Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet203/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

237 - м о д д а. Ёлғон хабар бериш
Ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб, ёлғон хабар бериш, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
б) ғаразгўйлик ниятларида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти одил судлов органларининг нормал фаолияти, фуқароларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобланади.
2. Объектив томондан била туриб, жиноят содир этилгани ҳақида ёлғон хабар беришда ифодаланади.
Ёлғон хабар бериш деганда, ёзма ёки оғзаки равишда бевосита айбдор ёки бошқа шахс томонидан содир этилган, тамом бўлган жиноят ҳақидаги ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги ёхуд тажовуз ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар беришни тушуниш зарур. Одатда, бундай хабарлар жиноий иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган идораларга келиб тушади. Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, солиқ органлари, давлат ҳокимияти органлари ва ҳоказолар шулар жумласидандир.
Ёлғон хабарда айбдор томонидан жиноятни содир этган шахс кўрсатилиши ёхуд жиноят содир этилганлиги ҳақидаги факт маълум қилиниши мумкин.
3. Била туриб ёлғон хабар бериш, оқибатларидан қатъи назар, тегишли органларга хабар қилинган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
4. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Ёлғон хабар берган шахс ўзи маълум қилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини яхши билиши лозим. Айбдор хабар қилинган ахборотни баҳолашда ҳақиқатдан ҳам адашган бўлса, уни шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка тортиб бўлмайди.
Ёлғон хабар берилишининг мотивлари хар хил: бир-бирини кўра олмаслик, ўч олиш, ҳасад, ғаразгўйлик бўлиши мумкин.
Била туриб ёлғон хабар беришдан кўзланган мақсад, аксарият ҳолларда, жиноятни содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш хоҳишидир.
5. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
6. ЖК 237-моддаси 2-қисмида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи қуйидаги ҳолатлар белгиланган:
а) айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда;
б) ғаразгўйлик ниятларида;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса.
7. Айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтириш деганда, жиноятга алоқаси бўлган далилларнинг сохталаштирилишини (сохта гувоҳлар келтирилиши, қандайдир ҳужжатлар, ёзувлар, фотосуратларни сохталаштириш ва ҳоказоларни) тушуниш керак.
8. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида оғир оқибатларга сабаб бўлган ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Оғир оқибатлар деганда, ёлғон хабар бериш натижасида айбланган шахснинг руҳияти бузилиши, ўзини ўзи ўлдириши ва ҳоказоларни тушуниш зарур.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling