терговчига кўрсатмалар беришга, ишни бир терговчидан иккинчи терговчига олиб беришга, ишни тергов қилишни бир неча терговчига топширишга, шунингдек, терговчи ваколатларидан фойдаланиб, дастлабки тергов олиб боришда қатнашишга ва дастлабки терговни шахсан ўзи олиб боришга ҳақлидир[344]. Олий суд ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, ўзининг иш юритишига қабул қилиб олиши ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.[345]
Агар айбдорнинг тергов ва суд органлари фаолиятига аралашишга ваколати бўлмаса, унинг ҳаракатлари қонунга зид деб ҳисобланиши даркор.
Аралашиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьянинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солиш билан қўрқитиш шаклида бўлса, бунда қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим бўлади.
11. Шарҳланаётган жиноят суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья фаолиятига қонунсиз аралашиш ҳаракати бевосита бошланиши ҳамон тугалланган деб топилади. Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда жиноятни тугалланган деб топиш юқоридаги шахслар фаолиятига ёки айбдорнинг ҳаракатлари тегишли қарор қабул қилинишига таъсир этиши талаб қилинмайди.
12. Субъектив томондан тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш фақат тўғри қасддан содир этилади, яъни шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини билади, қонунга зид ва адолатсиз қарор чиқарилишини хоҳлайди. Ушбу жиноятнинг мотиви шахсий манфаатдорлик, ғаразли ният ва бошқалар бўлиши мумкин.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси аралашиш қандай мақсадда содир этилганлиги ҳисобланади. Агар аралашиш жиноят ишини тергов қилишда амалга оширилса, мақсад терговни тўлиқ ва ҳар томонлама олиб борилишига тўсқинлик қилиш ҳисобланади. Суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг мақсади адолат қарор топишига тўсқинлик қилиш: иш бўйича судьялар (ёки судья) томонидан қонуний ва адолатли қарор қабул қилиш (ҳукм, ажрим, қарор ва ҳал қилув қарори) қабул қилиш ҳисобланади.
13. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс.
14. Шуни айтиш лозимки, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья фаолиятига моддий манфаат кўрсатишни таклиф қилиб аралашиш жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 211-моддаси 1-қисми ва ЖК 236-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилишга олиб келади.
15. ЖК 236-модда 2-қисмида тергов қилиш ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш мансабдор шахс томонидан содир этилса, оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқариши кўрсатилган.
16. Мансабдор шахс деганда, ишни тергов қилиш ёки ҳал этишга аралашишга бевосита ваколати бўлган шахсни тушуниш лозим. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья ҳам қоида бўйича мансабдор шахс ҳисобланади. Энг аввало, давлат мансабини эгаллаган шахслар мансабдор шахслардир. Бундан ташқари, судья мансаб ваколати билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, у билан алоқадор шахслар, масалан, судья, прокурор ёки терговчининг фарзандлари таълим олаётган мактаб директори, судья ёки унинг қариндоши яшаётган уйнинг, маҳалланинг оқсоқоли ва бошқалар ҳам мансабдор шахс деб топилади.
17. Прокурорнинг терговчи, суриштирувчига кўрсатмалари, шунингдек, юқори турувчи прокурорнинг қуйи турувчи прокурорга тергов қилинаётган иш бўйича кўрсатмалари жиноят-процессуал қонуни бўйича ишни тергов қилишга аралашиш деб топилмайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 37-моддаси доирасида тергов бўлими бошлиғининг кўрсатмалари ушбу жиноят таркибини ташкил қилмайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling