Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқиш
- Тўплаш
- Бировга ўтказиш
- Қонунга хилоф равишда эгаллаш
- объекти
- Субъектив томонидан
- субъекти
- ЖК 257-моддаси 2-қисмида
Бактериологик (биологик) қурол деганда, ҳарбий мақсадларда яратилган, одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларда касалликлар қўзғатувчи, сунъий кўпайтирилган микроорганизмлар, ҳашоротлардан иборат оммавий қирғин воситаси тушунилади. Бактериологик қурол микроблари авиабомба, ракета, снаряд ва бошқа қуроллар орқали тарқатилади. Бактериологик (биологик) қурол асосан касаллик тарқатувчи микроорганизмлар (бактерия, вирус, замбуруғ ва бошқалар) юқтирилган пашша, чивин, кемирувчи ҳайвонлардан ёки суспензия ва кукунлардан иборат бўлади.
Кимёвий қурол деганда, заҳарловчи моддалар ва уларни қўллаш воситалари (кимёвий ракеталар, снарядлар, миналар, кимёвий бомбалар ва бошқалар) тушунилади. У оммавий қирғин қуроллари турларидан биридир. Бу қурол Қуролли Кучлар шахсий таркибини, аҳолини заҳарлаш ва халқ хўжалиги объектларини барбод қилиш мақсадида қўлланади. Бошқа ялпи қирғин қуролларига ядровий ва кўп сонли одамлар ва саноат объектларини танламай йўқ қиладиган қуролларнинг бошқа турлари (масалан, нурлантирувчи, инфратовуш, генетик, психотроп ва бошқа қуроллар) киради. Оммавий қирғин қуроллари тушунчасини талқин қилишда БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган қоида белгиловчи аҳамият касб этиши лозим. Унга кўра, оммавий қирғин қуроллари атом портлаши орқали ўлим келтирувчи, кимёвий ва биологик қуроллар ҳамда йўқ қилиш кучи бўйича атом ва юқорида келтирилган бошқа қуролларга таққосланиши мумкин бўлган, келажакда ишлаб чиқараладиган қуролларни ўз ичига олади. 3. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этишдан иборатдир. 4. Ишлаб чиқиш деганда, ялпи қирғин қуролларини яратишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг содир этилишини тушуниш лозим. 5. Ишлаб чиқариш деганда, ялпи қирғин қуролларининг ясалиши ёки ишлаб чиқарилиши тушунилади. 6. Тўплаш – маълум бир ҳудудда ҳар қандай ялпи қирғин қуроллари жамланишини англатади. 7. Ялпи қирғин қуролини олиш деганда, уларнинг сотиб олиниши, алмашиш йўли билан қўлга киритилиши ва бошқа хатти-ҳаракатлар тушунилади. 8. Бировга ўтказиш деганда, ялпи қирғин қуролини бошқа шахс ихтиёрига ўтказиш тушунилади. 9. Ялпи қирғин қуролларини сақлаш – ялпи қирғин қуролларининг махсус хоналарда, хилват жойларда ҳамда уларнинг бутлигини таъминловчи бошқа жойларда сақланишидан иборатдир. 10. Қонунга хилоф равишда эгаллаш ўғирлаш, ўзлаштириш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш каби йўллар билан ялпи қирғин қуролини эгаллашнинг ҳар қандай усулини англатади. Қонунга хилоф равишда қўлга киритишда жиноят талон-торож усуларидан бирини қўллаб содир этилганлиги қилмишни таҳлил этилаётган модда билан квалификация қилиш учун етарлидир. 11. Мазкур модда диспозициясида назарда тутилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан этиборан жиноят тугалланган ҳисобланади. 12. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Квалификация қилишда жиноят содир этиш мотивлари ва ундан кўзланган мақсад аҳамиятга эга эмас. 13. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади. 14. Мазкур модданинг 2-қисмида шу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган хатти-ҳаракатларнинг содир этилиши: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жавобгарлик назарда тутилган. 256 - м о д д а. Тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш Илмий тадқиқот ёки синов тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун маьсул шахс томонидан содир этилган бўлса; б) кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларига сабаб бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ушбу жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир. 2. Жиноятнинг объектив томони илмий-тадқиқот ёки синов-тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидалари бузилиши натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишида ифодаланади. 3. Шарҳланаётган жиноят моддий таркибли бўлиб, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш тарзидаги оқибат юз берган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. 4. ЖК 256-моддаси диспозицияси бланкетли бўлиб, шахсни мазкур модда бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор шахс илмий-тадқиқот ёки синов-тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларининг қайси бандини бузганлиги, бунинг оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган ёки етказилмаганлиги аниқланиши лозим. Илмий-тадқиқот ёки тажриба-синов ишларини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши билан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етиши тарзидаги оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. 5. Субъектив томонидан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида содир этилади. 6. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин. 7. ЖК 253-модаси 2-қисмида илмий-тадқиқот ёки синов-тажриба фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларининг: t хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахс томонидан; t кўп миқдорда зарар етишига сабаб бўлган бузилиши учун жавобгарлик кўзда тутилган. Эгаллаб турган лавозимига кўра (хавфсизлик бўйича муҳандис) ёхуд буйруққа мувофиқ илмий-тадқиқот ёки синов-тажриба ишларини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун жавабгарлик зиммасига юкланган шахс хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши учун масъул шахс деб ҳисобланади. Энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдордаги зарар кўп миқдордаги зарар деб топилади. 8. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида белгиланган жиноятнинг субъекти илмий-тадқиқот ёки синов-тажриба фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш мажбурияти юклатилган шахс бўлиши мумкин. 9. ЖК 256-моддаси 3-қисмида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши: t одам ўлишига; t баданга бошқа оғир шикаст етишига олиб келганлиги учун жавобгарлик белгиланган. 257 - м о д д а. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларига риоя этилиши учун маьсул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида: “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга”, – деб мустаҳкамлаб қўйилган. 2. Ушбу жиноятнинг объекти, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ишлаётган шахсларнинг меҳнат шароитларини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Корхоналар, муаассасалар, ташкилотларда нафақат доимий ишлаётган шахслар, балки вақтинча ишлаётган шахслар ҳам жабрланувчи бўлишлари мумкин. 3. ЖК 257-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган: t техника хавфсизлиги қоидалари; t саноат санитарияси қоидалари; t меҳнатни муҳофаза қилувчи бошқа қоидаларнинг бузилишидан иборатдир. Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун айбдор шахс томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур. Содир этилган қилмишнинг оқибати сифатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. 4. Субъектив томондан жиноят айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шакллари орқали содир этилади. Жиноятни содир этиш мотиви ва ундан кўзланган мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. 5. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ва зиммасига хизмат мавқеига кўра техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши бўйича ёхуд махсус фармойиш билан иш участкасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ёки шу қоидаларнинг ижроси бўйича масъулият юкланган ақли расо шахс бўлади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари мазкур жиноят субъекти бўлмаган шахс томонидан бузилган ва ушбу модда диспозициясида кўрсатиб ўтилган оқибатлар келиб чиққан ҳолларда айбдорнинг қилмиши соғлиққа зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан квалификация қилиниши лозим. 6. ЖК 257-моддаси 2-қисмида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг бузилиши: ¨ одам ўлишига; ¨ бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган оғирлаштирувчи ҳолатларда жавобгарлик назарда тутилади. 2571 - м о д д а. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш[370] Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, - энг кам иш ҳақнинг ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, - икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидир. 2. Объектив томондан жиноят одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келган: ¨ санитарияга оид қонун ҳужжатларини; ¨ эпидемия қарши кураш қоидаларини бузишда ифодаланади. Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, ҳар бир ҳолда санитарияга оид қонун ҳужжатлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларининг қайси банди бузилганлиги алоҳида аниқланиши лозим. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling