Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо


Download 1.53 Mb.
bet198/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо – бу жабрланувчини ҳақоратлаш, камситиш ёки жисмоний ва маънавий қаршилигини синдириш учун қўрқув, тушкунлик ва номукаммаллик ҳиссини уйғотишга қаратилган муомала. Қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларига мисол тариқасида жабрланувчининг қонуний ҳаракатини таъминлаш учун зарур ҳисобланмаган жисмоний куч ёки руҳий таъсир ўтказишни кўрсатиш мумкин.
6. Муомала ва жазолашнинг қийноқ ҳамда инсонийликка зид, шафқатсиз ёхуд қадр-қимматни камситувчи турлари ҳам жисмоний, ҳам руҳий таъсир ўтказиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда таъсир этиш деганда, жабрланувчига унинг хоҳишига қарши амалга ошириладиган ва унга аниқ жисмоний ёхуд руҳий азоб берадиган, яъни зўравонлик ҳисобланадиган таъсир этишни тушуниш керак.
Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси тахминан жисмоний ёки руҳий зўрликни амалга ошириш усулларини кўрсатади: қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ва бошқалар. Мазкур рўйхат мукаммал ҳисобланмайди ва бошқа ҳаракатлар ҳам жисмоний ёхуд руҳий таъсирлар тушунчасига мос тушиши мумкин, уларнинг ноқонуний характерда эканлиги белгиларидан аниқланади. Масалан, шарҳланаётган моддага асосан таъқиб қилинадиган хатти-ҳаракат деб, шунингдек, озиқ-овқат ва сувдан маҳрум қилиш, шовқин орқали таъсир ўтказиш, уйқудан маҳрум қилиш, девор олдида туришдан тортиб ва тергов ҳаракатини олиб бориш тартиби ҳамда шартларини бузиш ва бошқалар ҳисобланади[341].
(Жисмоний ёхуд руҳий зўрлик ҳамда муомала ҳақида батафсилроқ ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг).
Шуни назарда тутиш лозимки, жабрланувчига фақат қонуний санкция орқали юзага келувчи, ушбу санкциялардан ажратиб бўлмайдиган ёки улар орқали тасодифан етказилган оғриқ ва азоблар қийноқ, ғайриинсоний, шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо ҳисобланмайди[342].
7. Шахснинг хатти-ҳаракатларини қийноқ сифатида, шунингдек, ғайриинсоний, шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини тан олиш учун, жисмоний ёки руҳий таъсирнинг йўналтирилишини аниқлаш зарур. Қонунда тўғри кўрсатилганидек, жисмоний ёки руҳий таъсирни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилинадиган жиноят сифатида квалификация килиш учун у бир гуруҳ шахсларга, яъни, гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳ, жабрланувчи ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчиси ёхуд жазони ўтаётган маҳкум ёки уларнинг яқин қариндошларига қарши қаратилган бўлиши лозим. Мазкур шахсларнинг рўйхати тугал ва кенгайтириб талқин этиш мумкин эмас. Мазкур шахслар барча жиноят процесси фаолиятининг субъекти ҳисобланади ва уларнинг қонуний мақоми амалдаги қонунчилик орқали тартибга солинган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига асосан шахс:
гумон қилинувчи – жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради (ЖПК 47-моддаси);
айбланувчи – ЖПКда белгиланган тартибда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши ҳақида қарор чиқарилган шахсдир. Айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади (ЖПК 45-моддаси);
гувоҳ – жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин (ЖПК 65-моддаси). Гувоҳлик кўрсатмалари беришга жалб қилинмаган шахслар гувоҳ бўла олмайди (ЖПК 115-моддаси). Гумон қилинувчи ва айбланувчининг яқин қариндошлари гувоҳ тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилиниши мумкин;
жабрланувчи – жиноят натижасида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган шахс. Жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради (ЖПК 54-модда);
жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар – ЖПК 6-бобида кўрсатилган шахслардан бири: эксперт мутахассис, таржимон, холислар. Бошқа шахслар жиноят ишига алоқадорликларидан қатъи назар жиноят процессининг бошқа иштирокчилари деб тан олинмайди;
судланган – суд муҳокамасидан сўнг унга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган ва шу асосда муайян жазо тури ва миқдори белгиланган шахс. Ҳукм ижроси бошланган пайтдан шахс жазо ўтаётган ҳисобланади, бу ҳақда ҳукм чиқарган суднинг тегишли фармойиши чиқарилади. Шахсни шарҳланаётган модда мазмуни бўйича жазони ўтаётган деб тан олиш унга тайинланган жазонинг тури ва миқдори билан боғлиқ эмас, бу шу каби тоифадаги жиноий ишларни кўриб чиқишда суд-тергов органлари томонидан ҳисобга олиниши керак.
(Яқин қариндошлар тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг.)
Шуни назарда тутиш керакки, шарҳланаётган модда учун шахсни унга нисбатан юқорида жиноят-процессуал мақомларда кўрсатиб ўтилган қийноқ, бошқа ғайриқонуний шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо қўлланилганлиги ҳақидаги қарор расман чиқарилганлиги аҳамиятга эга эмас. Бунда унинг фактик ҳолати муҳим ҳисобланади. Мисол учун, шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб, қўлга олинган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи сифатида, мазкур иш бўйича унга ҳар қандай ҳолатлар маълум бўлган пайтдан бошлаб гувоҳ сифатида тан олинади ва ҳоказо.
8. Кўрсатилган шахсларга нисбатан жисмоний ёки руҳий таъсир ўтказиш ҳам бевосита, ҳам унга яқин кишиларга нисбатан амалга оширилиши мумкин. Мисол учун, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчининг қонуний вакилларига, ҳимоячига ёки бошқа шахсларга таъсири қийноқ сифатида тан олинади. Бунда таъсирни жабрланувчига нисбатан қийноқ сифатида, таъсирнинг бевосита объекти ҳисобланган бошқа шахсга нисбатан эса шахсга нисбатан тегишли жиноят сифатида квалификация қилиш керак. Масалан, айбланувчини ўзига қарши кўрсатув беришга мажбур қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими томонидан унинг ҳомийси соғлиғига зарар етказилган, натижада айбланувчи ўзига қарши кўрсатув беришга мажбур бўлган. Ходимнинг ҳаракати амалдаги ЖК 235-моддаси бўйича айбланувчига нисбатан қийноқ ва ҳомийнинг соғлиғига қарши жиноят сифатида Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича квалификация қилиниши керак.
9. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят тўғри қасднинг ва таркибнинг субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланган махсус мақсаднинг мавжудлиги билан тавсифланади. Бунда шуни назарда тутиш керакки, қонун томонидан жиноятни содир этиш мақсади муқобил тартибда аниқланади, яъни ҳаракатни ЖК 235-моддаси бўйича жиноят деб тан олиш учун субъект қуйидаги мақсадларга эришишга ҳаракат қилиши лозим:
t бирор-бир ахборот олиш;
t жиноят содир этганликка иқрор бўлиш;
t содир қилинган жиноят учун ўзбошимчалик билан жазолаш;
t жабрланувчини муайян ҳаракатларни содир этишга мажбурлаш.
Мақсаднинг конкрет йўналтирилганлиги жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин суд томонидан жазони индивидуаллаштириш пайтида инобатга олиниши мумкин. Қилмишнинг мотиви ҳам жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин жазони индивидуаллаштиришда инобатга олиниши мумкин. Қоида тариқасида ғаразгўйлик, моддий манфаатдорлик, мансабпарастлик, нотўғри тушунилган адолат ҳисси, ўзини намоён қилишга интилиш ва бошқалар мотив бўлиши мумкин.
10. Жиноят фақат махсус субеъкт:
t суриштирувчи;
t терговчи;
t прокурор ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жазони ижро этиш муассасалари ходимлари томонидан содир этилиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling