Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet199/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Суриштирувчи – суриштирув органининг бошлиғи ёки шундай органларнинг мансабдор шахсига суриштирув органи бошлиғининг топшириғига биноан: жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик; далилларни тўплаш ва сақлаш; жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва гумон қилинувчиларни ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш; жиноят туфайли етказилган моддий зиён қопланишини таъминлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини юритувчи шахс. Суриштирув органларининг рўйхати ЖПК 38-моддасида кўрсатилган ва бу рўйхат тўлиқ ҳисобланади.
Терговчи – вазифаси дастлабки терговни олиб бориш бўлган, қонунда белгиланган тартибда прокурор, ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати органларидан тайинланган шахс[343].
Прокурор – бу прокуратура органларининг суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс.
11. Шуни назарда тутиш керакки, шарҳланаётган модданинг матнидаги шахсни суриштирувчи, терговчи ёки прокурор сифатида, фақат иш бўйича шахсларга нисбатан жиноят субъекти томонидан жисмоний ёки руҳий акт ҳисобланган қийноқ ёки шафқатсиз, инсонийликка зид, унинг қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар содир этилаётган жиноят иши бўйича масъул бўлсаларгина, тан олиниши мумкин. Акс ҳолда, шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатида тан олиниши керак.
Масалан, қийноққа солиш:
t терговчи томонидан содир этилган деб – агар айбдор мансабдор шахс бўлиб, дастлабки тергов юритилаётгани маълум бир аниқ иш бўйича масъул бўлсагина;
t ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа шахслари томонидан содир этилган деб – гарчи у штат жадвалида терговчи лавозимида туриб, жиноят ишларини тергов қилаётган бўлса-да, муайян бир иш бўйича дастлабки терговни юритишда масъул ҳисобланмаса, топилади.
12. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бошқа ходимлари деб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг штат ходими ҳисобланган, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи, лекин юритилаётган жиноий иш учун масъул бўлмаган шахслар тушунилиши мумкин. Бундай ходимлар жумласига оддий милиция ходимлари, солиқ хизмати, Миллий хавфсизлик хизмати ва техник функцияларни амалга оширувчи бошқа: гумон қилинувчи ёки айбланувчини қўриқлаш, назорат қилиш ва бошқа ишларни бажарувчи шахслар киради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling