Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Суриштирув ёки дастлабки тергов


Download 1.53 Mb.
bet206/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

239 - м о д д а. Суриштирув ёки дастлабки тергов
маълумотларини ошкор қилиш
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шунда намоён бўладики, суруштирув ва дастлабки тергов натижасида тўпланган далилларнинг ошкор этилиши натижасида манфаатдор шахслар ушбу маълумотдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, охир-оқибат бу ҳақиқатни аниқлашда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин. Масалан, айбдор яширинган ҳолда гувоҳларга тазйиқ ўтказиши ва далилларни йўқ қилиши мумкин ва ҳоказо.
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ (ЖПК 353-моддаси), терговчи жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган маълумотлар сифтида эътироф этишга ҳақли. Ана шу асосда у тергов ҳаракатларида иштирок этаётган ёки тергов ҳаракатларини бажаришда ҳозир бўлган ёхуд тергов материаллари билан танишаётган шахслардан уларнинг зиммасига ишда мавжуд бўлган маълумотларни унинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилгани ҳақида тилхат олиши мумкин.
Ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти гумон қилинувчи ва айбланувчи зиммасига юкланиши мумкин эмас.
Ҳимоячининг ишдаги маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти унинг гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан бўладиган суҳбатига тааллуқли эмас.
3. Шарҳланаётган модданинг обьектини дастлабки тергов ва суриштирув органларининг нормал фаолият юритишини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ташкил қилади.
4. Суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар жиноят предмети ҳисобланади.
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотлари деб, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида олинган, сўроқ, юзлаштириш, тинтув, тергов экспериментлари баённомаларида, экспертиза материаллари ва бошқа ҳужжатларда мавжуд маълумотларга айтилади. Бироқ шарҳланаётган модда нуқтаи назаридан маълумотлар деганда, фақат суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида олиниб, уларга нисбатан терговчи, суриштирувчи ёки прокурор уларни овоза қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирган ҳамда бу ҳақда тегишли тилхат олинган маълумотлар тушунилади[347].
Агар шахс маълумотларни овоза қилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмаган бўлса, уни шарҳланаётган модда бўйича жавобгарликка жалб қилиш мумкин эмас.
5. Маълумотларни суриштирув ва дастлабки терговга оид маълумот деб эътироф этиш учун улар айбдор томонидан иш материаллари ҳамда суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ўзидан олинган бўлиши шарт эмас.
Бу маълумотлар, шунингдек, бошқа йўл билан (масалан, шоҳид, гувоҳ, бошқа шахслар билан суҳбатлашув натижасида) олинган бўлиши мумкин. Бироқ суриштирув ва дастлабки терговга оид маълумот сифатида эътироф этилиши учун уларга нисбатан айбдордан ЖПК 353-моддасига биноан тилхат олинган бўлиши шарт. Бунда бу маълумотлар кимга ёки нимага тааллуқлилиги аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, эксперт ўзи ўтказган экспертиза маълумотларини, гувоҳ – ўз кўрсатмаларини овоза қилиш ҳуқуқига эга эмас.
6. Объектив томондан дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш кўрилаётган иш шарт-шароитларини жабрланувчи, гувоҳ, ҳимоячи ёки бошқа терговчи, суриштирувчи ёки прокурор томонидан бундай маълумотни унинг рухсатисиз ошкор қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирилган бошқа шахс томонидан учинчи шахсларга оғзаки ёки ёзма равишда узатилишида ифодаланади.
7. Агарда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор этиш иш бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов пайтида, шу жумладан дастлабки тергов тўхтатилган давр ёки у тугаганидан сўнг, то суд ишни кўриб чиққунича амалга оширилган бўлса, бу ҳаракат жиноятнинг объектив томонини ташкил этади.
Маълумотларни суд ишни кўриб чиққанидан сўнг ошкор этиш шарҳланаётган моддада жавобгарлик назарда тутилаётган қилмиш белгиларига кирмайди. Тергов тамоман тўхтатилганда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилган шахс мазкур модда бўйича жавобгарликка тортилмайди.
8. Шарҳланаётган жиноят тегишли ахборотни учинчи шахсга терговчи, прокурор ёки суриштирувчи рухсатисиз берилгандан тугалланган ҳисобланади. Қилмишни тамомланган жиноят сифатида баҳолаш учун бу берилган маълумот бундай маълумотга қизиққан шахслар қўлига кирган бўлиши шарт эмас. Бу маълумотни учинчи шахс ишлатгани ёки ишлата олмагани қилмишни тугалланган сифатида тан олинишига таъсир қилмайди. Қандайдир зарарли оқибатлар бўлиши (масалан, айбланувчининг жавобгарликдан бош тортиши, ашёвий далиллар йўқ қилиниши ва ҳоказолар) жазони индивидуаллаштириш учунгина аҳамиятли.
9. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан ёки эгри қасддан содир этилиши мумкин. Бу жиноят асоси – ўзининг хабардорлиги билан мақтаниш, ғаразли ёки бошқа шахсий манфаатлар бўлиши мумкин, улар квалификация қилишга таъсир этмайди.
10. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилган шахс.
11. Агарда суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья ошкор этса, зарур белгилар мавжуд бўлганида, улар ЖК 205 ёки 207-моддасига асосан, мансабдорлик жинояти бўйича жавобгарликка тортилади.
 
240 - м о д д а. Жиноят процессини юритиш
қатнашчиларининг ўз зиммасидаги
вазифани бажаришдан бўйин товлаши
Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов вақтида ёки судда гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришни ёхуд экспертнинг хулоса беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаши -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳлик кўрсатуви беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун жавобгарликка тортилмайдилар.
1. Жиноят-процессуал қонунчилигига (ЖПК 117-моддасига) мувофиқ, гувоҳ ёки жабрланувчининг шахси аниқлангандан ва унга процессуал ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилгандан кейин у кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, бу ҳақда сўроқ баённомаси ёки суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади.
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар.
“Суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан аниқланаётган ҳолатлар ўзида давлат сирларини ёки касб сирини ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёхуд бошқа шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирганлигини баҳона қилиб, гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортишга ҳақли эмас” (ЖПК 118-моддаси).
2. Суриштирув, дастлабки тергов ва суд идораларининг нормал фаолияти, шу билан бирга фуқаролар манфаати жиноят объекти ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят гувоҳ ёки жабрланувчининг суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ёки судда гувоҳлик беришдан, ё бўлмаса экспертнинг хулоса беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлашидан иборат бўлади.
Гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатма беришдан бош тортиши оғзаки ёки ёзма тарзда бевосита ариза бериш билан амалга оширилиши мумкин.
Гувоҳ ёки жабрланувчи кўрсатма бера туриб, ишнинг баъзи жиҳатлари юзасидан ёлғон гувоҳлик берсалар, уларнинг ҳаракатлари, шунингдек, қисман ёлғон хулоса берган эксперт ҳаракатлари ёлғон гувоҳлик бериш сифатида ЖК 238-моддасига бўйича квалификация қилинади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling