Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Жазони ижро этиш муассасасининг ходими
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 235-моддаси 3-қисмида
Жазони ижро этиш муассасасининг ходими деб, мансаб ваколатидан қатъи назар, мазкур муассасанинг штат жадвали бўйича ходим ҳисобланган мансабдор шахсларни, агар улар қийноқдан жабрланганга боғлиқ бўлган жиноий иш бўйича суриштирувчи бўлмасалар, ҳисоблаш лозим. Акс ҳолда, мазкур шахс суриштирувчи ҳисобланиши керак. Масалан, жазони озодликдан маҳрум этиш тарзида ўташ колонияси раҳбари жазони ижро этиш муассасаси ходими сифатида тан олиниши лозим, лекин колонияда жиноят содир этилса, у бу иш билан боғлиқ бўлган шахсга (жабрланувчи, гумонланувчи, гувоҳга) нисбатан суриштирувчи мақомига эга бўлади.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига биноан қуйидагилар жазони ижро этиш бўйича муассасалардир: t суд (ижрочилари)– жарима тарзидаги жазога нисбатан; t ички ишлар органлари – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим каби жазоларни ижро этиш бўйича. Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги ҳукм талаблари судланганнинг иш жойи маъмурияти томонидан, шунингдек, муайян иш фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан бажарилади; t ҳарбий қисм бошлиқлари – хизмат бўйича чеклаш тарзидаги жазони ижро этиш бўйича ҳарбий хизматчиларга нисбатан; t гарнизон гауптвахталари – ҳарбий хизматчиларга нисбатан қамоқ жазосини ижро этиш ҳолатида; t махсус ташкил этилган ҳарбий қисмлар – интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазога нисбатан; t унвон берган орган – ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш кўринишидаги жазога нисбатан, муассасалар ҳисобланади. 13. Агар шарҳланаётган жиноят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими бўлмаган шахс томонидан, (масалан, терговчининг жамоатчи ёрдамчиси, суриштирувчи ёхуд унинг қариндошлари ва бошқалар), лекин суриштирувчи, терговчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи бошқа ходимининг фитнаси, иғвоси, рухсати ёки номига розилиги билан содир этилган бўлса, унинг ҳаракати ЖК 28-моддаси 5-қисми, 235-моддаси бўйича жиноят содир этишда воситаларни етказиб берганлик белгисига кўра қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турларини қўллашда ёрдамчилик қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Суриштирувчини, терговчини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошқа ходимини, ўз навбатида, жиноят содир этишда бошқа воситалардан фойдаланиш белгисига кўра, ЖК 235-моддаси бўйича иштирокчи сифатида жавобгарликка тортиш керак (ЖК 28-моддаси 2-қисми). 14. Шарҳланаётган жиноят формал таркибли қилмиш сифатида шаклланган, яъни уни тугалланган жиноят сифатида тан олиш учун қонунга хилоф бирор-бир оқибат келиб чиқиши талаб этилмайди. Жиноят жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми шарҳланаётган жиноятнинг квалификация қилинган турларини содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутади. Квалификация қилиш белгилари сифатида қуйидагилар намоён бўлади: t ҳаёт ёки соғлиқ учун хафли бўлган зўрликни қўллаган холда ёки шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан; t миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган ҳар қандай сабаб бўйича; t бир гуруҳ шахслар томонидан; t такроран; t вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан содир этилганда. (Мазкур белгилар ҳақида ЖК 56, 104, 141, 164-моддалари шарҳига қаранг.) 16. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиш белгисига кўра квалификация қилишда судлар шуни инобатга олишлари зарурки, бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этишни муайян ишга алоқадорлигидан қатъи назар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг камида икки нафар ходими ташкил этади. Шарҳланаётган модданинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши белгиси муайян иш бўйича терговчи ёки суриштирувчининг иғвоси, рухсати ёки жимгина розилиги билан ҳуқуқни мухофаза қилиш органи бошқа ходимлари томонидан қийноқ, бошқа ғайриинсоний ёки шафқатсиз, қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо қўлланилгандагина бўлади. Бундай ҳолатда қийноқни қўллаётган, лекин муайян жиноий ишга масъул бўлмаган шахснинг (масалан, қўриқлаш ходими, тергов бўлимининг бошлиғи ва бошқаларнинг) ҳаракатлари шарҳланаётган жиноятнинг бевосита ижрочиси сифатида, мазкур иш бўйича суриштирувчи ёки терговчи, прокурор ҳаракатлари ЖК 28-моддаси 5-қисми ва 235-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилиниши керак. 17. ЖК 235-моддаси 3-қисмида қийноқни ва бошқа ғайриинсоний ёки шафқатсиз, қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини оддий ёки квалификация қилинган турларини қўллаганлик оқибатида баданга оғир шикаст етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳаракатлар учун жавобгарлик назарда тутилган. (Баданга оғир шикаст етказилиши тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси, бошқа оғир оқибатлар тушунчаси тўғрисида ЖК 231-моддаси шарҳига қаранг.) 18. Қийноқ, азоб бериш, таҳдид, алдов, бошқа шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала, бошқа ғайриқонуний чоралар, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқини бузиш билан қўлга киритилган далилларни айбловга асос қилиб олиб бўлмайди. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) қамоқда ушлаш жойларидан келтирилган шахслардан улар билан суриштирув ёки тергов давомида қандай муносабатда бўлишганлигини, шунингдек, ушлаб туриш шароитлари ҳақида ҳар доим сўрашлари шарт. Қийноқ ёки бошқа ноқонуний суриштирув, тергов усулларининг қўлланилиши, ҳар бир факт бўйича келтирилган далил, исбот, шу жумладан суд-тиббий текширувини кўриб чиқиш ва натижалар бўйича ҳам процессуал, ҳам мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатишгача бўлган бошқа ҳуқуқий чоралар кўрилиши шарт. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling