Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Радиоактив материаллардан


Download 1.53 Mb.
bet222/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

253 - м о д д а. Радиоактив материаллардан
фойдаланиш қоидаларини бузиш
Радиоактив материалларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар билан муомалада булишнинг бошқа қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказалишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти – радиоактив нур­ларнинг номақбул зарарли таъсиридан жамоат хавфсизлигини ҳам, инсонларнинг шахсий хавфсизлигини ҳам муҳофаза қи­лишни таъминлайдиган радиоактив материаллардан фойдаланиш тартиби ҳисобланади. Инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи жиноят­нинг қўшимча объекти ҳисобланади.
Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидалари уларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида кўпчилик фуқаролар ҳаётига, соғлиғига зарар еткази­лиши, атроф муҳитнинг ифлосланиши хавфи ва бошқа оғир оқи­батлар юзага келиши мумкин.
2. Жиноят предмети радиоактив материаллар, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва бошқа ионлаштирувчи нурла­ниш манбалари ҳисобланади.
(Жиноят предмети тўғрисида ЖК 252-моддаси шарҳига қа­ранг.)
3. Объектив томондан жиноят радиоактив материалларни сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар билан муомалада бўлишнинг бошқа қоидала­рини бузиш натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст ет­казилишида ифодаланади.
4. Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, радиоактив материаллар билан муомалада бўлиш қоидаларини тартибга сола­диган қонун ҳужжатларига ҳавола қилади.
Ҳар бир алоҳида ҳолатда радиоактив материаллар билан муо­малада бўлиш қоидаларини тартибга соладиган ва айбдор шахс бевосита бузган қонун ҳужжатларини аниқлаш зарур. Радиоактив материаллардан фойдаланишнинг умумий қоидалари Ўзбекистан Республикасининг “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Қону­нида белгиланган ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳа­сини давлат томонидан тартибга солиш давлат органларининг ички норматив фармойишлари билан белгилаб қўйилган. Радиа­циявий хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилардан иборат: назорат қилиш ва текши­риш; ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳаси­даги фаолиятни лицензиялаш; радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида нормалаштириш[368].
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳу­дуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида”ги Қарорида радиоактив материалларни ташиш (жўнатиш)нинг мах­сус тартиби белгиланган. Бунда ушбу қарор Ўзбекистон Респуб­ликасининг 2001 йил 11 майдаги “Махсус юклар ва ҳарбий тар­кибларнинг транзити тўғрисида”ги Қонунига ҳавола қилади. Кўрсатилган қонун ҳужжатларида радиоактив материалларни махсус юклар сифатида жўнатиш тартиб-қоидаси аниқланган.
5. Радиоактив материаллар ва моддаларни сақлаш де­ганда, сақланишини таъминлаш ва кейинчалик чиқариб олиб фойдаланиш, қайта ишлаш, кўмиш мақсадида махсус жиҳозлан­ган жойларга жойлаштириш тушунилади.
6. Радиоактив моддаларни ҳисобга олиш деганда, радиоак­тив материалларнинг миқдор ва сифат таркибининг ҳисоб-китоби олиб борилишини, рўйхатга олинишини тушуниш лозим.
Радиоактив моддаларни ҳисобга олишнинг бузилиши радио­актив материаллар транзити билан боғлиқ маълумотлар ўз вақ­тида берилмаганлиги, муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумот­ларни яшириш ёки бузиб кўрсатишдан иборат.
7. Радиоактив материаллардан фойдаланиш деганда, юри­дик ва жисмоний шахсларнинг бевосита ионлаштирувчи нурла­ниш манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари, ионлаштирувчи нурла­ниш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдала­ниш, уларни сақлаш, ташиш ва кўмиб ташлашни белгиланган тартибда амалга ошириш учун берилган лицензиялар асосидаги фаолияти тушунилади.
8. Радиоактив материалларни ташиш деганда, уларнинг ҳар қандай транспорт воситасида бир жойдан иккинчи жойга ўтказилиши тушунилади. Бу ҳолда ҳар қандай транспорт воситаси жиноят қуроли ҳисобланади. Радиоактив материалларни ташиш қоидаларининг бузилиши – ушбу материалларни транзит қилиш пайтида аварияни юзага келтирмаслиги, транспорт ҳалокатлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш талаблари ва транзит тартибининг бузилиши, маркировка ва ўраш бўйича белгиланган талабларнинг бузилиши ҳисобланади.
9. Жўнатиш деганда, алоқа муассасалари хизмати ёрдамида радиоактив материалларнинг бир жойдан иккинчи жойга ўтказилишини тушуниш керак (посилкалар, бандероллар ва ҳока­золар).
10. Радиоактив моддалар билан муомалада бўлишнинг бошқа қоидалари кўмиш, хавфсизлик техникасининг умумий қоидалари ва ҳоказолар билан боғлиқ.
11. Шарҳланаётган жиноятни квалификация қилишда мазкур қоидаларнинг бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст ет­казилишига сабаб бўлсагина, жиноий жазоланадиган қилмиш бўлишига алоҳида эътибор бериш керак.
12. Жиноят баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан эьтиборан тугалланган деб эътироф этилади.
13. Субъектив томондан радиоактив материаллардан фойда­ланиш қоидаларини бузиш мураккаб айб шаклида намоён бўлади: ушбу қоидаларни бузилишига нисбатан қасддан ва келиб чиққан оқибатларга нисбатан эҳтиётсизлик натижасида содир этилади. Қасд тўғри ҳам, эгри ҳам бўлиши мумкин.
14. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлади. Мансабдор шахс, радиоактив материаллардан фойдала­ниш ваколатига эга бошқа шахслар ҳам жиноят субъекти бўлиши мумкин.
15. Радиоактив материаллардан фойдаланиш қоидаларини бу­зиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, шарҳланаётган жи­ноятнинг 2- қисми бўйича квалификация қилинади.
17. Икки ёки ундан ортиқ шахс баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, атроф муҳитга зарар етказиш, экологик ҳалокат­нинг юзага келиши ва ҳоказоларни бошқа оғир оқибатлар деб тушуниш керак.
254 - м о д д а. Радиоактив моддалардан қонунга
хилоф равишда фойдаланиш
Радиоактив материалларга, яъни қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари тарқатувчи манбаларга, радиоактив модда ёки ядро материалларига қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир.
2. Жиноятнинг предмети радиоактив материаллар – ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи манбалар, радиоактиав моддалар, ядро материаллари ҳисобланади.
(Ушбу предметлар тўғрисида ЖК 252-моддаси шарҳига қаранг).
3. Объектив томондан жиноят радиоактив материаллар билан қонунга хилоф равишда, яъни радиоактив материаллар, аниқроғи, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, радиоактив моддалар, ядровий материалларнинг қурилмадаги ёки буюм таркибидаги ҳар қандай физик ҳолати ёки баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказадиган бошқа кўриниши билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш:
¨ уларга эга бўлиш;
¨ уларни сақлаш;
¨ улардан фойдаланиш;
¨ уларни бировга ўтказиш;
¨ уларни бузишда ифодаланади.
4. Эга бўлиш деганда, эгаллаш учун қўлланилган ҳар қандай усулни (ЖК 252-моддасида назарда тутилганлардан ташқари) тушуниш зарур, бу сотиб олиш, алмашиш, қарз эвазига ҳисоб-китоб қилиш, тортиқ қилиниши ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
5. Ўтказиш деганда, радиоактив материалларнинг бошқа шахсга сотилишини, ҳадя қилинишини ва ҳоказо ўтказишни тушуниш зарур.
6. Радиоактив материалларни бузиш деганда, уларнинг нобуд қилиниши (таркибида радиоактив материаллар бўлган дастгоҳларга, асбоб-ускуналарга, мосламаларга шикаст етказиш)ни тушуниш зарур.
7. Радиоактив материаллар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлишнинг бошқа кўринишлари (қонунга хилоф равишда сақлаш, фойдаланиш) радиоактив материаллар билан муомала қилиш қоидалари бузилишлари ЖК 252-моддаси таҳлилида кўриб чиқилган эди.
8. Шарҳланаётган жиноят моддий таркибли бўлиб, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш тарзидаги оқибатлар келиб чиққан пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноят содир этишнинг мотиви ва мақсади қилмишни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
10. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
11. Мазкур модданинг 2-қисмида радиоактив моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга олиб келганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
12. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, атроф муҳитга зарар етказиш, экологик фалокат ва ҳоказолар тушунилиши лозим.
Алоҳида олинган ҳар бир ҳолатда суд содир этилган жиноятдаги иш ҳолатларини инобатга олиб, баданга етказилган бошқа оғир шикастларга тушунча беради.
255 - м о д д а. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш
қоидаларини бузиш
Ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир.
2. Ядро энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектларга ядро реактори жойлашган иншоотлар ва мажмуалар, шу жумладан атом станциялари, атом кемалари, космик кемалар ва учувчи аппаратлар ҳамда ядровий материаллар ва радиоактив моддалар сақланадиган пунктлар, омборлар ва ҳоказолар киради.
3. Объектив томондан жиноят ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидалари бузилиши натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишида ифодаланади.
Ушбу модда ҳам диспозицияси бланкетли бўлиб, ҳар бир алоҳида ҳолатда ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларининг айнан қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур.
Баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши кўринишидаги оқибат келиб чиққанлиги мазкур жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
4. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилади. Жиноят содир этишнинг мотиви ва мақсадлари қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
5. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
6. ЖК 255-моддасининг 2-қисмида ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш:
¨ одам ўлишига;
¨ бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлиши учун жавобгарлик назарда тутилаган.
255- м о д д а. Бактериологик, кимёвий ва бошқа
хил ялпи қирғин қуроллари
турларини ишлаб чиқиш, ишлаб
чиқариш, тўплаш, олиш, бировга
ўтказиш, қонунга хилоф равишда
эгаллаш ва улар билан бошқа
ҳаракатларни содир этиш[369]
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти инсоният хавфсизлиги ҳисобланади.
2. Ялпи қирғин қуроллари жиноятнинг предмети ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling