Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet214/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бундай оқибатларга инсонлар қурбон бўлишини, кўпсонли инсонларга оғир тан жароҳатлари етказилишини киритиш мум­кин.
12. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида мазкур жиноят­нинг содир этилиши учун жавобгарликдан озод қилиш шартлари назарда тутилган. Бундай шартлар иккита:
¨ айбдор шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрис­ида ўз ихтиёри билан хабар қилганлиги;
¨ жиноятни очишга ёрдам берганлиги.
Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг мажбурий шарти айбдор шахс мазкур модданинг 3-қисмида назарда тутилган икки шартни бир пайтда бажаришидир.
2443-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш
Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».
1. Ўзбекистон Республикасида диний эътиқодни хар қандай шах ўзи эркин танлаш ва эътиқод қилиш ҳуқуқини амлга оширишлари учун имкон яратилиши лозим. Бошқа шахсларнинг даъвати ёки ташвиқотлари натижасида амалга оширилиши бундай ҳуқуқларга путур етказади. Айниқса ноътўғри тарқиб қилинган адабиётларни турли хилдаги диний мазмундаги материалларни тарқатилиши билан содир этиладиган холатлари бундай ҳуқуқларнинг эркин амалга оширилишига жиддий путур етказади ижтимоий хавфлилик хусусиятлари янада ортади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва “Виждон эркинлиги тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ хар бир шахс эркин эътиқод қилиш хуқуқига эга бўлиб, шахсни бундай муносабатларига далолат қилиш, ташвиқот қилиш қонун билан таъқиқланади. Агар тарғиб қилиш ёки ташвиқот қилиш шахснинг эркин эътиқод қилишига тўсқинлик қилса, жавобгарликнинг диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равшда таёрлагн сақлаган, олиб кирган ёки тарқатган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шархланаётган жиноятнинг объектини айнан хар қандай шахсларнинг эркин эътиқод қилиш ҳуқуқлари ташкил этади ва диний мазмундаги нарсаларни қонунга хилоф тарзда тайёрлаш, тарқатиш ёки республика худудига олиб кириш жамоат хавфсизлигига хам тахдид солади.
2. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш каби харакатлар шархланаётган жиноятнинг объектив хусусиятини ташкил этади.
3. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш деганда, бундай манбъларни ҳар қандай турда яратиш тушунилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling